Воскресенье, 24-04-28, 09:36

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 1 » Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир
14:01
Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир
Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар.
«Улар, қайсилар, Эй Аллоҳнинг Расули,?» дейилди.

«Қачон учратсанг, унга салом бер, қачон сени даъват қилса, унга жавоб бер, қачон сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила, қачон бемор бўлса, уни бориб кўр ва қачон вафот этса, ҳозир бўл», дедилар».
Бешовлари ривоят қилган.

Термизийнинг ривоятида: «Мусулмоннинг мусулмонда маъруф йўли ила олти ҳақи бордир; уни учратса салом беради, даъват қилса унга ижобат қилади, акса урса унга яхшилик тилайди, вафот этса жанозасига эргашади, бемор бўлса бориб кўради ва ўзига яхши кўрган нарсани унга ҳам яхши кўради», дейилган.

Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсалардан ҳозир биз ўрганаётган бобнинг айни мақсадидир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида ўз умматларига уларнинг бир-бирларидаги ҳақларини ўргатмоқдалар:

1. Қачон учратсанг, унга салом бер.

Икки мусулмон учрашганда уларнинг бирларида иккинчисига нисбатан салом бериш ҳақи бор. Улардан қай бири аввал салом берса, ўшаниси савобнинг кўпини олади ва ўз биродарига алик олишни фарз қилади.

Ҳа, салом бериш суннат бўлса, алик олиш фарздир. Ана шу тариқа жамият аъзолари ўртасида ўзаро муҳаббат ва ҳамкорлик ривожланади. Зеро фақат уришиб қолганларгина бир-бирлари билан саломлашмайдилар.

Мусулмонлар эса ҳаммалари бир-бирлари билан саломлашишни ўзларига бошқаларнинг ҳақи деб англайдилар.

2. Қачон сени даъват қилса, унга жавоб бер.

Бирор муслмон маросим қилиб ўз биродарини ўша маросимга даъват қилса, ўша даъватга жавоб бериб, мазкур маросимга бормоқ ҳалиги мусулмон зиммасига ҳақ бўлиб тушади. Бу ҳам жамият аъзолари орасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича муҳим омилдир.
Ҳанафий мазҳабида, номи валийма бўлса, унга қилинган даъватни қабул этиб, иштирок этиш учун бориш мандубдир, деганлар.

Валийма - бир мусулмон киши ўзига етган хурсандчилик муносабти ила уюштирган зиёфатдир. Мусулмон инсон Аллоҳ таоло томонидан унга берилган маълум неъматга шукр қилиш маъносида хайри эҳсон бўлсин, дея дастурхон ёзиб, кўнгил яқин кишиларни даъват қилади. У шу билан ўзига етган неъмат, сурурга биродарларини шерик қилишни ўйлайди. Шунинг учун ҳам уларни даъват қилади.
Албатта, ундоқ даъватни қабул қилиш лозим бўлади. Чунки, шу туфайли мусулмонлар орасида ижтимоий алоқалар ривожланади, мустаҳкамланади. Мусулмонлар орасида ҳамжиҳатлик кучаяди.

3. Қачон сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил.

Албатта, ҳар бир киши ўз ҳаёти давомида турли туман муаммоларга дуч келиб туради. Бу муаммоларни ҳал қилишда унинг бир ўзи ожиз бўлиши ҳам турган гап. Шунинг учун у ўзгаларнинг маслаҳатига муҳтож бўлади.
Ҳар ишнинг ўз мутахасиси бор. Улар ўз мутахасислигига оид масалаларни ҳал қилишда ўзгалардан яхшироқ мақеъга эгадир. Бошқалар ундан маслаҳат сўраганда тўғри маслаҳат бериш унинг зиммасидаги ҳақдир.
Шунингдек, мусулмон киши илмли, таржибали килишалрнинг насиҳатига ҳам муҳтож бўлиб туради. Қачон бир мусулмон ўз биродаридан насиҳат сўраса, ўша сўралган мусулмонга насиҳат қилиш лозим бўлади.
Бу омил ҳам ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши турган гап.

4. Қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила.
Ҳар бир мусулмон акса урганида «алҳамду лиллаҳ» дейиши лозим. Унинг акса уриб, ҳамд айтганини эшитган мусулмон биродарига эса унга «ярҳамукаллоҳу»-Аллоҳ сенга раҳм қилсин, деб яхшилик тиламоғи бурчдир.

Сиртдан арзимайдиганга ўхшаб кўринадиган бу ишга Ислом алоҳида эътибор бериши ҳам кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга омил бўлиши турган гап.
5. Қачон бемор бўлса, уни бориб кўр.

Бемор бўлган мусулмоннинг бошқа мусулмонлар устидан ҳаққи бор экан. У ҳам бўлса улар келиб беморни зиёрат қилиб кўриб, кўнгил сўраб, ҳаққига дуо қилиб кетишлари экан.
Ушбу ҳадиси шариф ҳукми бўйича бемор бўлган мусулмон ҳақида хабар эшитган бошқа мусулмонлар уни бориб кўришлари бемор олдида бурчлари ҳисобланар экан.

6. Қачон вафот этса, ҳозир бўл.

Ажали етиб вафот этган мусулмонни шариат аҳкомларига мувофиқ дафн қилиш бошқа мусулмонлар зиммасидаги фарзи кифоядир. Улардан бир қисми бу ишни амалга оширсалар, мазкур фарз қолганларнинг зиммасидан ҳам соқит бўлади. Шунинг учун бирор мусулмоннинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитган ҳар бир мусулмон иложи борича жанозага қатнашмоғи лозимдир.

7. Ўзига яхши кўрган нарсани, унга ҳам яхши кўради.

Мусулмон шахс учун ўзига яхши кўрган нарсани ўз диндошларига ҳам яхши кўрмоқ унинг уларнинг олдидаги бурчидир.
Ўзига яхши кўрган нарсани ўз диндошларига ҳам яхши кўрмоқ эса жамият аъзоларига ҳам, жамиятга ҳам, бутун инсониятга ҳам кони фойдадир.

8. Ўзига ёмон кўрган нарсани, биродарига ҳам ёмон кўради.

Бу ҳақ аввалги гапдан келиб чиққан. Мусулмон ўзига яхши кўрган нарсани, биродарига ҳам яхши кўриши лозим бўлганидек, ўзига ёмон кўрган нарсани, биродарига ҳам ёмон кўриши лозим бўлади.

9. Мусулмонлардан бирортасига ҳам на гап ва на амал билан озор етказмаслик.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир. Муҳожир Аллоҳ қайтарган нарсадан (ҳижратда) узоқда бўлган одамдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилган.
Термизий ва Насаийлар:
«Мўмин одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир» жумласини зиёда қилганлар.

«Тилидан ва қўлидан» дейилганда фақат шу икки аъзони кўзда тутилган эмас. Одатда кўпроқ одамларга тил ва қўлдан зарар, озор етади. Аммо бундан бошқа услуб ва йўллар билан ҳам озор бериш мумкин эмас. Ким бу ишни қилса мусулмонлик фазлини йўқотади.
Энди, Термизий ва Насаий ривоятларида келган:
«Мўмин одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир», деган таърифга тўхталайлик.

Иймон-мўмин, сўзлари «амн» - омонлик, ишончли маъноларини англатади. «Мўмин» сўзи бизда ювош - хушфеъл маъносида ишлатилиши ҳам шундан. Мўмин одам доимо тинчлик, омонлик тарафдори бўлганидан одамлар унга ўта ишониб қоладилар. Яъни, ўз жонлари ва молу-мулкларига мўминдан ёмонлик етмаслигига ишончлари комил бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шўъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа Илаҳа Иллаллоҳ» демоқлик ва энг кичиги, йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё, иймоннинг шўъбасидир», дедилар».

10. Ҳар бир мусулмонга нисбатан тавозуъли бўлиш, улардан бирортасига мутакаббирлик қилмаслик.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Садақа молни ноқис қилмас. Аллоҳ авф ила бандага иззатдан бошқани зиёда қилмас. Ким Аллоҳ учун тавозуъ қилса, албатта, Аллоҳ уни юқорилатмай қўймас», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Ибн Абу Дунёнинг ривоятда:
«Тавозуъ бандага юқориликдан бошқани зиёда қилмас. Бас, тавозуъ қилинг! Аллоҳ сизни юқорилатур. Афв бандага иззатдан бошқани зиёда қилмас. Бас, афв қилинг! Аллоҳ сизни азиз қилур. Садақа молга кўпайишдан бошқани зиёда қилмас. Бас, садақа қилинг! Аллоҳ азза ва жалла сизга раҳм қилур», дейилган.

Олий мақомга етай десак, тавозуълик бўлайлик.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Албатта, Аллоҳ сизлардан жоҳилиятнинг кибрини ва ота-боболар ила фахрланишини кетказгандир. Тақводор мўмин ёки бадбахт фожир бўлиши мумкин. Сизлар Одам болаларисиз. Одам эса тупроқдандир.
Кишилар қавмлар билан фахрланишларини қўйсинлар. Улар жаҳаннам кўмиридан бир кўмир бўлишдан ўзга эмаслар. Бўлмаса улар Аллоҳ учун тумшуғи ила гўнг титадиган сассиқ қўнғиздан ҳам пастроқ бўлурлар», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ менга «Тавозуъ қилинглар. Токи биров бировга тажовуз қилмасин ва биров бировдан фахрланмасин», деди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилган.
Демак, тавозуъ кишилар орасида, барча жамиятларда таовуз қилиш ва фахрланиш орқали содир бўладиган барча нохушликларнинг олдини олар экан.

11. Мусулмон киши бировнинг ғийбатига қулоқ солмаслиги ва ўзи бировни ғайбат қилмаслиги керак.

Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир», деган (12- оят).

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг асҳобларимдан бирортаси бошқа бир киши ҳақида гап етказмасин. Мен сизларнинг ҳузурингизга кўксим саломат ҳолимда чиқишни истайман», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабираларнинг каттаси бир одамнинг мусулмон кишининг обрўсига ноҳақдан тил тегизишидир. Бир сўкишга икки сўкиш ҳам гуноҳи кабиралардандир», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Муставрид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам::
«Ким бир кишини ғийбат қилиб бирор нарса еса Аллоҳ уни жаҳаннамдан худди ўшанча таомлантиради. Ким бир кишини ғийбат қилиб бирор нарса кийса Аллоҳ унга жаҳаннамдан худди ўшанча нарса кийдиради. Ким бир кишини шуҳрат ва риё учун ғийбат қилса Аллоҳ уни қиёмат куни шуҳрат ва риё учун шарманда қилади», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

12. Ўзининг аччиғини чиқарган танишларидан уч кундан ортиқ аразламайди.

Исломда биров билан сўкишиш, уришиш, жанжал қилиш гуноҳ ҳисобланади. Бандачилик билан гуноҳкор бўлиб уришиб, жанжаллашганларнинг бир-бирига адоват сақлаб аразлашиб юришлари гуноҳ устига гуноҳдир. Аччиғи чиққанда ўзига келиши учун уришган тарафларга уч кун муҳлат берилган. Ўша муҳлатдан кейин ҳам аразлашиб, бир-бирини кўрганда юз ўгириб кетишлик ҳаромдир. Ўртада юзага келган ноқулай ҳолатдан чиқишни ўз бўйнига олиб қарши томонга биринчи салом берган одам яхши одам бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин мўминдан уч кундан ортиқ аразлаши ҳалол эмас. Агар у уч кунни ўтказган бўлса, ўша билан учрашиб, салом берсин. Агар унинг саломига алик қайтарса, иккилари ажрга шерик бўладилар. Агар саломга алик қайтармаса, у гуноҳни ўзига олган бўлади. Мусулмон эса аразлашдан чиқади», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга ўз биродаридан уч кундан ортиқ аразлаш ҳалол эмас. Ким ўшандан ортиқ аразлаб туриб ўлиб қолса, дўзахга киради», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

13. Бирор мусулмоннинг ҳузурига унинг изнисиз кирмаслик.

Уч марта изн сўрайди. Рухсат берса киради. Рухсат бермаса қайтиб кетади.
Аллоҳ таоло «Нур» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз», деган (27 - оят).

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирор киши изн сўраса, уч марта сўрасин, изн берилмаса, ортига қайтсин», деганлар.

Чунки уй эгалари бировни қабул қила олмайдиган ҳолатда бўлишлари ёки айнан изн сўраётган шахсни қабул қилиш имконлари йўқ бўлиши мумкин.
Изн деганда уй эгасининг ёки у томондан вакил қилинган шахснинг изни кўзда тутилади. Уйга эга бўлмаган ёки уй эгаси томонидан вакил қилинмаган одамнинг изни ҳисобга ўтмайди.
Изн сўровчи тихирлик қилмаслиги, одоб билан уч мартагача изн сўраши, жавоб бўлмаса, қайтиб кетмоғи лозим.

14. Барчага ҳусни хулқ ила муомалада бўлиш.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Мўмин-мусулмон банда ўз муомаласини барча одамлар ила ҳусни хулқ асосида олиб бормоғи керак.

15. Катта ёшлиларни улуғлаш, уламоларни ҳурмат қилиш ва болаларга раҳимли бўлиш.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кичкинамизга раҳм қилмаган, каттамизни улуғламаган, амри маъруф ва наҳйи мункар қилмаган биздан эмас», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир ёш қарияни ёши учун икром қилса, албатта, Аллоҳ унга ҳам қарилик чоғида ёши учун икром қиладиган шахсни муҳайё қилади», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бошқа бир ҳадисларида:
«Ким каттамизни улуғламаса, кичигимизга раҳм қилмаса, ва уламоларимизни эътироф қилмаса биздан эмасдир», деганлар.

16. Барча одамларга очиқ чеҳрали, меҳрибон ва мулойим бўлиш.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биродаринг юзига табассум қилмоғинг садақадир. Амри маъруф, наҳйи мункар қилмоғинг садақадир. Адашган еридаги одамни йўллаб қўймоғинг садақадир. Кўзи яхши кўрмайдиган кишига бир нарсани кўрсатиб қўймоғинг садақадир. Йўлдан тошни, тиконни ва суякни олиб ташлашинг садақадир. Ўзингнинг пақирингдан биродарингнинг пақирига қуйиб бермоғинг садақадир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Очиқ юзлик бўлиш ҳусни хулқнинг бир шўъбасидир. Фақат бир бор бировнинг юзига табассум ила боқмоқ ҳам садақа экан. Исломда кишилар орсидаги ўзаро муомалаларга қанчалик эътибор берилганини қаранг! Садақа қилишдек улуғ ишнинг савобини олмоқчи бўлган одам бошқа бировга табассум ила боқиб қўйса етарли.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўрадир ва мулойимлик учун қўполликка ҳамда ундан бошқага бермаган нарсани берадир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир маъруф садақадир. Биродарингни очиқ юз билан қарши олишинг ҳам, ўз пақирингдан биродарингнинг идишига бўшатмоғинг ҳам маъруфдандир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилган.
Яхшилик ҳақида келтирилган таърифларнинг бирида:
«Яхшилик-фарзу вожибларни қилиш. Ҳаромдан ҳазар қилиш. Одамларга очиқ юз билан қараб, уларга эҳсон қилиш», дейилган.

17. Берган ваъдасига вафо қилиш.
Имом Абу Довуд қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ваъда қарздир», деганлар.
Абдуллоҳ ибн Абу Ҳамсаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зот пайғамбар этиб юборилишларидан олдин бир савдо иши килдим. Менда у зотнинг бир оз ҳақлари қолди. Мени уни турган жойларига келтириб беришни ваъда қилдим.
Аммо унитиб қўйдим. Уч кундан кейин ёдимга келди. Келсам, у зот жойларида турибдилар. Мени кўриб:
«Эй йигит, мени машаққатга қўйдинг-ку, уч кундан буён шу ерда интизор бўлиб турибман», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

18. Ўзига яхши кўрган нарсани ўзгаларга ҳам яхши кўриш.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз то, ўзи учун яхши кўрган нарсани, биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Ҳа, мусулмон инсон ўзи учун яхши кўрган ҳар бир нарсани ўзининг бошқа биродарларига ҳам раво кўради. У ўзининг жаннатга киришини яхши кўрса, бошқаларни ҳам жаннатга киришини ёқтиради. Ўзининг дўзахга кирмаслигини яхши кўрган мусулмон, ўзгаларга ҳам дўзахга кирмасликни раво кўради.
Мусулмон инсон бунинг учун куйиб-ёнади. У ўзи учун соғлик-саломатлик, бахт-саодат, фаровонликни яхши кўрганидек, ўзгаларга ҳам шуни ва шунга ўхшаган нарсаларни раво кўради.

19. Кўриниши ва ҳайъати мартабасига далолат қилиб турган одамни улуғлаш ва ҳар кимни мартабасига қараб муомала қилиш.
Имом Ҳоким ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз уйларидан бирига кирдилар. У зотнинг олдиларига саҳобалари кириб уй тўлиб тошди. Кейин Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий келди. Жой топа олмай, остонага ўтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ридоларини ўраб унга отдилар ва:
«Шунинг устига ўтир», дедилар.
Жарир уни олиб, юзига суртиб йиғлай бошлади. Сўнгра ўраб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга отди ва:
«Сизнинг кийимингиз устига ўтира олмайман. Мени сиз ҳурмат қилган бўлсангиз, Аллоҳ сизни ҳурмат қилсин!» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнгга ва чапга назар солдилар – да:
«Бир қавмнинг ҳурматли одами келса, икром қилинглар!» дедилар».

20. Аввалдан ҳақи бор шахсни эҳтиромини қилиш.

Ибн Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Жаъронада гўшт тақсимлаётганларини кўрим. Ўша вақтда мен ёш бола эдим. Туянинг суягини ташиб турган эдим. Бирдан бир аёл келиб қолди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашди. У зот уни кўриб ўринларидан турдилар ва унга ридоларини ёздилар. У унинг устига ўтирди. Мен:
«Бу ким?» дедим.
«У зотни эмизган оналари», дейишди».
Абу Довуд ривоят қилган.

21. Мусулмонларнинг орасини ислоҳ қилиш учун қўлидан келган барча чораларни ишга солиш.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, (яхшилик бор). Ким ўша (иш)ни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз», деган (114- оят).

Нисо сурасида келган ушбу ояти каримада, яхшилиги бор суҳбатлар ичида одамлар орасида ислоҳ учун олиб борилган суҳбатлар ҳам зикр қилинмоқда. Демак, ўша яхши иш шариатда бор, мўъмин-мусулмонлар уни қилишлари керак.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга рўза, намоз ва садақадан ҳам афзал даража ҳақида хабар берайми?» - дедилар.
«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», - дейишди.
«Одамлар орасини ислоҳ қилиш. Одамлар орасини бузиш эса қирувчидир», - дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Термизий: «Сочни қиради, демайман. Лекин динни қиради»ни зиёда қилган.
Ушбу ҳадиси шарифдан одамлар орасини ислоҳ қилиш нақадар яхши иш эканини билиб оламиз. Шу билан бирга одамлар орасини бузиш нақадар ёмон иш эканини, у ҳудди устара билан сочни қириб ташлагандек, кишининг динини қириб ташлаб динсиз қилиб қўйишини билиб оламиз.

Саҳл Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бани Амрнинг орасида уруш бўлган эди. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда У зот Пешинни ўқиб бўлиб, уларнинг орасини ислоҳ қилиш учун келдилар.
Бухорий ва Насаий ривоят қилган.

Ўзаро уришиб қолган қавмнинг яраштириш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсан ўзлари боришлари, сулҳ иши ўта аҳамиятли иш эканига далолатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ишларидан барча мўъмин-мусулмонлар, хусусан, уларнинг ишига бош бўлиб турган раҳбар шахслар ўрнак олишлари лозимдир.

Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Одамлар орасини ислоҳ қилган қилган каззоб эмас. Хайрни айтади ва хайрни етказади», деганларини эшитган экан.

«Мен у зотнинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсага; урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига гапиришида рухсат берганлар», деди у».
Тўртовлари ривоят қилган.

Абу Довуднинг лафзида:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:нинг ёлғондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсани «ёлғончи ҳисобламайман» дер эдилар; одамлар орасини ислоҳ қилган одамни. У бир гапни айтса, ундан ислоҳдан бошқани ирода қилмайди. Урушда сўз сўзлаган кишини ва ўз хотинига сўз айтган эрни ҳамда ўз эрига сўз айтган хотинни», дейилган.

Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам ундан каттароқ зарарни қайтариш учун уч ҳолатда истисно тариқасида ёлғон ишлатишга рухсат берилган.
Мусулмонларнинг бир-бирлари билан урушиб юришлари жуда ҳам ёмон иш. Бу ёмон иш оқибатида инсонлар ва жамиятлар ораси бузилади.

Кишиларнинг бир-бирлари билан хусуматлашишлари, уришилари барча бало офатларнинг бошидир. Шунинг бу ҳолат пайдо бўлиши билан қандоқ қилиб бўлса ҳам уни бартараф қилишга ўтмоқ зарур. Бу йўлда ҳатто ёлғон гапирилса ҳам рухсат. Чунки одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапирган одам фақатгина яхшилик учун ёлғон гапиради.

22. Барча мусулмонларнинг айбини беркитиш.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир авратни кўриб уни беркитса, худди тирик кўмилган қизни қайта тирилтиргандек бўлади», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Мусулмон одамнинг айбини беркитиш анашундоқ улуғ иш. Бир мусулмон иккинчи мусулмоннинг айбини фош қилиб уни одамлар иичида шарманда қилиши худди уни тириклайин кўмиб юбориш билан баробардир. Бир мусулмоннинг кишилар ичида шарманда бўлишидан ўлгани афзал. Шунинг учун ҳам ўз биродарининг айбини беркитган одам уни ўлимдан сақлаб қолган билан баробар бўлади.

Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади. Ким бир мусулмонни бир нарса ила уни шарманда қилиш учун айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у гапидан қайтгунча ушлаб туради», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Бир одам мўмин кишини ғийбат қилиб обрўсини тўкаётган бўлса уни эштиб турган кишилар ичидан мазкур мўминни ҳимоя қилган одам катта ажрга эга бўлади. Унинг мўмин кишининг обрўсини ҳимоя қилгани қиёматда ўзига катта бахт бўлиб қайтади. Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳимоя қилади. Бас, шундоқ экан мўминлар бир-бирларини мунофиқларнинг ғийбат ва бўҳтонларидан ҳимоя қилишлари зарур.

Аксинча, бу дунёда мўмин-мусулмоннинг айблаш билан машғул бўлган одам қиёматда хижолатда қолар экан. Маҳшарга тўпланганлар ҳузурида қилган набокорлиги жазоси ўлароқ жаҳаннам кўпригидан ўта олмай тўхтаб қолар экан. Бас, шундоқ экан мўмин банда зинҳор ўз биродарини айблашга ўтмасин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охиратидан ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади.

Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади. Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди»-дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Уламоларимизнинг айтишларича, айбини беркитиш моддий ва маънавий жиҳатдан бўлади.
Биринчиси-моддий камчиликларни беркитиш, мисол учун баданини беркитиш учун кийим олиб бериш бўлса, маънавийси эса ёмон иш қилганини кўриб қолиб ҳеч кимга айтмай беркитишдир.

Бу ҳам инсон ҳаётида доимо учраб турдиган ҳолат. Бир жамиятда яшаб турган кишилар бир-бирларининг айбларини беркитиб яшасалар яхши бўлади.
Инсон билиб-билмай турли хатоларга йўл қўйиши мумкин.

У ўзи йўл қўйган хатони беркитишга ҳаракат қилмоқдами, демак ўша одамда яхшилик бор. Шунинг учун унинг айбини очишга, ҳаммага ошкор этишга ҳаракат қилиш дуруст эмас. Агар биров гуноҳ ва айб ишларни ошкор қилса, ундан яхшилик кутиб бўлмайди.

Бировнинг айбини беркитган одам аслида ўзининг айбини беркитади. Аллоҳ таоло шу қилган иши учун унинг бу дунёю охиратдаги айбини беркитади. Чунки, у бировнинг айбини ошкор қилса, бошқа биров ёки ўша айби очилган киши унинг ҳам айбини очиши турган гап.
Бу туфайли жамиятнинг ҳар бир аъзоси бошқасининг айбини очиш учун ҳаракат қиладиган бўлиб қолади. Оқибатда жамият аъзолари орасида ўзаро келишмовчилик ва душманчилик кучаяди, ҳамда жамият таназзулга юз тутади.

23. Шубҳали ерларда бўлиб, ишларни қилиб одамларни ғийбат ва ёмон гумон каби гуноҳ ишларни қилишларига сабаб бўлиб қолмаслик.
Бировнинг гуноҳ иш қилишга сабаб бўлиш, ўша гуноҳга шерикликдир.

Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида: «Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз. Бас, билмасдан зулм ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар…», деган (108 – оят).
Мушрикнинг бутларини сўкишдан қайтаришнинг асосий сабаби оятнинг ўзидан англашиляпти:
«Бас, билмасдан зулм ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар».
Яъни, мусулмон киши мушрикнинг санамини сўкса, бундан ғазабланган мушрик ҳам жавобан Аллоҳ субҳонаҳу таолони таҳқирлашига сабаб бўлади.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабираларнинг энг катталаридан бири киши ўз ота-онасини лаънатламоғидир», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, қандоқ қилиб киши ўз ота-онасини лаънатлайди?» дейилди.
«Киши бошқа бир кишининг отасини сўкади. Бас, у ҳам буни отасини ва онасини сўкади», дедилар».
Иккисини тўртовлари ривоят қилган.

Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар келтирган ривоятдаСофия розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Мен кечаси у кишининг зиёратларига келдим, бироз гаплашдим, сўнг, уйим томон турдим. У киши мени кузатгани мен билан турдилар. (У кишининг уйи Усома ибн Зайднинг масканида эди). Бас, ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан тезлаб қолдилар.

Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икковингиз шошилманг, бу-София бинти Ҳуяйдир»-дедилар.
«Субҳоналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули!»-дейишди.
«Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бирор нарсани ёки ёмонликни отишидан қўрқдим», - дедилар.

Умар ибн Хаттоброзияллоҳу анҳу:
«Ким ўзини шубҳали мақомга қўйса ва биров унинг ҳақида ёмон гумонга борса, ўзидан бошқадан хафа бўлмасин», деганлар.

24. Ҳожатманд кишиларга қўлидан иш келадиганлар ҳузурида воситачи – шафоатчи бўлиб ишини битириб беришга ҳаракат қилади.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмон шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир нарсанинг баҳосини берувчи зотдир», деган (85- оят).

Араб тилида «шафоат» сўзи бизда танилган маънодан кўра кенгроқ маънода ишлатилади. Бировни бошқалар олдида оқлаш учун қилинган саъй-ҳаракат ва гап-сўз ҳам шафоат ҳисобланади. Инчунин, қоралаш учун қилингани ҳам. Шунингдек, бир ишнинг яхшилигини тушунтириш учун тарғиб қилиш, унга қизиқтириш яхши шафоат, ўша ишни ёмон деб тушунтириш эса, ёмон шафоат ҳисобланади.

Ояти каримада таъкидланишича яхши шафоат қилган киши, яхшилик йўлида воситачилик қилган киши ўша ўзи қилган шафоатчиликдан насибадор бўлар экан.
Шунингдек ёмон шафоатчилик қилган одам ёмонликдан насибасини олар экан.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин мўминнга худди бинодек баъзиси баъзисини тутиб туради» дедилар ва бармоқларини бир бирига киритиб кўрсатдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Бир одам ёки ҳожатманд киши сўров билан келди. У зот бизга юзландилар ва:
«Шафоатчилик қилинглар. Ажр оласизлар. Аллоҳ Ўз набийси тилида нимани истаса ҳукм қилсин», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилган.

Бу ҳадиси шариф Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: саҳобаларни ҳожатманд кишига вомитачилик қилиб ёрдам беришга ўргатмоқдалар. Манаву одам мендан ўз ҳожатини сўраб келди. Сизлар мендан унинг ҳожатини чиқаришимни сўраш ила унга ёрдам беринглар, демоқдалар.

Ҳоким ва ишбошиларга мурожат қилиб бировларнинг ишини битириб бериш яхшидир. Фақатгина ҳадга лойиқ иш ҳокимга етганда ва ношаръий ишларда воситачилик қилинмайди. Бошқаларда шафоатчилик ажр билан тақдирланадиган ишдир.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Шафоатчилик қилинглар. Ажр оласизлар. Мен бир ишни қилмоқчи бўлсам ҳам, сиз шафоатчилик қилиб ажр олишингиз учун уни ортга суриб тураман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шафатчилик қилинглар. Ажр оласизлар» деганлар», деди».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Саҳобаи киромлар шафоатчилик қилиш бобида бошқаларга ўрнак эдилар. Уларнинг бирлари бўлмиш Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қандоқ шафоатчилик қилганлари билан танишиб қўйишимиз ўзимиз учун фойдалидир.

Имом ал-Ҳоким ва Тобаронийлар келтирган ривоятда Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Биз ансорийлар жамоаси Умар ёки Усмондан (ровийлардан Абу Зинод шак қилган) бир нарсани талаб қилдик. Бас, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир неча нафарини ўзимиз билан бирга олиб бордик. Шунда Ибн Аббос ҳам гапирди, қолганлар ҳам гапирдилар. Улар ансорийларни, уларнинг фазлларини зикр қилдилар. Биз талаб қилган иш оғир иш эди. Волий узр айтди. У уларнинг ҳар гапига жавоб топиб бераверди. Охири улар унинг узрини қабул қилиб ўринларидан туришди.

Илло Ибн Аббос турмади. У ўз гапида давом этиб:
«Йўқ! Аллога қасамки, ансорийларга бундоқ қилиш тўғри келмайди. Ахир улар нусрат берганлар, жой берганлар…деб уларнинг фазлларини зикр қилаверди. У яна:
«Манависи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, у зотни ҳимоя қилган», деди.

Ибн Аббос ўзининг жамловчи каломи ила барча узрларни тўсиб, мурожат қилишда давом этаверди. Охири волийнинг бизнинг ҳожатимизни чиқаришда бошқа иложи қолмади.
Бас, Аллоҳ унинг каломи ила бизнинг ҳожатимизни раво қилганидан кейин чиқдик.

Мен Абдуллоҳнинг қўлидан ушлаб олиб уни алқаб, ҳақига дуо қилиб борар эдим. Бас, масжидда у билан бирга бўлиб у қилган ишни қила олмаган жамоа олдидан ўтиб қолдим. Мен улар эшитадиган қилиб:
«Албатта, у ичингизда бизга энг яхшиси экан», дедим.
«Шундоқ!» дедилар.
Шунда мен Абдуллоҳга:
«Аллоҳга қасамки, бу нубувватнинг қолдиғидир. Аҳмад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросидир. У ичингизда ўша нарсага ҳақлироғи экан!» дедим».

25. Ҳар бир учраган мусулмонга салом беради ва у билан қўл олишиб кўришади.
Аллоҳ таоло: «Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи зотдир», деган (Нисо: 86).

Исломдаги саломлашиш энг гўзал ва энг маъноли саломлашишдир. Исломда танигангаю танимаганга салом бериш суннатдир.
Саломга алик олиш эса, вожибдир.

Пайғамбардан соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Қайси амал энг яхши амалдир?» деб сўралганда, у зот:
«Таниган ва танимаган одамингга таом ва салом бермоғинг», деб жавоб берганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Сизни қачон қилсангиз ўзаро муҳаббат қиладиган бўладиганингиз амалга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг таратинг», дедилар».
Абу Довуд,Термизий ва Муслим ривоят қилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир», дедилар».
Абу Довуд ваТермизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роҳманга ибодат қилинглар! Саломни тарқатинглар! Жаннатга салом ила кирурсизлар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1634 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz