Шунчалик бўларми айтинг одамлар?,
Тугамасми асло бу ташвиш ғамлар?!
Қанча зулм кўрдик зиндонларда биз,
Эсимдан чиқмайди ҳеч ўша дамлар!
Безор бўлди барча шаҳар, вилоят,
Сени ҳам ер ютсин, Рустам Иноят!
Огоҳ бўлингизлар эй мусулмонлар,
Ҳалиям турмада оқмоқда қонлар.
Чорак асрдирким зиндон қаърида,
Азоб чекмоқдалар қанча инсонлар?!
Тўқиб турли сохта, эртак ривоят,
Элга зулм қилдинг, Рустам Иноят!
Ҳайронман сени ҳам виждонинг борми?
Аллоҳ, охиратга имонинг борми?!
Диндорларга доим зулм қиларсан,
Қайта тирилишга гумонинг борми?!
Ўтиб бормоқдасан топмай ҳидоят,
Аллоҳдан қўрқмадинг Рустам Иноят.
Менинг тушунмаган томоним шунда,
Бу ишлар тўғримас мавжуд қонунда.
На қонунга амал қилмаса булар,
На дилинда имон бўлмаса унда?!
На бир қонунларга қилди риоят,
На Худодан қўрқди, Рустам Иноят?!
Бу ишлар қолмасдир берилмай жазо,
Бу ишингдан Тангри бўлмайди ризо.
Дунёда жазони олмасдан ўтсанг,
Келади тақдирда битилган қазо.
Буюк Аллоҳ сенга қилсин кифоят,
Жазоинг муқаррар, Рустам Иноят!
Сен Аллоҳга қилдинг, иблисдек исён,
Ит каби хор бўлиб, топширгайсан жон!
Сен сабаб йўқ бўлди қанча олимлар,
Сен сабаб қанчалар, умрлар хазон?!
Қилдинг беҳад жабр, зулму жиноят,
Лаънат бўлсин сенга, Рустам Иноят!
Эришдинг дунёда шуҳрат мансабга,
Бошлиқ бўлдинг жаллодларга миршабга.
Элга зулм қилиш бўлди қилмишинг,
Эришдинг шу бўлса, демак мақсадга.
Сенга ҳам келади, навбат ниҳоят,
Малъун жаллод, хоин, Рустам Иноят!
Дод сени зулмингдан, эй мустабид дод,
Сенга ҳам бор жазо бергувчи жаллод.
Бу юрт тарихида бадном бўлиб қол,
Йўқ бўлсин сен билан, зулму истибдод!
Тарих қилмишингни, қилсин ҳикоят,
Малъун бўлиб қолгин, Рустам Иноят!
Кўрсатгил қудратинг Ўзинг ё Раббий,
Озод бўлсин барча, «ваҳҳобий, ҳизбий».
Золим заволига дуолар қилиб,
Дилдан қарғаб шеърлар ёзади Саҳвий.
Сенга таъсир қилмас, ҳадису — оят,
Жаҳаннамда куйгин, Рустам Иноят!
…………
Саҳвий
23. 04. 2017