Воскресенье, 24-05-05, 12:03

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июль » 12 » МИЛЛИЙ СИЁСАТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА
14:54
МИЛЛИЙ СИЁСАТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

МИЛЛИЙ СИЁСАТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

Shuhrat Barlas·Cреда, 11 июля 2018 г.

«Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам!» Алишер Навоий. Кечагина темир парда ортидаги СССР деган қафасда ўтирган беайб маҳкумлар, тақдирлари мажағланиб, армонлари синдирилган индамаслар эндигана ҳуррият ҳавосидан нафас олиш учун озодлик сари мўралаб қафасдан чиқиб, кишанларини ечаётган пайтда, алахсираб, ён атрофга назар солишга кучи етармиди. Ўзлиги, миллий ғурури билан қўшилиб эзилган ва оёқ ости қилинган мазлумлар ҳаёлида яхлит миллат тушунчаси эндигина яна қайта шаклланиб, бир халқ бўлиб яшашни ўргана бошлаганида улар ўртасида ҳар хил зиддиятлар ва келишмовчиликлар чиқаришга уринадиган найрангбозлар кўпайиши тарихдан маълум. Мустамлакачиликга асосланган мустабит тизимни ҳар бир миллат бошидан улоқтириб ташлаш ҳаракатлари бир неча йиллар давом этадиган жараён. Бундай вазиятда ташкил қилинган ҳукумат ичида эски тизим тарафдорлари бўлиши ҳам аниқ. Масаланинг шу тарафини инобатга олиб ҳаракат қилиш ва оппонентлар билан муроса қилиш йўлини топиш ишлари ўз миллатининг келажаги ҳақида қайғурадиган сиёсатчидан улкан махорат талаб қилади. Буни фаҳму-фаросатли, доно сиёсатчилар яхши тушунишади. Шунинг учун илғор фикрли сиёсатчилар талофатсиз мақсадга еришиш йўлларини қидиради. Албатта сиёсий рақобат ва кураш талофатсиз бўлмайди. Лекин сунъий шаклда «романтик қурбонлар» яратиш йўли билан тарафдорлар кўпайтиришга уруниш сиёсатчининг иши эмас. Қилаётган ҳаракати учун иқтидордаги ҳукумат томонидан жазоланиши ва исканжаларга тортилиши муқаррар эканлигини тушунган ҳолда, ўзини эмас бошқа бир содда ва сиёсий саводсизни жазо механизимига қўйиб бериш ишларини ижтимоий резонанс ва сиёсий дивиденд олишга муштоқ бўлган сиёсий фохиша ёки сиёсий шантажист бажаради. Бу иш, шаклан худди бир қўйни қурбонликга қўйиб беришга ўхшайди. Бу қурбонларни семиртириб тайёрловчиларнинг асл мақсади бир бечорани айнан ҳукумат томонидан қаматилишини ва исканжа қилинишини таъминлашдан иборатдир. Қрбонлик берилгандан сўнг ўзлари Оммавий Ахборот Воситалари орқали жамоат олдига «исёнчи» ролида чириллаб чиқиб, «мана диктатурани аҳволи, бир бечора, беайбни ширингина болаларидан, оиласидан ажратишди, зулм қилмоқ учун зиндонга қамади, ҳалойиқ агар биз давлат тепасида бўлганимизда бундай қилишга йўл бермасдик», деб ўзининг қанчалик адолатпарвар ва мазлумлар тарофдори эканлиги ҳақидаги спектаклни омма олдида намойиш этадиган нусхалар сиёсий шантаж ва сиёсий фохишаликни авжига чиқара бошлайди. Бу тамошанинг мақсадини ва моҳиятини замонавий дунёмизда нафақат сиёсий технологияларнинг ишлаш усулидан хабари бор мутахассислар, балки оддий халқ ҳам яхши тушуниб улгурди. Ўзбекистонда сиёсий қарашлари ва фикри учун бир неча минг инсон қамоқхоналарда азоб чекиб, қийналгани ҳақида ҳаммага маълум. Бу ҳодисага эътибор бермасликнинг иложи йўқ. Сиёсий маҳбусларнинг кўпайиб кетишига фақат Каримов айбдор эдими? Худди қарсак бир қўлдан чиқмаганидек бу масалада ҳам бир одам давлат тизимидаги хато ва камчиликларга жавобгар бўла олмайди. Ўзлари Ўзбекистон ташқарисида ўтириб олиб, бир бечорани бўлмағур сохта ғояларга тўйдириб, умидлар билан суғориб, бўрдоқи ҳолга келтириб иқтидордаги ҳукуматга қарши амалиётга ташлаб юборган сохта сиёсатчилар ҳам бунга айбдор. Ҳукумат томонидан жазоси муқаррар қилинган ҳаракатни амалга оширган бир бечоранинг аҳволини ўзининг сиёсий дивидендига айлатириш учун Ўзбекистон қамоқхоналарини бегуноҳ одамлар билан тўлдиришга хизмат қилган миллатфурушлар ҳам бор. Булар ҳам беайб маҳкумлар билан Ўзбекистон қамоқхоналари тўлиб тошишига айбдор. Барча иқтидордаги ҳукуматларда ўзини ўзи ҳимоя қилиш инстинкти мавжуд. Бу аксиомани ҳали ҳеч ким бекор қилмади. Агар шундай инстинкт бор эканлигини мухолифатдаги сиёсатчи олдиндан била олмаса ёки билса ҳам сиёсий дивиденд қозониш учун ҳамфикрларини, партиядошларини ёки содда тарафдорларни ҳукуматнинг ўзини сақлаш учун қўлланадиган жазо механизимига итариб юборса, унда электорат олдида қадр қийматини йўқотиши турган гап. Балки шунинг учун ҳам, баъзи бир сабабларга кўра ўз Ватанидан чиқиб кетишга мажбур бўлган «сиёсатчи»лар томонидан ўз айбини омма олдида хаспўшлаш учун минбарлардан, санъаткорона чиқишлар ташкил қилингандир. Балки, бу масалада омманинг салбий диққатини ўзидан четга улоқтириш учун ўзлари тузган жамиятларнинг йиғилишларидаги маърузаларда, ижтимоий тармоқлардаги ёзувларда ва Оммавий Ахборот Воситаларидаги интервьюларда қоралаш объекти асосан Каримов бўлгандир. Кўпинча бахс ва тортишувлар авжига чиқарилиб, бир бирини чайнаб, ғажишни бошлаб юборадиганларнинг йиғилишларида «сиёсатчи»ман дегичларнинг ўзлари минбар талашиш билан овора бўлиб, асл моҳият ва мақсадни четга суриб, ўзини оммага кўз-кўз қилишга шошилар эди. Бундай кимсалар ўзбек жамоатчилигининг кўпчилик намояндалари томонидан сиёсий фохиша ёки сиёсий шантажист сифатида белгиланаб бўлинди. Муҳожиротда юриб ҳам бир бирининг ҳаётини синдириш, шарманда қилиш билан шуғулланган «сиёсатчи»лар фаолиятининг асосий мазмуни, рақибини омма олдида расво қилишдан иборат бўлиб келганлиги барчага аён бўлиб қолди. Тадбирларда қўлланиладиган айблов усуллардан энг кенг тарқалгани эса, асосан «сен Каримовни тарафдорисан», «сен Каримовни менчалик ёмонлай олмадинг», «Каримовга сотилгансан», «СНБни агентисан», ва шунга ухшаш бемаъни сўзлар, пасткашликлар, мағзава ағдаришлардан иборат қуруқ гаплар эди. Албатта бу қилиқлар эзгу истаклар билан Ватандошларимни кўрай, ҳасратлашай, деган умидда мулоқот қилувчиларнинг баъдига тегар, кўпчиликнинг барча эзгу умидларини сўндирар ва юз кўрмас бўлиб, тарқалиб кетишга мажбур қилар эди. Бегона юртларда сиёсий қочқин кўйлагини кийиб юрган юрган «катталар» ташкил қилган бундай ёқа йиртиш «кампаиниялари» ҳар гал аянчли аҳволда тамом бўлганлиги ҳақидаги хабар чет элда яшаётган Ватандошларимиз орасида бир неча марта ошкор қилинган. Бу ҳақда хорижда ғурбатчиликнинг оғирлигидан бечора бўлиб қолган, соғинч ҳасратида қийналиб ҳаёт кечираётган Ўзбекистонлик Ватандошлар ижтимоий тармоқлар орқали куйиб, пишиб интервьюлар берган эди. Ўзларини сиёсий қочқинлар улароқ тавсифлаган кимсаларнинг ўзаро жанжаллари ва келишмовчиликлари муҳожиротдаги Ўзбекистонликлар орасида зиддиятли қутблар яратилишига сабаб бўлди. Ўзга юртларда истиқомат қилувчи ўзбек «сиёсатчи»лари ҳозирги кунда ҳам ижтимоий тармоқлар орқали бир бирига нисбатан ҳар хил иғволар ва фитналар уюштириб туриши етмагандек мунтазам равишда бир бирини ҳақоратлаш, камситиш, бир бирини устидан ариза ёзиб чет элларда судлашиш воқеаларини ҳам ташкиллаштириб туришлари жамоатчилигимиз эътиборида. Бу вазиятлар, муҳожиротдаги оддий ўзбеклар учун қанчалик оғир аҳвол экани ҳақидаги тафсилотларни чет элда яшаётган содда ва беғубор қалбли мухожирлар ўзбек тилида ишлайдиган чет эллардаги расмий ахборот воситалар ва ижтимоий тармоқлар орқали кўпчиликга очиқ шаклда азоб ва изтироб билан маълум қилгани кўпчиликнинг ёдида. Ҳозирги пайтда бу воқеалар ҳеч кимга сир ҳам бўлмай қолди. Тан олиб айтадиган бўлсак, ўзини адолатпарвар ва халқпарвар сиёсатчи қилиб кўрсатишга интилаётган баъзи кимсалар шу вақтгача «Каримов кетсин» дейишдан бошқа мамлакт ривожи учун на ҳукуматга, на халққа бирон бир сиёсий ёки иқтисодий дастурни таклиф қила олган эмас. Минг афсуски, ҳали ҳам шундай қилиб, аравани у ёқдан бу ёққа қуруқ судраб юришга ўз ҳаётини бағишлаган «сиёсатчи»лар бор. Хўш, мана Каримов ҳозир йўқ, у абадий биздан кетди. Энди ҳеч қачон қайтиб келмайдиган томонларга кетди. Учрашиш охиротга қолди. Лекин, ўзини «сиёсатчиман», деб юрганлар томонидан ҳали ҳам ижтимоий-сиёсий ёки иқтисодий-маданий томондан ривожланишимиз учун керакли бўлган биронта бир жўяли дастурнинг таклиф қилингани кўринмаяпти. Демак, масала Каримов билан боғлиқ эмас эканлиги юзага чиқмоқда. Шу кунгача ўз шахсий адоватини оммавий ўзбекона сиёсий кўз қараш ва миллий ривожланиш ғоясига айлантиришга уриниб келган кимсаларнинг ҳаракати ҳам, ижоди ҳам тамом бўлганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Чунки ҳаракат қилишга мотивация яратувчи, ҳаракатга ундовчи мотиватор объекти йўқ, Ислом Каримов тўсатдан вафот қилганлиги сабабли «сапчиш» ва «сакраш» учун илҳом оладиган бошқа объектни топа олишмаяпти. Аросатда. Давлатчилик сиёсатидан хабари йўқ кимсалар, ўзига ўхшаган сиёсатни умуман тушунмайдиганлар билан бир тўдага бирикиб олганлар ўзларини «мухолифатчилармиз» деб кўрсатишга ҳаракат қилаётган бўлса да, аслида оддийгина кўзбўямачилик қилиб юрганидан ўзларининг ҳам хабари йўқ бўлиши мумкин. Айнан мана шундай «сиёсатчи»ларнинг чиқишларида «Ислом Каримовдан қолган тизимни бузамиз, унинг фаолиятини тафтиш қилиб, гўмашталарини фош қиламиз, уларни қаматамиз, жазолаймиз», деган инсон шахсиятини булғаш ва таҳқирлаш йўли билан қилинган чинқириқлари гоҳида ижтимоий тармоқлар орқали эшитилиб қолаяпти. Анча йиллик ҳаётий тажрибага эга сиёсатчилар ичида ҳам ўтган даврни тафтиш қилиб, сиёсий томондан ҳаққоний баҳо беришни жиддий шаклда талаб қилаётганлар бор, аслида бу янгилик эмас. Бундай чиқишлар олдин ҳам кўп кузатилган. Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда Ислом Каримовни ҳурмат қиладиган ва уни ҳали ҳам яхши кўрадиган миллионларча инсонлар бор. Бировнинг ҳис туйғусига ва эҳтиросларига ҳоким бўлишга ёки бошқаришга ҳеч бир сиёсатчининг ҳаққи йўқ. Буни тан олиш учун ҳар дойимгидек такаббурлик, аламзадалик ва ман манлик иллатлари ҳалақт бераяпти. Каримов тарафдорлари борлигини инкор этишга куч сарфлаш ёки бу дунёдан кетган одамни ўз хотирасида сақлаб, яхши кўрадиганларнинг сонини камайтиришга ҳаракат қилишнинг ўзи бир нодонлик наъмунасининг ўзгинаси. Чунки Ислом Каримов тарафдорларига «сен аҳмоқсан, доанг замонида қамоқхоналар тўлиб тошган эди, доданг бунақа қилган, унақа қилган», дейиш билан ҳеч қандай ижобий натижага эришиб бўлмайди. Ижтимоий тармоқлар орқали қилинган чиқишларда Ислом Каримовни ҳурмат қиламан, яхши кўраман дегани учун, олдин танимаган ва билмаган одамларнинг шаънига бўлмағур ёрлиқларни ёпиштиришга уринмоқчи бўлган кимсалар энг асосий масалани инобатга олишни уддасидан чиқа олмаяпти. Ислом Каримовга бўлган шахсий адоватини сиёсий ҳаракатлар қилиши учун туртки берувчи мотиватор объекти сифатида йиллар давомида қўлланиб келган шахслар, агар мотивация берувчи объекти йўқолса кейинчалик у ҳам ҳеч ким бўлмай, яроқсиз аҳволга тушиб қолиши муқаррар эканлиги ҳақидаги тушунчани эҳтиросларга берилиб кетиб, қуйишқондан чиққани учун билмай қолган бўлиши ҳам мумкин. Сиёсат аҳли, бир мавзуда чайналиб қолишдан, русча айтганда «зацикливаться» қилишдан ўзини тийишни билиши керак, бу иллатдан эҳтиёт бўлиши шарт. Мотивациясини шахсга боғлаган сиёсатчининг позициясини ҳам, ижод маҳсулини ҳам, сиёсий тадбирини ҳам ҳеч ким эътиборга олмайди. Натижада, ўз ўзидан тирик ўликга айланиб, сиёсат сахнасидан четга чиқиб қолади. Бу вазият бировларнинг замонасозлик ҳаракатлари оқибатида эмас, балки инсон психологияси ва омма психологиясининг талабига кўра юзага чиқади. Таъкидлаш жоизки, сиёсий саҳнадан вафоти сабабли чиқиб кетган сиёсатчини ёки давлат арбобининг шахсини қоралаш билан ёки у бошқарган даврга салбий баҳо бериш билан ҳеч қандай натижага еришиб бўлмайди. Буни дунё тарихида бўлиб ўтган воқеалар исботламоқда. Аввало, яқин ўтмишимизда бўлиб ўтган сиёсий жараёнларга эътибор бериб, ўхшаш вазиятларни таҳлил қилиш билан кўпгина масалаларга ойдинлик киритса бўлади. Масалан, Сталин даврида юзага чиққан СССРдаги шахсга сиғинишни ва давлат бошқарув тизимидаги хато камчиликлар ижтимоий-сиёсий муаммоларни юзага чиқарганлигини баралла айтиб, оммавий тарзда Сталиннинг шахсини қоралаш тадбирлари бошлатилганидан сўнг кўп вақт ўтмасдан Никита Хрущев ағдариб ташланди. Унинг ўрнига Л. Брежнев бошчилик қилган «Турғунлик» даври ҳукм сура бошлади. Худди шундай вазият Ўзбекистонда ҳам содир этилган эди. Ўзбекистон ЦК КП бошлиғи қилиб Москвадан тайнланган Усмонхўжаев партиянинг катта минбаридан туриб, Ш. Рашидовнинг шахсини ҳам, уша даврдаги вазиятни ҳам қоралаганидан сўнг кўп ўтмай ўзи ҳам ағдарилиб ташланди, бир неча йил қамоқда ётиб чиққандан сўнг, ҳаёти афсуслар ичида ўтиб кетди. Ўзбекистонда эса Москванинг буйруғи асосида «Пахта иши» авжига чиқарилиб, бегуноҳ инсонларни ёппасига қамаш тадбирлари бошлатилиб юборилди ва бир нечта ички мажоралар, жанжаллар юзага чиқарилиб, халқнинг тинчлиги бузилди. Бировни камситиш, ҳақоратлаш тадбирлари билан ёки иғво ва фитналар уюштиришга қаратилган ҳатти ҳаракатлар билан ўзбеклар орасида фақатгина антагонизм ва тенденция яратиш мукин, холос. Натижада жамиятда ҳеч қандай интеллектуал салоҳиятга эга бўлмаган, фақатгина зиддиятлар асосида қутблашган, онгсиз биомасса яратилишига замин яратилади. Ўзбек давлатчилиги учун ҳам, миллий жамиятимиз учун ҳам бу жуда катта талофат келтирувчи вазиятга айланиб кетиш ҳавфи бор. Ҳар бир сиёсатчи, айниқса мухолифат доктриналарини олға сураётган шахс ёки лидер ўзининг ҳатти ҳаракатлари натижасида Ватанига, халқига, тарафдорларига, ҳамфикрларига ва партиядошларига қандай зиён ёки фойда келтирилиши мумкинлигини тушуна олмаса, унда бу нусха нафқат мухолифатчи, балки сиёсатчи ҳам ҳисобланмайди. Ҳамфикрларига ва партиядошларига зарар тегиши мумкинлигини билиб, сезиб турса ҳам ўз ҳамкорларини қамоққа кириб кетишига, азобланишига замин яратадиган сиёсатчилар ўзининг партиядошлари томонидан сиёсий атмосферадан йўқ қилиниши шарт. Чунки бундай нусхалар келажакда худди қушхонага қўйларни бўғизлаш учун кетидан эргаштириб олиб келадиган така-серканикига ўхшаган ишни бажариши мумкин. Eurasia Diary International Analytical Information Gateway Марказий Осиё бўйича махсус мухбири Саламов Шухрат

Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 522 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz