Ўзбекистон ва чет элликлар: Расмийлар мамлакатдан чиқишни оғирлаштириб қўйдилар
Шу кунларда Ўзбекистонда доимий истиқомат
қилаётган бошқа мамлакатлар фуқаролари мамлакат ташқарисига чиқмоқчи
бўлганларида кутилмаган тўсиққа рўпаро бўляптилар: маълум бўлишича, энди
улар мамлакатдан фақат миллий паспортларига икки йил давомида амал
қиладиган чиқиш визаси дея аталувчи стикер тамғаси ёпиштирилганидан
кейингина чиқишлари мумкин бўлар экан.
Кўпчилик чет эл фуқаролари бу ҳақда аэропортда, учишдан олдин,
чипталар сотиб олинган, юклар топширилган, рейсга рўйхатдан ўтиб
бўлганларидан кейинги паспорт назоратидан ўтаётган пайтда билиб
қолаяптилар.
...
ДАВОМИ »