Агар шу воқеа содир бўлмаганида эди
АҚШ дан Ўзбекистонга қайтиб борган Зокир Алиевнинг ҳибсга олингани атрофида турли фикр мулоҳазалар кўпайиб бораяпди. Камина у йигитни танимайман, нима ишлар қилганию, нималарни қилмаганини ҳам билмайман. Агар шу воқеа содир бўлмаганида эди, умуман бунақа инсоннинг борлигини ҳам билмаган бўлардим. Афтидан, унга Ўзбекистон томони виза берганининг сабаби, уни мамлакат ичкарисига олиб кириш учун қилинган. Акс ҳолда Ўзбекистон унга виза бермаган бўларди. Ҳар ҳолда, Зокир Алиевнинг озод бўлиб чиқишидан умидворман. Шу ўринда яқинда содир бўлган яна бир воқеани эслатиб ўтмоқчиман. Бунда катта шов-шув ҳам бўлмаганди, лекин бунисида ҳам бир инсон Ўзбекистонга қайтиб борганди. Жиззахлик инсон ҳақлари курашчиси хозирда Халкаро Хукук Химоячилари Жамияти раиси Муҳиддин Қурбонов 2006 йилдан бери Швецияда яшайди. У ҳам Ўзбекистонга қайтиб борди. Муҳиддин Қурбонов Швецияда гражданлик олмаган, Ўзбекистон гражданлигидан ҳам кечгани йўқ. Ўзбекистондаги таниқли ҳуқуқбонлардан бири бўлган Муҳиддин Қурбоновни Тошкент аэропортидан ортга қайтариб юборишди. Уни Ўзбекистон ҳудудига киришига ҳам йўл қўйишмади. Ваҳоланки, М.Қурбонов қамоққа олинса унинг учун югирадиган швед консуллиги ҳам йўқ. Нега уни қамашмади экан? Бу бетараф ёзаётган сўзларим. Савол кўп, жавоб эса йўқ.
https://centre1.com/uzbekistan/muhiddin-kurbanov-ya-poveril-slovam-prezidenta-shavkata-mirziyoeva/
|