Четверг, 24-05-16, 00:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 11 » ИСЛОМ АҚИДАСИ 2
14:35
ИСЛОМ АҚИДАСИ 2
ИСЛОМ АҚИДАСИ 2
Булар Ислом ақидаси далилининг турларидир. Аммо ҳар бирининг далили ҳақида айтадиган бўлсак, Оллоҳнинг борлигига далил ҳар бир нарсада мавжуд, чунки ҳис ва идрок қилинадиган нарсаларнинг мавжудлиги қатъий нарса. Уларнинг ўзидан бошқага муҳтожлиги ҳам қатъий нарса. Демак, яратувчига махлуқ эканлиги ҳам қатъий нарсадир. Чунки ўзидан бошқага муҳтожлиги унинг бошқа тарафидан яратилганлигини англатади. Унинг муҳтожлиги ундан аввал бошқа нарса бўлганлигига далолат қилади. Демак, у азалий эмас экан. Бу ерда «бир нарса бир нарсага муҳтож, ўзидан бошқа нарсага эмас. Чунки нарсалар баъзиси баъзисини тўлдиради, лекин улар мажмуаси бўйича муҳтож эмас» дейиш ўринсиз. Чунки далил келтириш қалам ёки қоғоз каби муайян бир нарса устида кетяпти. Албатта, далил бу қалам ёки қоғоз яратувчининг яратган нарсаси эканлигига қаратилган. Бундан зоҳир бўладики, бу нарсанинг ўзи унга бошқа нарсанинг муҳтожлигидан қатъий назар, ўша бошқа нарсага муҳтож бўляпти. Муҳтож бўлган ўша бошқа нарса аниқ ҳис ва мушоҳада қилиб кўрилган нарсадир. Қачонки нарса ўзидан бошқа нарсага муҳтож бўлса, демак у азалий эмас ва у махлуқ эканлиги исботланади. Нарса модда бўлганлиги учун моддага муҳтож дейилмайди. Чунки нарсани модда ва у моддага муҳтож десак ҳам бу муҳтожлик ўзига эмас, балки бошқа бир моддага бўляпти. Модда ўзича бошқа бир модданинг эҳтиёжини қондиролмайди. Балки эҳтиёжни қондириш учун моддадан бошқа нарса мавжуд бўлиши зарур. Демак, модда ўзига эмас, ўзидан бошқа нарсага муҳтож. Масалан, сув буғга айланиши учун ҳароратга муҳтож. Агар сув модда, ҳарорат ҳам модда деб билган чоғимизда ҳам, сув буғга айланиши учун ҳароратнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун ҳароратнинг муайян нисбати бўлиши керак. Сув ҳароратнинг мана шу муайян нисбатига муҳтож. Бу нисбатни белгилайдиган ва моддани ўша нисбатга бўйсунишга мажбур қиладиган нарса сув ҳам, ҳарорат ҳам эмас, балки булардан бошқа нарсадир. Шунга кўра модда унга мана шу нисбатни белгилаб берадиган зотга муҳтож. Демак, у моддадан бошқа нарсага муҳтож бўляпти. Модданинг ўзидан бошқага муҳтожлиги табиий жараён. Шунга кўра, ҳис ва идрок қилинган нарсалар яратувчи учун махлуқдир.
Яратувчи аввали йўқ, азалий бўлиши лозим. Агар азалий бўлмаса, у яратувчи эмас, яралган махлуқ бўлади. Унинг яратувчилиги азалий бўлишини тақозо этади. Демак, яратувчи азалийдир. Агар яратувчи бўлиши мумкин деб ўйланган нарсалар текширилса, у ё модда, ё табиат, ёки Оллоҳ Таоло бўлиб чиқади. Аммо модданинг яратувчи бўлиши ботил. Чунки биз юқорида модда бошқа бир нарсага айланиши учун унга бу нисбатни белгилаб берадиган зотга муҳтож бўлишини айтиб ўтдик. Демак, у азалий эмас. Азалий бўлмаган нарса эса яратувчи бўла олмайди. Табиат яратувчи бўлиши ҳам ботил. Чунки табиат нарсалар ва бу нарсалар тартиблашадиган низомнинг мажмуаси бўлиб, коинотдаги ҳар бир нарса мана шу низомга мувофиқ юради.
Бу тартиб низомнинг ўзидан чиққан эмас. Чунки тартиблашадиган нарсалар йўқ бўлса, низом ҳам мавжуд бўлмайди. У нарсалардан ҳам келиб чиққан эмас. Чунки нарсаларнинг мавжудлиги автоматик тарзда низомни вужудга келтириб, ўз-ўзидан тартибланишга қодир эмас. Бу тартиб нарсалар ва низомнинг мажмуасидан ҳам келиб чиққан эмас. Чунки тартиб нарсалар ва низом бўйсунадиган махсус ҳолатдагина пайдо бўлади. Мана шу низом ва нарсалар учун махсус ҳолат - тартибни келтириб чиқаради. Бу махсус ҳолат низом ва нарсалар устига белгиланган. Танзим (тартиб) фақат шунга асосан ҳосил бўлади. Бу махсус ҳолат низомдан ҳам, нарсалардан ҳам, уларнинг мажмуасидан ҳам келиб чиқмайди. Демак, у бошқа тарафидан келади. Ўз устига қўйилган махсус ҳолатга мувофиқ ҳаракатланадиган табиат ўзидан бошқага муҳтождир. Демак, у азалий эмас. Азалий бўлмаган нарса эса яратувчи бўла олмайди. Демак, азалийлик сифатига эга яратувчигина яратувчидир. У Оллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодир.
Оллоҳнинг борлиги ҳис орқали идрок қилса бўладиган ишлардандир. Чунки ҳис ва идрок қилинган нарсалар азалий нарсага муҳтожлигидан, яъни яратувчининг борлигидан далолат беради. Қачонки инсон Оллоҳнинг махлуқотларига чуқур назар ташлаб, коинотга боғланиб, замон ва маконларни идрок қилишга ҳаракат қилса, у ўзининг жуда кичик бир зарра эканлигини ва чексиз олам муайян ва мустаҳкам қонун асосида юраётганини кўради. Бу билан у яратувчининг борлигини, унинг яккаю ягона эканлигини тўла идрок қилиб, Оллоҳнинг буюк ва қудратли эканини ҳис этади. У кўраётган кеча ва кундузнинг алмашиши, шамолларнинг эсиши, дарё, кўллар ва осмонлар - булар ҳаммаси Оллоҳнинг борлигини баён қилувчи ақлий далиллар эканини билади. Оллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّتِي تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِمَا يَنفَعُ النَّاسَ وَمَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنَ السَّمَاءِ مِنْ مَاءٍ فَأَحْيَا بِهِ الأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِنْ كُلِّ دَابَّةٍ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ لآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ

– „Албатта, осмонлар ва ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг (сузишида) ва Оллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик ерни тирилтириб, бор жонзотни тарқатиб-ёйиб юборган сув (деган неъмат)да ва шамолларнинг йўналтирилишида, осмон ва ер орасидаги итоатгўй булутда - (буларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир". [2:164]
Оллоҳ айтади:

أَمْ خُلِقُوا مِنْ غَيْرِ شَيْءٍ أَمْ هُمُ الْخَالِقُونَ  أَمْ خَلَقُوا السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ بَل لاَ يُوقِنُونَ

– „Балки улар ҳеч нарсадан (яъни Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а? Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!" [52:35-36]
Демак, ақл Оллоҳнинг борлигини идрок этади ва у иймон учун йўл қилиб олинади. Ислом ақлни ишлатишни, уни Оллоҳ Субханаҳу ва Таолонинг борлигига иймон келтиришда ҳакамлик қилишни буюрди. Шунинг учун Оллоҳнинг борлигига далил ақлий далилдир.
Олам қадимий, азалий, унинг аввали йўқ ва модда ҳам қадимий, азалий, унинг аввали йўқ, дейишаётганлар айтишмоқдаки: «Олам ўзидан бошқага муҳтож эмас, балки у бундан беҳожат. Чунки оламдаги мавжуд нарсалар модданинг турли суратларидан иборат, демак, улар ҳаммаси модда. Баъзисининг баъзисига бўлган эҳтиёжи уларнинг муҳтожлигини билдирмайди. Чунки нарсанинг ўзига муҳтожлиги эҳтиёж эмас, балки у ўзи билан бошқа нарсадан беҳожат бўляпти. Шунга кўра модда азалий бўлиб, унинг аввали йўқ. Демак, олам ўзи билан бошқадан беҳожат бўлиб, азалийдир».
Бу гапга икки тарафдан жавоб бордир. Биринчиси, бу оламдаги мавжуд нарсаларда якка ҳолда ҳам, жамланган ҳолда ҳам йўқдан пайдо қилиш, яратиш қудрати йўқ. Масалан, битта нарса йўқдан пайдо қилиш, яратишдан ожиз. Худди шундай нарсалар унга бир ва бир неча тарафдан келиб қўшилса ҳам ожиз бўлиб қолаверади. Уларнинг яратишдан ожизлиги зоҳир нарсадир. Демак, у азалий эмас. Чунки азалий нарсада ожизлик сифати бўлмай, йўқдан пайдо қилиш, яратиш сифатлари мавжуд бўлиши керак. Яъни, у азалийлиги учун пайдо бўлган нарсалар яралишида унга суяниши керак. Шунинг учун олам азалий ва қадимий эмас. Чунки у яратишдан ожиздир. Бир нарсада йўқликдан яратишга қудратнинг йўқлиги унинг азалий эмаслигига аниқ далилдир. Иккинчидан, юқорида айтиб ўтганимиздек, бир нарса бошқа бир нарсанинг ҳожатини тўсиш учун муайян нисбатга муҳтож. Бунинг баёни қуйидагича:
Масалан, «алиф» «бе»га муҳтож, «бе» «жим»га муҳтож, «жим» «алиф»-га муҳтож ва ҳоказо. Буларнинг бир-бирига муҳтожлиги уларнинг ҳар бири азалий эмаслигига далилдир. Бир-бирини тўлдириши ёки бири-бирининг ҳожатини тўсиши ўз-ўзидан бўлмайди. Балки муайян нисбатга мувофиқ юз беради. Бир нарсанинг комиллиги мана шу тартибга мувофиқ ҳолда ёки ундан ташқарига чиқишдан чорасиз ҳолда бўлади. Демак, комил нарса ўз ҳожатини тўсиб, ўз ҳолича комил бўлгани йўқ. Балки бошқа тарафидан қўйилган, бўйсунишга мажбур этилган тартиб асосида ҳожатини тўсди. Бундан келиб чиқадики, комил нарса ва уни комил қилган нарса бир-бирининг ҳожатини тўсиш учун уларга муайян тартибни белгилаб берадиган зотга муҳтож бўляпти. Улар бу тартибга қарши чиқолмайди ва бу тартибсиз бир-бирининг ҳожатини тўсолмайди. Улар бу тартибни белгилаётган Зотга муҳтождир. Демак, нарсалар ҳаммаси бир-бирини тўлдирса-да, ўзидан бошқага, яъни уларни муайян тартибга бўйсунишга мажбур қилувчи Зотга муҳтождир. Масалан, сув музга айланиши учун ҳароратга муҳтождир. Сув модда, ҳарорат ҳам модда, муз ҳам модда. Модда бошқа суратдаги моддага айланиши учун моддага муҳтож, яъни ўзига мухтож бўляпти, бошқасига эмас, дейишади. Лекин воқелик бундан тамоман бошқача, чунки сув музга айланиши учун умуман ҳароратга эмас, балки муайян даражадаги ҳароратга муҳтож. Ҳарорат битта нарса. У муайян даражадагина таъсир ўтказиши ҳароратдан бошқа нарса. Таъсир ўтказиш учун ҳароратга, таъсирланиш учун сувга қўйилаётган муайян нисбат сувдан келаётгани йўқ. Чунки у ҳолда сув ўзи хоҳлагандек таъсирланиши мумкин эди. Ҳароратдан ҳам келаётгани йўқ. У ҳолда ўзи хоҳлагандек таъсир ўтказган бўларди. Яъни модданинг ўзидан келаётгани йўқ. У ҳолда ўзи хоҳлаганидек таъсир ўтказишга, ўзи хоҳлагандек таъсирланишга қодир бўларди. Балки бу нисбат моддадан бошқа нарсадан келяпти. Демак модда, таъсир ўтказиш ёки таъсирланиш учун, унга мана шу нисбатни белгилаб берадиган Зотга муҳтож бўляпти. Модда ўзидан бошқага муҳтож бўляпти, демак у азалий эмас. Чунки азалий нарса бошқага муҳтож бўлмайди. У бошқадан беҳожат бўлиб, нарсалар ҳаммаси унга суяниши керак. Модда ўзидан бошқасига муҳтожлиги унинг азалий эмаслигига ва бошқага махлуқ эканлигига аниқ далилдир. Оламга бир назар ташлаш билан инсон нарсаларни вужудга келтириш, хоҳ у маконни эгаллайдиган нарса, хоҳ қувват бўлсин, ҳис билан идрок қилинадиган нарсалардан ва мана шу нарсалар ўртасидаги муайян тартиблардан вужудга келишини идрок қилади. Бу оламдаги бирор нарса ўзини йўқликдан вужудга келтиролмайди. Оламдаги бирор нарса вужудга келаётганда муайян нисбатнинг ҳукмисиз вужудга келмайди, яъни бу оламда муайян тартибсиз йўқдан вужудга келган бирор нарса йўқ. Демак, оламда пайдо бўлаётган ва пайдо бўлган нарсалар азалий ҳам, қадимий ҳам эмас. Пайдо бўлаётган нарсаларни текширсак, улар ҳис орқали идрок қилинадиган моддалардан вужудга келаётгани ва улар вужудга келишда муайян нисбатга бўйсунаётгани равшандир. Ҳамда вужудга келган нарсалар йўқликдан вужудга келтиришга ожизлиги ва ўзига мажбур қилинган муайян тартибга бўйсуниши аёндир. Бу тартиб унинг ўзидан келиб чиқмайди. Акс ҳолда уни тарк қилиш, унга бўйсунмасликка қодир бўларди. Демак, у бошқа тарафидан келяпти. Оламдаги ҳис орқали идрок қилинадиган нарсаларнинг ожизлиги, яъни олам йўқликдан яратишга ожизлиги ва бошқа тарафидан келган тартибга мажбуран бўйсуниши, олам азалий ҳам, қадимий ҳам эмас, балки азалий ва қадимий бўлган Зотга махлуқ эканлигига аниқ далилдир. Баъзилар айтадики, яратиш бу миқдорлаш ва шакллантиришдир. Бу билан улар йўқдан бор қилувчи Холиқни инкор этадилар. Бу сўзнинг маъноси шуки, ҳис орқали идрок қилинган нарсалар ва уларга белгиланган муайян тартиб - бу иккиси яратувчидир. Чунки миқдорлаш ва шакллантириш ҳис қилиб идрок қилинган нарса ва унга бошқа тарафидан келган муайян тартиб бўлсагина вужудга келади. Бу эса яратишни шу икки нарсага, яъни «ҳис қилиб идрок қилинган нарсалар ва муайян тартиб»га боғлиқ қилиб қўяди. Демак, бу иккиси яратувчи бўляпти, дейдилар. Бу уларнинг «яратиш - миқдорлаш ва шакллантириш», деган сўзининг маъносидир. Бу сўз мутлақо ботил, чунки муайян тартиб нарсалардан ҳам, бу тартибнинг ўзидан ҳам келиб чиқмайди. У ҳис қилиб идрок қилинган нарсаларга идрок қилинмайдиган Зот тарафидан белгиланган. Бу билан миқдорлаш ва шакллантириш яратиш эмаслиги аён бўлади. Чунки унинг ўзи билан йўқдан бор қилиш маҳолдир. Билъакс, ҳис ва идрок қилиб бўлмайдиган бошқа бир Зот мавжудки, у ҳамма нарса учун муайян тартибни белгилаб беради ва яратиш вужудга келади. Бу билан миқдорлаш ва шакллантириш яратиш эмаслиги, унинг ўзи билангина яратиш содир бўлмаслиги аён бўлади

.
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1076 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz