Суббота, 24-04-27, 04:39

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2019 » Апрель » 10 » Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
09:00
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
номига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди
раиси номига
Кармана тумани Айрончи МФЙ, Баҳрин
кўчаси 38 уйда яшовчи Джабборов Ихтиёр
томонидан (+998906460283)

Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами 30158-s/19
Текшириш коди 2d1f54ede0
Ш И К О Я Т А Р И З А
(Зарафшон шаҳри, Бесапан қўрғони Уя 64/41 –сонли ЖИЭМда ҳам маҳкумларнинг мурожаатларини қабул қилиб ҳуқуқларимизни ҳимоялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий судининг сайёр қабулларини ташкил этилишини сўраб)
Муҳтарам Президент! Мен айни пайтда Зарафшон шаҳри, Бесапан қўрғони Уя 64/41 –сонли ЖИЭМда жазони ўташ муддатидаман. Ваҳоланки, 2014 йилда менга нисбатан Навоий шаҳар ИИБ нинг собиқ терговчиси Казимов Азамат томонидан қўйилган ноҳақ айбловлар ортидан ўтказилган судда ўқилган адолатсиз ҳукм ортидан Ўз.ЖПКнинг 169-моддаси 4-қисми, в бандига мувофиқ 8 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганман. Шу боис ҳукм ўқилган дастлабки даврдан то шу кунгача аввало ҳимоячим томонидан тинимсиз мурожаатлар йўлладик. Сўнгра эса ўзим муассасадан туриб ҳамда кекса онам ва рафиқам номидан менинг ҳуқуқ ва манфаатларим имояланишини сўраб тинимсиз равишда мурожаатлар йўлланиб келинади. Бироқ бирорта ҳам шикоятларимиз мутасаддилар томонидан инобатга олинмаётир. Ҳар гал онам ва рафиқам номидан суд ишини қайта кўриш ва ёки авф этиш чораси қўлланилишини сўраб йўлланган мурожаатларда Олий суд ва Бош прокуратура томонидан “айбланувчини шахсан ўзи ва ёки унинг ҳимоячиси мурожаат қилиши шарт. Сизлар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмассизлар” қабилидаги оғзаки равишдаги жавоб билан мурожаатларимиз қабул қилинмасдан келинаётир. Менинг муассасадан туриб йўллаётган мурожаатларим эса инобатга олинмаяпти. Яқиндагина Навоий вилоятида 2019 йилнинг 9 апрелида ўтказилган Олий суднинг сайёр қабулида ҳам мурожаат билан борган рафиқам Турсуной Джабборовани “Сиз мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмассиз. Турмуш ўртоғингизни ўзи мурожаат қилсин.” деган оғзаки жавоб билан ёзма мурожаатини қабул қилмасдан туриб қайтариб юборишган.
Муҳтарам Президент! Ваҳоланки мен ЖИЭМсидаман. Бу ердан сайёр қабулларга қатнашиш имкониятига эга бўлмасак , тағин на онамизга ва на турмуш ўртоғимизга бизнинг номимиздан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмаса, биз маҳкумлар сайёр қабулларда иштирок этиш ҳуқуқимиздан қандай фойдаланишимиз мумкин? Оиламнинг яъни кекса нафақахўр ва касалманд ота-онам, турмуш ўртоғим ва уч нафар ҳали вояга етмаган қизларимнинг ягона боқувчиси бўлсаму ўзим ЖИЭМда ҳолимда ҳимоячи ёллашим учун маблағни қаердан топишим мумкин?
Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос, юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, менга нисбатан ЖИБ Навоий шаҳар судининг 2014 йил 13 февралдаги 1-58/697-14-сонли жиноят иши қарорини бекор қилиб қайта кўриб чиқилишини ва ёки “авф этиш” чораси қўлланилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўрайман.
Аризамда суд ҳукми нусхалари ва гувоҳлик хатлари илова қилинади.

Джабборов Ихтиёр 09.04.2019 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
номига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди
раиси номига
Кармана тумани Айрончи МФЙ, Баҳрин
кўчаси 38 уйда яшовчи Джабборов Ихтиёр
томонидан (+998906460283)

Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами 123115-s/18
Текшириш коди 219197c75d

Ш И К О Я Т А Р И З А
( ЖИБ Навоий шаҳар судининг 2014 йил 13 февралдаги 1-58/697-14-сонли жиноят иши қарорини бекор қилиб қайта кўриб чиқилишини сўраб)

Муҳтарам Президент! Мен Джабборов Ихтиёр Орзиевич 1983 йилда туғилганман. Оилали уч нафар фарзандларим бор. 2008 йилдан буён такси ҳайдовчиси фаолиятида бўлдим. Карманалик бир танишим Комилов Меҳриддиннинг Ласетти русумли машинасини ижарага олиб фойдаланиб юрганлигим ваъжидан зарур пайтда унинг ҳам эҳтиёжи учун ҳаракатланишимга тўғри келарди. Ана шундай юмушларидан бирида 2012 йил 17 апрел куни “Навоийазот” АЖдан қандайдир бир таниши орқали ўзига керакли бўлган маҳсулот сотиб олишини ва мен уни машинада келтириб беришим лозимлигини айтиб олиб кетган. Мен эса уларнинг қандай маҳсулот олаётганию қанақанги йўл билан олаётганидан мутлақо бехабар бўлганман. Фақатгина мен фойдаланиб юрган машинанинг эгаси олдидаги вазифамни бажариб берганман холос. Худди шунақанги юмуши яна 2012 йилнинг 21 май кунида ҳам такрорланган ва мен унда ҳам ҳайдовчилик вазифамни бажариб берганман. Шу куйи 2013 йилнинг 13 июль кунида ҳам такрорланди. Бу гал машина эгаси маҳсулотсиз қўрқув билан чиқди. Шундагина уларнинг ҳаракатларида ўғирлик аломатлари борлигини сезганман. Шу кунги ҳолатдан сўнг улар қўлга олинишган. Бироқ менга нисбатан ҳали жавобгарлик чораси қўлланилмаган эди. Чунки машинанинг эгасини хизматида бўлганман ва унинг ҳамроҳлари билан бошидан таниш бўлмаганман. Бу ҳақда ҳам тергов ҳам суд жараёнларида ҳам улар кўрсатма беришган эди. Навоий шаҳар ИИБнинг Казимов Азамат ва Вали исмли терговчиси томонидан жисмоний босим ўтказилиб мажбурий тартибда зўравонлик йўли билан Юсупов Қаҳрамон, Баротов Собир, Қодиров Обидлардан менга қарши кўрсатма олинганидан ташқари ҳолатда улар ҳам мени бу ишларга алоқадор бўлмаганлигимни тан олишади. Суд жараёнида ҳам айта олишган. Чунки тергов жараёнларида терговчи Казимов Азамат томонидан мендан 2000 АҚШ доллари талаб қилинган эди. Мен эса у талаб қилган маблағни топиб бера олмадим. Шундан сўнг қўлга олинганларни қийноққа солиб менга қарши кўрсатма ёздириб олган. Айнан шунинг ортидан мен ҳам ноҳақ жазога тортилдим. Бунинг оқибатида уч нафар ҳали вояга етмаган қизларим, оилам ва кекса ота-онам таъминотсиз қолиб кетишди. Мана 5 йилдирки ноҳақ айбловлар ортидан ЖИЭМдаман. Дастлабки тергов жараёнларида мазкур жиноий иш ҳужжатларида яна икки нафарДилофат озарбайжон миллатига мансуб ва қшлоқдошимиз Мукаммал исмли шахсларнинг ҳам уюшган гуруҳга аралаш эканлиги киритиб ўтилган эди. Бироқ бизга номаълум сабабга кўра бу икакала шахс иш ҳужжатларидан чиқариб ташланган. Қолаверса салидар тартибда 143 миллион сўмлик зарар тўлови ҳам юклатилган бўлиб унинг учдан бир қисмини тўлаб бўлдик ҳам ҳаттоки.
Муҳтарам Президент! Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Сиздан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, мазкур жиноят ишини қайта адолатли тарзда ўрганилиб чиқилишида нафақат менинг балки менинг ортимда менга муҳтож бўлиб турган кекса ота-онам, рафиқам ва вояга етмаган 3 нафар қизларим тақдирига бефарқ қаралмаслигини таъминланишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни илтимос қилиб сўрайман. Чунки то шу кунгача тинимсиз равишда йўллаган шикоятларимнинг ҳеч бири на вилоят суди на Олий суд ва на бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан эътиборга олинмади. Наҳотки бутун бошли бир оиланинг тақдирига шу қадар бефарқ қаралса.Ҳеч йўқса оилавий аҳволим оғирлигини яъниким ота-онам нафақахўр, онам ногирон ҳамда уч нафар ҳали вояга етмаган қиз фарзандларим борлиги ва рафиқам ҳеч қаерда ишламаслигини инобатга олган ҳолда ишни қайта кўрилишига ёки авф қўлланилишида ҳуқуқий-амалий кўмак сўраб йўллаётган мурожаатларимнинг ҳеч бири инобатга олинмай жавобсиз қолдирилиб келинаётир. Ваҳоланки, биз фуқароларингиз Сизнинг инсонпарварлик ва бағрикенгликка йўғрилган адолатли сиёсатингиздан баҳраманд бўлишга ҳақлимиз.
Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос қилиб сўрайманки, юқоридаги инобатга олган ҳолда, ЖИБ Навоий шаҳар судининг 2014 йил 13 февралдаги 1-58/697-14-сонли жиноят иши қарорини бекор қилиб қайта кўриб чиқилишида шунингдек менга нисбатан авф қўлланилишини таъминланишида ҳуқуқий амалий кўмак беринг.
Аризамда мазкур жиноятда айбланганларнинг ҳам шикояти илова қилинади.

Джабборов Ихтиёр 11.11.2018 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
Номига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
номига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазири
номига
Кармана тумани Айрончи МФЙ, Баҳрин
кўчаси 38 уйда яшовчи Жабборова Мавлуда
ва Джабборова Турсунойлар
томонидан (+998913313659)


Ш И К О Я Т А Р И З А


Муҳтарам Президент! Биз 1983 йилда туғилган турмуш ўртоғим Джабборов Ихтиёр Орзиевич (ЖИБ Навоий шаҳар судининг 2014 йил 13 февралдаги 1-58/697-14-сонли жиноят иши қарорига кўра 8 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган)нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимояланишини сўраб, 2018 йилнинг бошидан буён мурожаатлар йўллаб келамиз. Ҳар галги мурожаатларимизда турмуш ўртоғим оиласининг ягона боқувчиси эканлигини ва айни пайтда нафақахўр ота-онаси хасталиги, қарамоғида уч нафар вояга етмаган қиз фарзандлари борлиги ҳамда онасининг юрак хасталиги хуружи авж олганлигини каби оилавий шароити оғирлигини ҳисобга олган ҳолда суд иши қайта кўрилмаса-да, ҳеч йўқса “авф этиш” чораси қўлланилишида ҳуқуқий-амалий кўмак тинимсиз равишда қилган мурожаатларимиз ортидан 2018 йилнинг декабрь ойи бошида уйимизга туман ҳокимлиги ва МФЙ раиси ҳамроҳлигидаги вакиллар келиб, кекса қайнотам ва юраги хаста қайнонамни ҳамда вояга етмаган уч нафар қизларимни “авф комиссиясининг руйхатига киритилди Джабборов Ихтиёр Конституцияга кунига қадар уйингизга кириб келади.” Дея ишонтиришиб, зарур ҳужжатларни сўраб тўплаб олиб кетишган эди. Бироқ шу куйи на 8-декабрда на янги йилда ва на Наврўз байрамида “авф этилиш”дан дарак бўлмади.
Муҳтарам Президент! Оиламизда қайнотам ва қайнонам нафақахўр, кекса ва касалманд. Уч нафар ҳали вояга етмаган қизларим эса мактаб ўқувчиси. Мен эса уй бекасиман. Турмуш ўртоғим оиламизнинг ягона боқувчиси эди. Тағин терговчининг ноҳақ айблови ва суднинг адолатсиз қарори ортидан шусиз ҳам ҳуқуқи топталиб беҳуда жазога тортилган турмуш ўртоғимнинг иши судда қайта адолатли тартибда ўрганилмади. Наҳотки ҳеч йўқса, авф этиш чорасини қўллашда ҳам тўсқинлик қилинса?
Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, турмуш ўртоғим Джабборов Ихтиёрга нисбатан чиқарилган суд қарори Олий судда адолатли тартибда қайта кўриб чиқилишида ва ёки авф этиш чораси қўлланилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Джабборова Турсуной 09.04.2019 йил.

Категория: МУРОЖААТНОМАЛАР | Просмотров: 712 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz