Биометрик бўлмаган паспортнинг амал қилиш муддати узайтирилди
5 июл 2018, 16:45 «Газета.uz». Жамият Ўзбекистон фуқаросининг эски намунадаги биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати узайтирилди. Вазирлар Маҳкамаси 30 июнь куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилди Адлия вазирлиги расмий Telegram-каналида. Қарорга кўра, биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати: мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар; чет эл ҳудудида паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди. Ўзбекистон эгаларининг биометрик маълумотлари бўлган паспортлар 2011 йил 1 январдан жорий этила бошлаган эди. Паспортлар 2015 йил охирига қадар тўлиқ алмаштирилиши лозим эди, бироқ бу муддат 2018 йил 1 июлга қадар узайтирилди. Сўнгги ойларда ИИВ ва унинг бўлинмалари бир неча маротаба паспортини алмаштирмаган фуқаролар жаримага тортилиши (ЭКИҲнинг 0,5 дан 3 баробаригача) тўғрисида огоҳлантирди. Ўтган ҳафтада эса ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов июнь сўнгига қадар 21,194 миллион фуқаро ёки аҳолининг 94,9 фоизи биометрик паспорт олиб улгурганини маълум қилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2018/07/05/pasport/
|