Инсоннинг виждони қийналади буларни ўргангандан кейин. Ўзимчи, деб ўйласиз. Исрофни ҳамма томонда ва соҳада кўриш мумкин: Вақт исрофи, озиқ овқат исрофи, сув исрофи, кийим кечак исрофи, электроник жиҳозлар исрофи...
Яқинда беш олти йил кийган кийимларини бир халтачага солиб, ахлат қутисининг олдига қўйдим. Киймай қолган кўйлакларим, икки кастюм шимим, икки ботинкам...Яъни, кийилса бўладиган нарсаларим. Туркияда шундай нарсаларни тўплаш билан куни ўтадиган инсонлар ҳам бор. Эртасига қарасам кимдир олиб кетибди қўйган нарсаларимни...
Ҳозир анча уриниб қолган 1 та этигим (бу йил янгисини олмасам бўлмайди), 2 та ёзги туфлим, 1 та спорт крассовкам, 4 та қишки ва 8 та ёзги пайпоғим, 4 та ёзги ва 2 та қишки кўйлагим, 8 та майкам, 3 та костюм шимим (биттаси янги), 2 ёзги ва 3 қишки шимим, икки пальтом (биттаси янги), 1 та баҳор ва кузда киядиган курткам, 3 та уйда киядиган ёзлик ва қишлик иштоним, 4 та қишда киядиган шапкам бор экан...Бу ташаганимдан қолганлари. Кўпми, озми? Менимча етарли. Бир танишим айтди бир оғайнимнинг 24 оёқ кийими бор, деб. Бу кўп албатта, жуда кўп...
Уйларимиз керакли кераксиз нарсалар билан тўлиб кетган. Менимча ҳамма ўзининг нарсаларини кўздан кечириши (нималарим борлигини шунинг учун ёздим) лозим ва ортиқча нарсаларни эҳтиёжи бўлганларга бериши керак. Албатта, маданий йўл билан. Яхшиси яқинларга бериш керак, акалар укаларга, опалар сингилларга ва бошқа эҳтиёжи бўлган танишларга...
"(Эй, инсонлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган таомлардан) Енгизлар ичингизлар ва исроф қилмангизлар. Аллоҳ исроф қилгувчиларни севмайди" (Аъроф сураси, 31 оят)
Намоз НОРМЎМИН
04.08.2018