Мучал билан улчанар одамнинг ёши,
Акилли ёки ахмок дунгалак боши.
ОДАМЛАР БОР
Одамлар бор, одамларнинг накшидир,
Одамлар бор, хайвон ундан яхшидир.
Одамлар бор, хаётда уз урни учун яшар,
Одамлар бор, думбирадек корги учун яшар.
Одамлар бор, бол ичиб хам уролмас янток,
Одамлар бор, сув ичиб хам кукартирар бог.
Одамлар бор, йикилганни суяб куяди,
Одамлар бор, бир гап билан буяб куйади.
Одамлар бор, рокас эмас мардлик килади,
Одамлар бор, дардсизни хам дардлик килади.
Одамлар бор, жон ошноси амалинг бир пул,
Одамлар бор, мол ошноси воз кечар бир кун.
Одамлар бор, одамлар бор доим тайёр истикболингга,
Одамлар бор, гурингда хам куймас холингга.
Одамлар бор, кузи курмас патгилам тукир,
Одамлар бор, кузли булиб кузсизни чукир.
Одамлар бор, базида хол сураб борар,
Одамлар бор, ош пишганда йуталиб борар.
Одамлар бор, угрини хам олади кулга,
Одамлар бор, уз углини сололмас йулга.
Одамлар бор, бутун умри фалсафа гоя,
Одамлар бор, бутун умри сафсата соя.
Султон Акбарий
|