![](/_nw/27/06032458.jpg)
ПОДА ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Гуноҳга чўмилар Худосиз миллат,
Унга сўқирлигу қўрқоқлик қисмат,
Маърифат - иллату, жоҳиллик - ҳислат.
Подадан фарқи йўқ: кор қилмас ҳикмат.
Даъват қилса ҳам-ки оқилу нотиқ,
Унга қулоқ солмас нодону фосиқ.
Юзланмас экан Тангрига халоиқ,
Пода бўлиб қолар жазога лойиқ.
Подадан йироқ қил мени, Худойим!
Қабрим қабрига тегмасин, Илоҳим!
Наслимни наслига улама, Роббим!
Подалик ёт бўлсин халқимга доим!
Бобомурод АБДУЛЛА
|