"ҚЎҚОНДИ ЛАТИФДА АЛОДАТНИ ТИКЛАШ" ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ГУРУҲИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ!
31 январь – .Қўқон шаҳридаги «Деҳқонлар савдо уйи» жамоа фирмасига асос солган ва раҳбари бўлган Носир ака Зокировнинг таваллуд топган айёмида йиғилган маслакдошлари унинг Фарғона вилояти куч ишлатар тизимдаги мансабдорлар жиноий қилмишлари сабаб тортиб олинган фирмасини қайтариб олиш йўлидаги курашида ғалабага эришишини тилак билдирдилар.
Қўқонди латифдаги оддий жабрдийдаларнинг дардига қуулоқ тутмайдиган мансабдорларнинг жиноий қилмишларини лоқайдлик билан кузатишдан ор қилгувчи фаоллардан иборат "Қўқонди Латифда адолатни тиклаш" жамоатчилик назорати груҳининг мақсад ва вазифалари ҳақида ҳам атрофлича мухокама қилган фаоллар бу жамоатчилик назорати гуруҳини Носир Зокиров ва Валижон Қўчқоровлар биргаликда бошқаришларини таклиф қилишди.
31 январь куни ташкил топган ушбу жамоатчилик назорати гуруҳи вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йилнинг 12 апрелида имзоланган “Жамоатчилик назорати” ҳақидаги қонун талабларини амалга оширишда ҳукуматга яқиндан кўмаклашишни, адолатсизлик қурбонлари ҳуқуқларини тиклашда қўлни-қўлга бериб курашишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар.
Шунингдек, “Қўқонди латифда адолатни тиклаш” жамоатчилик назорати гуруҳининг асосий мақсади:
– Ўзбекистонда демократик жамият барпо этилишига, мамлакатда фуқаролик жамияти ривожланишига ҳисса қўшиш;
– Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ишларига кўмаклашиш, жамиятда сўз ва матбуот эркинлиги ўрнатилиши йўлида изланиш;
– Инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига қонуний мурожаатлар қилиш, жамоатчилик мониторинги ўтказиш, давлат органлари мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳатти ҳаракатлари – қийноқлар, ғайриқонуний ҳибсга олишлар, адолатсиз маҳкамалар, коррупция қурбони бўлиб, қатағонга учраган, мол мулки тортиб олинган тадбиркорлар, аҳолининг ночор қатлами бўлган кам таъминланган оилалар, аёллар, ногиронлар ва болалар ҳуқуқлари ва эркинларини бузиш, сўз ва фикр эркинлигига қарши тўсқинликлар, коррупция сингари қонунларни оёқ ости қиладиган мансабдорларнинг ғайриқонуний ҳатти ҳаракатлари устидан судларга мурожаатлар қилишни ташкиллаштиришдан иборат.
|