Понедельник, 24-04-29, 23:41

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 18 » Ўш қирғинида қурбон бўлганлар рўйхати эълон қилинди
20:06
Ўш қирғинида қурбон бўлганлар рўйхати эълон қилинди

Ўш қирғинида қурбон бўлганлар рўйхати эълон қилинди

Июн қирғинида Ўш ва Жалолободда асосан ўзбеклар ўлдирилди

Июн қирғинида Ўш ва Жалолободда асосан ўзбеклар ўлдирилди

18.12.2010 Элмурод

Қирғизистонда Ўш ва Жалолободдаги қирғин қурбонлари рўйхати эълон қилинди. Бу ишни ҳукумат идоралари ва вазирликлардан йиғилган маълумот асосида Азиза Абдурасулова раҳбарлигидаги "Қилим шами” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази амалга оширди. Бу рўйхатда июн ойида қурбон бўлган 423 одамнинг исми келтирилган.

 "Қилим шами” марказининг "Июн воқеаларида қурбон бўлганлар: жабрланганлар ҳуқуқини ҳимоя қилишда давлат тузилмалари масъулияти. Таҳлил ва таклифлар”, деб номланган ҳисоботида айтилишича, Ўш ва Жалолобод қирғинида қурбон бўлганлар рўйхатини эълон қилиш ҳукуматнинг зиммасидаги мажбурият эди.

"Қурбонлар рўйхатининг эълон қилиниши нафақат сиёсий мажбурият, балки жабрланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида давлат тузилмалари масъулият олганининг кўрсаткичи ҳамдир. Давлат ҳолис тергов ва адолатли судловни ҳам таъминлаши зарур”, дейилади ҳисоботда.

Бироқ ҳукумат томонидан қурбонлар рўйхати эълон қилинмагач, бу масъулиятли вазифани "Қилим шами” ташкилоти амалга оширган.

.Ташкилот Қирғизистон Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўш ва Жалолободдаги ҳудудий касалхоналар, қишлоқ ҳамда маҳаллий кенгашлардан қурбон бўлганлар ҳақидаги расмий маълумотларни йиғиб, умумлаштирган. Шунингдек, рўйхатни тузишда норасмий манбаларнинг маълумотларидан ҳам фойдаланилган.

Ҳуқуқ маркази тузган рўйхатда айтилишича, июн қирғинида 423 одам – Ўшда 355, Жалолободда 68 одам ҳалок бўлган. Рўйхатда уларнинг миллати, жинсий мансублиги, ёши, ўлим сабаблари, қайси куни ўлдирилгани ва қайси қабристонга дафн этилгани кўрсатилган.

"Қилим шами” ташкилоти ҳисоботида ёзилишича, 423 одамдан 284 нафари ўқ отар қуролдан ўлдирилган. 11 июн куни 109, 12 июн куни эса 137 одам қурбон бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг 44 нафари аёл, 8 нафари 14 ёшгача бўлган болалар, 42 нафари эса 15 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирлардир.

"Июн ойида қирғиз миллатига мансуб 107, ўзбек миллатига мансуб 312, бошқа миллатларга мансуб бўлган 4 одам қурбон бўлган”, деб ёзилади ҳисоботда.

Ўш қирғинида айбланиб фақат ўзбеклар судланмоқда.
Қурбонларнинг энг ёши Одинахон 1 ёшу 6 ойлик чақалоқ бўлган. У 25 ёшдаги онаси Шахнозахон Мирбобоева ва 4 ёшдаги акаси Омадбек билан бирга ўз уйи ертўласида ёндириб юборилган.

7 ёшдаги қирғиз қизи Бермет эса квартираси болахонасига чиққанида ўқ отар қуролдан отиб ташланган.

"Қилим шами” ташкилоти ўз ҳисоботида қурбонлар рўйхати билан бир қаторда Қирғизистон ҳукуматига ҳам қатор таклифларни киритган.

Ташкилот Қирғизстон президентига июн воқеаларини ҳолис ва адолатли ўрганиш учун БМТ мандатига эга бўлган халқаро комиссияни чақиришни, ҳар бир қурбон бўлган одам юзасидан жиноят иши очилиб, адолатли тергов ўтказилишини, бу қотилликлар айбдорларини миллати, ижтимоий ва сиёсий келиб чиқишидан қатъий назар жиноий жавобгарликка тортишни ҳамда бу борада жамоатчиликка ахборот беришни тафсия қилади.

Қирғизистон Бош прокуратурасига ҳам қотилликлар айбдорларини миллати, ижтимоий ва сиёсий келиб чиқишидан қатъий назар жиноий жавобгарликка тортиш, тергов жараёнида маҳбуслар ҳуқуқларини бузмаслик, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш таклиф қилинган.

Шу билан бир қаторда "Қилим шами” ташкилоти ҳар бир қурбон бўлган одамнинг оилалари Қирғизистон ҳукуматининг алоҳида эътиборида бўлиши ва ҳукумат уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаб, фаровон ҳаёт кечиришлари учун шароит яратиши зарур, деб ҳисоблайди.

"Қилим шами” ҳуқуқ маркази эълон қилинган рўйхат якуний деб ҳисобламайди. Бу рўйхат июн ойида қурбон бўлганлар ҳақидаги янги маълумотлар билан тўлдирилиб борилади.
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1211 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz