Флешкасидан Хайрулла Ҳамидов ваъзлари чиққани учун қамалган
Россиядан OzodMikrofonга мурожаат қилган, Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшайдиган Миршод Раззоқовнинг арз қилишича, 2016 йилда тўқима диний айблар билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилган 25 яшар укаси Дилшод Раззоқовнинг авф этиш ҳақидаги аризалари у жазони ўтаб турган Зангиота туманидаги 64/65 жазони ўташ муассасаси раҳбарияти томонидан ташқарига чиқарилмаяпти. “Укам ҳатто намозхон ҳам эмас, лекин унга қийноқлар ишлатиб ва унга нисбатан 244 моддани қўллаб, туҳмат айблар билан 7 йилга кесиб юборишган эди. Ҳеч айб қўйишолмаганидан кейин, унинг флнешкасидан чиққан Хайрулла ҳамидов ва Фозил қори ваъзларини асос қилиб олишган. Укамнинг президент номига ёзган аризалари қамоқхонадан ташқарига чиқарилмаяпти”, дейди Миршод Раззоқов.
Россиядан OzodMikrofonга мурожаат қилган, Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшайдиган Миршод Раззоқовнинг арз қилишича, 2016 йилда тўқима диний айблар билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилган 25 яшар укаси Дилшод Раззоқовнинг авф этиш ҳақидаги аризалари у жазони ўтаб турган Зангиота туманидаги 64/65 жазони ўташ муассасаси раҳбарияти томонидан ташқарига чиқарилмаяпти.
“Укам ҳатто намозхон ҳам эмас, лекин унга қийноқлар ишлатиб ва унга нисбатан 244 моддани қўллаб, туҳмат айблар билан 7 йилга кесиб юборишган эди. Ҳеч айб қўйишолмаганидан кейин, унинг флнешкасидан чиққан Хайрулла ҳамидов ва Фозил қори ваъзларини асос қилиб олишган. Укамнинг президент номига ёзган аризалари қамоқхонадан ташқарига чиқарилмаяпти”, дейди Миршод Раззоқов.
|