И.Хушевга: “Оҳангаронлик қашқирлар”
“Оҳангаронлик қашқирлар” яна қайтдими ёхуд Замона зўрники томоша кўрники-ми?
Эътиборли ўқувчиларнинг ёдида бўлса, бундан 3 йил муқаддам яъни 2016 йилда интернет саҳифаларида “Оҳангаронлик қашқирлар” рукни остида мақолалар эълон қилинган эди. Унда Оҳангарон туманида туғилиб ўсган ва шу туманда номи чиққан, аввал хўжалик раҳбари, кейинчалик фермер бўлган Шунқор Умрзоқов ва унинг жиноий тўдаси томонидан содир этилган қатор жиноятлар ҳақида батафсил ёзилган эди. Унга кўра Шунқор Умрзоқов ўзининг жиной шериклари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда давлатга қарши бир қанча молиявий фирибгарликларни содир этган. Мен мақолада номини келтираётган жиноятчи ва унинг гумашталарини қанчалик кенг қамровли жиноятларни содир этгани ва давлатимизга неча миллиард сўм зарар келтирганини аниқроқ тасаввур қилишингиз учун Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2016 йилдаги ҳукмидан бир парча келтираман.
Суд Ҳкуми: 2016 йил 0ктябрь ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисидаги суд ҳукмидан:
Жиноий гуруҳ раҳбари Шунқор Умрзоқовга, жиноий гуруҳ аъзолари Тургунов Тошпўлат, Юсупов Дилшод Юнусалиевич, Гаипов Ҳасан Ҳусанович, Нурмуҳамедова Рўзибуви Абдурасуловна, Умаров Шерзод Каримович, Саидов Хошимжон Назиржон ўғли, Абзалов Садириддин Нурмуҳаммедов, Султонов Абдумутал жами 9 нафар жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукум ўқилган. Судланувчи Умрзоқов Шунқор айбловда 17 эпизод бўйича айблансин. ЎзРес ЖКнинг 167 моддаси 3 қисми, “а.в” банди, 185 –модданинг 3 қисми, 189-моддаси, 243 моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. У ЖК 228 моддаси 2 қисми билан 3 муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига, 228 моддаси 3 қисми билан 2 йил муддатга ,243 моддаси билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖКнинг 59,61 моддалри билан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан з йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Унга тегишли бўлган “Чойхона” биноси ва 23 хил турдаги 331.760.290 минг сўмлик моддий буюмлар давлат фойдасига ўтказилсин. 370,5 гектар ер майдони Оҳангарон туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилсин. Давлатга еитказилагн қарийб бир неча миллард сўмлик зарар қоплатилсин.
Бу суд ҳукмидан бир парча холос. Мазкур маълумотларни мен ким билан талашиб тортишаётганимни яхшироқ англатиш учун келтирмоқдаман. Мен бировнинг ҳаққидан қўрқадиган киши билан эмас, балким давлат мулкини жиноий йўл билан ўзлаштириш орқали катта моддий бойлик орттирган ва бошқалар мол-мулкини тортиб оладиган, бугунги кунда қамоқдан чиқа солиб яна ўзини эски юлғучлигини давом этираётган бир кимса билан талашаётганимни ҳалққа англатмоқчиман холос. Мен ана шундай кимсадан паноҳ сўраб ички ишлар идораларига мурожаат қилмоқдаман.