Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар.
«Улар, қайсилар, Эй Аллоҳнинг Расули,?» дейилди.
«Қачон учратсанг, унга салом бер, қачон сени даъват қилса, унга жавоб
бер, қачон сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, қачон акса урса ва
Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила, қачон бемор бўлса, уни бориб кўр
ва қачон вафот этса, ҳозир бўл», дедилар».
Бешовлари ривоят қилган.
Термизийнинг ривоятида: «Мусулмоннинг мусулмонда маъруф йўли ила олти
ҳақи бордир; уни учратса салом беради, даъват қилса унга ижобат қилади,
акса урса унга яхшилик тилайди, вафот этса жанозас
...
ДАВОМИ »