Самад Мурод
ОЗОД СЎЗ ҚУДРАТИ
Мен ҳозир ҳозиргина айни кундларда ИИВ ходимлари томонидан ўзбек аёлларига нисбатан содир этилган зўрликлар ҳақидаги сувратлар, видеолар билан танишиб, бир ҳафта бурун "Айрим ҳолатларга таяниб бутун вазирликни айблаш инсофдан эмас" деб ёзганимда кимдир "Сиз ИИВ га маддоҳлик қилаяпсиз" деб таъна қилганди. Афсус, ўша дўстимиз ҳақ бўлиб чиқди. Мен ИИВ ходимларининг ҳар доимги иш услубини хаспўшлашга урунган эканман. Қийноқлар, инсон ва аёл шаънини хўрлаш, садизм ва ҳокозо ваҳшийликлар ИИБ ходимларининг одатдаги иш услуби бўлиб чиқмоқда. Энг алам қиладигани президент шахсан бошлаган ислоҳатлар давом этаётган айни кунларда содир этилмоқда бу ишлар. Ўзбеклар ўзбекларни шу кўйларга солмоқда. Бу даҳшат, иснод ва халқнинг, инсоннинг миллий қадр қимматига нисбатан тажовуз. Яхшиям нодавлат ОАВ лари бор. Сизнинг шарофатингиз билан хлқ ва дунё аҳли бу муаммоларнинг борлигидан хабардор бўлди. Умид қиламизки, энди ушбу ғайри инсоний жараёнга барҳам беришга қаратилган ҳаракат бошланади.
|