Шайх Салмон Фаҳд Авда (ҳафизахуллоҳ)
Зиддиятларга тўла, шиддатла олға интилаётган бугунги кунимизда Ислом
дунёсида мўътабар саналган энг ёрқин сиймоларнинг ажойиб ҳаёт йўллари
гўё довулларга парво қилмай, салобат тўкиб турган метин қоятошдек…
Ана шундай буюк замондошларимиздан бири – саудиялик машҳур олим,
шайх Салмон Фаҳд ал-Авда ҳазратларидир. Islam Today сайтининг араб
тилидаги саҳифалари директори, кўплаб китоблар, илмий мақолалар,
телекўрсатувлар муаллифи, 12 фарзанднинг отаси шайх Салмон ал-Авда
ҳазратларини кўпроқ кунялари - Абу Муоз деб таниймиз.
Шайх Салмон ал-Авда дастлаб ўзининг ҳукумат тепасида турган Саудия
қиролининг оиласи билан бўлиб ўтган тортишувлари, Саудия Арабистони
қироллиги расмий муфтийсининг танқид қилгани, беш йиллик маҳбуслик
даври ва ниҳоят, ўз фикрини қайта кўриб чиқиб, аввалги фаолиятини
танқид қилганлиги билан тезда танилди.
...
ДАВОМИ »