ТОКИ, ЎЗБЕКИСТОНДА БИРГИНА БЎЛСА ҲАМ АЁЛ, ЯЛАНГОЁҚ ҚОЛГАН БОЛАСИ УЧУН КАЛИШ ЎҒИРЛАШГА МАЖБУР БЎЛАР ЭКАН, ЎЗБЕКИСТОН - КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ, ДЕЙИШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ!
Ўтаётган бир ҳафтадан бери айтиб келаётган мурожаатимизни яна бир бор такрорлаймиз:
Зудлик билан,
1. Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи ва барча ўринбосарлари ишдан олиниб, улар ҳам Санъат Умаров билан теппа-тенг жавобгарликка тортилиши ва барча унвонларидан мосуво қилиниши ҳамда ҳеч қачон давлат идораларига ишга олинмаслиги;
2. Каттақўрғон шаҳар прокурори;
3. Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи;
4. Самарқанд вилояти прокурори;
истеъфога чиқиши ёки ишдан олиниши керак.
5. Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Пўлат Бобожонов Самарқандга келиб, ўз ходимлари билан йиғилиш ўтказиши ҳамда бу тизимни тубдан ислоҳ қилиб, кадрлар орасида тозалаш ишларини ўтказиши керак.
Самарқанддаги бу мудҳиш воқеа бутун дунёга тарқалганидан буён ҳеч қандай муносабат билдирмаган:
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) - Улуғбек Муҳаммадиев;
7. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори - Акмал Саидовлар
матбуот (телевидение) орқали Ўзбекистон халқига ўз муносабатларини, позицияларини очиқлаб, бу борада улар томонидан қандай амалий ишлар қилиниши лозимлигини айтишлари зарур!
Улуғбек Бакир
журналист
10 июль, 2018 й.
|