|
|
|
|
Главная » 2010 » Сентябрь » 02
Давом этаётган инсонийликка қарши жиноят ҳақида
Абдуфаттох Маннопов, АҚШ.
( Қирқиз фашизми ва унинг илдизлари, ҳомийлари)
"Биз, фақат инсонпарварликка монанд амалиётни қўллашимиз даркор. Биз,
аввало инсон ҳаёти ва бахтини муқаддас билиб, уларни ҳимоя қилишимиз
зарур”. Альберт Швейцер
Жамият ҳаётида юз берган даҳшатли сиёсий, ижтимоий ва миллий
ходисаларнинг моҳияти, илдизлари ва хомийлари аниқ кўрсатилиши зарур. Бу
инсонларни ларзага солувчи оммавий жиноятларни тўхтатиш ва ушбу
ёвузликлар ташкилотчилари ва ижрочиларини қонуний жазога тортишга
кўмаклашади. Келажакда эса, бунга ўхшаш қирғинларни (геноцидларни
...
ДАВОМИ »
|
Қозоғистонда таниқли ҳуқуқ фаоли қамалди Қозоғистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Вадим Курамшин безориликда айбланиб, 10 кунга қамалди.
Якшанба куни ўтказилган судда у Дэнис Ситско исмли шахсни ҳақорат қилганликда айбдор, деб топилди.
Давлат рўйхатга олмаган "Алға” партияси фаоли Виктор Новиковга кўра, Курамшин суд залидан қамоққа олиб кетилган.
Шанба
куни эса ҳуқуқ фаоли автобус бекатида нотаниш одам унга ҳужум қилгани
ҳақида оммавий ахборот воситаларига хабар берган эди. Унинг ҳамкасблари
Курамшиннинг жазога тортилиши сиёсий мотивлар асосига қурилганини
таъкидламоқда.
|
Амнистия сиёсий маҳбусларни яна четлаб ўтди Ўзбекистонда
эълон этилган амнистия бу йил ҳам сиёсий маҳбусларни четлаб ўтди.
Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси - Сенат мустақилликнинг 19
йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Айни
қарорга мувофиқ, аёллар, енгил жиноят содир этган ёшлар, 60 ёшдан ошган
маҳбуслар ҳамда чет эл фуқаролари муддатидан аввал озодликка
чиқарилади. Аммо жамият учун хавфли жиноятларни содир этган,
диний-сиёсий айблар билан қамалганлар авф этилмайди.
Аввалроқ
ACAT-France, Насронийлар қийноқларга қарши деб аталувчи ташкилот
Ўзбекистон президентига очиқ хат йўллаб, 18 нафар сиёсий маҳбусни озод
қилишга чақирган эди.
- Ҳар йили 1 сентябр куни нишонланадиган
мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон ҳукумати кўплаб маҳбусларн
...
ДАВОМИ »
|
Қирғизистонда ўзбек лидерларига айблов эълон қилинди Қирғизистон прокуратураси ўзбеклар лидерларини мамлакат жанубида рўй берган зўравонликларга алоқадорликда айбламоқда.
Франс
пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон Бош прокуратураси
эълон қилган баёнотда май ойидаги тартибсизлик пайтида ўзбек "айирмачи"
лидерлари Ўш ва Жалолобод вилоятларининг ўзбеклар яшайдиган
минтақаларида ноқонуний намойишлар ўтказиб, вазиятни кескинлаштиргани,
кейинроқ бу миллатлараро низога сабаб бўлгани билдирилган.
Расмий
айблов эълон қилинган ўзбек лидерлари орасида таниқли тадбиркор
Қодиржон Ботиров, журналист Улуғбек Абдусаломов ва инсон ҳуқуқлари фаоли
Азимжон Асқаровлар бор.
Айни пайтда Қирғизистон жанубида содир
бўлган зўравонликларга алоқадорлик бўйича ҳозирга қадар бирорта қирғизга
...
ДАВОМИ »
|
Хабаровскда ўзбекистонликни ўлдирган милициячига айблов эълон қилинди Хабаровск
ўлкаси прокуратурасининг Тергов кўмитаси бошқармаси милициянинг икки
ходимига Ўзбекистон фуқароларини калтаклаб, улардан бирини отиб
ўлдирганлик айбловини эълон қилди. Хабаровск прокуратураси терговчиси
Николай Романов милициячиларга нисбатан РФ Жиноят Кодексининг 105 ва 286
моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилганлигини билдирди.
- 15
август куни патрул хизмати милициячилари Хабаровскнинг вокзал майдонида
Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган ва калтаклаб, милиция бўлимига олиб
келган. Уни орқасидан қидириб келган акасини ҳам электрошок ёрдамида
қийнаганлар. Қийноққа бардош бермаган ўзбекистонлик қўлига шиша синиғини
олиб ўз жонига қасд қилишини айтганлар. Шунда Милиция ходимларидан бири
пистолетни олиб совуққонлик билан Ўзбекистон фуқаросини отиб
...
ДАВОМИ »
|
Ўзбекистонлик аёл фарзандини 10 минг рублга сотди Москва вилоятида Ўзбекистон фуқароси 3 ойлик ўғлини 10 минг рублга (325 АҚШ долларига) сотганликда айбланмоқда.
Россиядаги
ахборот агентликлари хабарига кўра, 2010 йил февралида "Мытищинский”
туғруқхонасида ўғил туққан 35 ёшли аёл фарзандидан кўнгилли равишда воз
кечган.
Бир неча кун ўтиб яшашга жой топганини айтиб туғруқхонадан чақалоқни олиб кетган.
Россия ҳудудида ноқонуний яшагани айтилаётган бу аёл ўғлини милициянинг махфий ходимига сотаётган пайтда қўлга олинган.
Чақалоқ болалар учун мўлжалланган махсус муассасага жойлаштирилган.
Россия Федерацияси қонунларда бундай жиноят содир этган шахслар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши кўзда тутилган.
...
ДАВОМИ »
|
Бошқирдистондан муҳожирлар депортация қилинди Россиянинг
Бошқирдистон Республикасидан 74 нафар Тожикистон, Қирғизистон ва
Ўзбекистон фуқаролари депортация қилинди. Бу чора республика судлари
томонидан "Нелегал” амалиёти давомида қўлга олинган ноқонуний
муҳожирларга нисбатан қўлланди, дея баён қилди Бошқирдистон Ички ишлар
бошқармаси матбуот маркази.
"Чет эл фуқароларининг республика
ҳудудида ноқонуний яшаб келгани улар содир этган ягона қонунбузарлик
эмас. Масалан, Салават шаҳрида талон тарожликда айбланаётган 20 ёшли
Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Уфада бир қизни зўрлаганликда
айбланиб 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олинди", дейилади
баёнотда. http://www.ozodlik.org/archive/uz-news/latest/402/402.html?id=2145164<
...
ДАВОМИ »
|
"Айт, эй хаста булбулим, Ўшга қачон етамиз..." Бугун
култепаларга айланмиш киндик қони томган диёр ҳақида шоир Шавкат Раҳмон
"Қорли тоғлар бағрида\\Бегим — Ўшим кўринди,\\Султон — Ўшим кўринди..."
деб ёзган эди.
|
ЕХҲТ Бишкек билан музокараларни давом эттиради Сўнгги
икки ой ичида Ўш ва Бишкек шаҳарларида маҳаллий расмийлар қўлловида
ЕХҲТ полиция кучларининг Қирғизистонга киритилишига қарши бир неча
норозилик акцияси уюштирилди. 02.09.2010
|
Марказий Осиё гази учун рақобат авжида Ўзбекистон
Хитой билан газ экспорти борасида музокара олиб бормоқда. Буни
мутахассислар Марказий Осиёда Хитой ва Россия ўртасида энергия
заҳиралари учун рақобат кучайганидан дарак, дея баҳоламоқдалар.
Ўзбекистон Хитойга юзланди
Июн
ойида Синхуа ахборот агентлиги Хитойнинг Миллий нефт корпорацияси
(CNPC) "Ўзбекнефтегаз”дан йилига 10 миллиард куб метр газ сотиб олиши
тўғрисида хабар тарқатг
...
ДАВОМИ »
|
Шоҳона сукунат ортидаги асабийлик Грознийда
қад кўтарган масжидлару осмонўпар бинолар манзараси ортида ҳукмат
ҳомийлигида амалга оширилаётган одам ўғирлашлар, қийноқлар ва
қотилликларни кўриш мумкин, дейди ҳуқуқ фаоллари. 30.08.2010 Владимир
Путин 1999 йилда Чеченистонда қонун йўқ, одамларни ўғирлаш ва қотиллик
жазосиз қолмоқда, деган важлар билан бу ўлкада иккинчи урушни бошлаган
эди. Орадан 10 йилдан ошиқроқ вақт ўтиб, энди одамларнинг ўғирланиши,
қийноққа солиниш ва ўлдирилиши Кремлга суянган ҳукумат ҳомийлигида
амалга оширилмоқда.
Чечнистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси
билан шуғулла
...
ДАВОМИ »
|
500 доллар кимнинг маоши? Президентнинг
гаплари рост бўлса, яқинда оддий ўқитувчию шифокорларнинг ҳамёни ўзбек
сўми эмас, АҚШ долларга тўлади, деган умидлар ҳам йўқ эмас.
Просмотров:
1625
|
Добавил:
himoyachi
|
Дата:
10-09-02
|
Қирғизистонда қозоқ қочқинининг фарзанди бедарак йўқолди Қирғизистондан
вақтинча бошпана топган қозоқ диндор қочқини Диянат Ердешов аввалроқ ўз
дўстларининг фарзандлари ўғирланиши ҳақида уяли телефонига таҳдидли
СМС-хабарлар келганини айтганди.
|
Жалолободда Азимжон Асқаров судланмоқда Жалолободлик ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров Қирғизистон Жиноят кодексининг бир неча оғир моддаси бўйича айбланмоқда. Жорий
йилнинг 2 сентябр куни жалолободлик ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ус
...
ДАВОМИ »
|
Клинтондан ўзбек сиёсий маҳбусларини озод этишда кўмаклашиш сўралди 02.09.2010 Freedom
House ва Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари
Қўшма Штатларни Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат қамоқларидаги сиёсий
маҳбусларни озод этиш борасида босим ўтказишга чақирди. Икки
ташкилот АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга йўллаган мактубда
Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан 1 сентябр куни эълон
қилинган амнистия Тошкент ҳукуматидан мамлакат қамоқхоналаридаги
систематик муаммолар, жумладан қийноқлар
...
ДАВОМИ »
|
Қирғизистонда ўзбек лидерларига айблов эълон қилинди 01.09.2010 Қирғизистон прокуратураси ўзбеклар лидерларини мамлакат жанубида рўй берган зўравонликларга алоқадорликда айбламоқда.
Франс
пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон Бош прокуратураси
эълон қилган баёнотда май ойидаги тартибсизлик пайтида ўзбек "айирмачи"
лидерлари Ўш ва Жалолобод вилоятларининг ўзбеклар яшайдиган
минтақаларида ноқонуний намойишлар ўтказиб, вазиятни кескинлаштиргани,
кейинроқ бу миллатлараро низога сабаб бўлгани билдирилган.
Расмий
айблов эълон қилинган ўзбек лидерлари орасида таниқли тадбиркор
Қодиржон Ботиров, журналист Улуғбек Абдусаломов ва инсон ҳуқуқлари фаоли
Азимжон Асқаровлар бор.
Айни пайтда Қирғизистон жанубида содир
бўлган зўравонликларга алоқадорлик бўйича ҳозирга қадар бирорта қирғизга
айблов эъло
...
ДАВОМИ »
| |
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|