Қозоғистонда таниқли ҳуқуқ фаоли қамалди Қозоғистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Вадим Курамшин безориликда айбланиб, 10 кунга қамалди.
Якшанба куни ўтказилган судда у Дэнис Ситско исмли шахсни ҳақорат қилганликда айбдор, деб топилди.
Давлат рўйхатга олмаган "Алға” партияси фаоли Виктор Новиковга кўра, Курамшин суд залидан қамоққа олиб кетилган.
Шанба
куни эса ҳуқуқ фаоли автобус бекатида нотаниш одам унга ҳужум қилгани
ҳақида оммавий ахборот воситаларига хабар берган эди. Унинг ҳамкасблари
Курамшиннинг жазога тортилиши сиёсий мотивлар асосига қурилганини
таъкидламоқда.
|