Зеро, холиқ ҳис орқали идрок этиладиган нарсаларни йўқдан бор қилолмаса, яратувчи бўлолмайди. У ҳолда ўз иродаси билан нарсаларни вужудга келтиришдан ожиз бўлиб, вужудга келтиришга қодир бўлган нарсага бўйсунади. Демак, у азалий бўлмайди. Ўзи бир нарсани вужудга келтиришдан ожиз бўлиб, бошқага муҳтождир. Ожиз ва муҳтож эса азалий бўлолмайди. Бундан ташқари, холиқнинг воқеий маъноси йўқдан бор қилувчи демакдир. Чунки холиқ бўлишнинг маъноси - нарсалар вужудга келишда унга суяниши, у эса ҳеч нарсага суянмаслигидир. Агар у нарсаларни йўқдан бор қилолмаса, яратишдан ожиз бўлса, яратишда бошқа нарсага суяниб, бошқа нарсалар эса унга суянмай қолади. Бунинг маъноси унинг холиқ эмаслигини билдиради. Демак, холиқ бўлиш учун нарсаларни йўқдан бор қилиши ва бошқалардан беҳожат, ҳеч нарсага суянмаслиги ва ўзигина яратиш қудратига ва сифатига эга бўлиши керак. Шундан аён бўладики,
...
ДАВОМИ »
|
ИСЛОМ АҚИДАСИ 2
Булар Ислом ақидаси далилининг турларидир. Аммо ҳар бирининг далили ҳақида айтадиган бўлсак, Оллоҳнинг борлигига далил ҳар бир нарсада мавжуд, чунки ҳис ва идрок қилинадиган нарсаларнинг мавжудлиги қатъий нарса. Уларнинг ўзидан бошқага муҳтожлиги ҳам қатъий нарса. Демак, яратувчига махлуқ эканлиги ҳам қатъий нарсадир. Чунки ўзидан бошқага муҳтожлиги унинг бошқа тарафидан яратилганлигини англатади. Унинг муҳтожлиги ундан аввал бошқа нарса бўлганлигига далолат қилади. Демак, у азалий эмас экан. Бу ерда «бир нарса бир нарсага муҳтож, ўзидан бошқа нарсага эмас. Чунки нарсалар баъзиси баъзисини тўлдиради, лекин улар мажмуаси бўйича муҳтож эмас» дейиш ўринсиз. Чунки далил келтириш қалам ёки қоғоз каби муайян бир нарса устида кетяпти. Албатта, далил бу қалам ёки қоғоз яратувчининг яратган нарсаси эканлигига қаратилган. Бундан зоҳир бўладики,
...
ДАВОМИ »
| |