Вторник, 24-05-07, 19:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 9 » Ислом Нури таҳририяти таъзияномаси
09:59
Ислом Нури таҳририяти таъзияномаси

Устоз Абдулҳаким қори Марғилоний вафотлари муносабати билан

Ислом Нури таҳририяти таъзияномаси

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиуун - Дарҳақиқат барчамиз Аллоҳникимиз ва ҳаммамиз Унинг ҳузурига қайтамиз.

 

Буюк устоз Абдулҳаким қори Марғилоний вафотларининг хабари қалбларни ларзага солди. Боқийлик Аллоҳга хосдир. Бандалар Аллоҳ битган ажаллари тугагач, Парвардигор амрига бўйсуниб омонатни Ўз Эгасига топширадилар. Бироқ бу каби хабарларнинг ҳаммаси ҳам бир хил бўлавермайди. Ўлим хабари вафот этган банданинг инсонлар қалбидаги ўрнига қараб ўз таъсирини кўрсатади. Олимнинг вафоти омининг вафоти каби эмас. Олимнинг вафот хабари келиши билан  "ҳидоят маёқларидан бири сўнибди" деган ўй  энг биринчи бўлиб  қалбга келади. Ана ундан кейин  олимнинг дунё ҳаётида қолдирган излари  бирин-сирин ҳаёлдан ўта бошлайди. Ҳар бир қилган яхшилиги эсланганда ул зот учун Яратгандан раҳмат ва мағфират тиланади.

Устоз Абдулҳаким қори -раҳимаҳуллоҳ- Фарғона водийси, балки бутун Ўрта Осиёда бугунги кунда кўзга кўринган аксар илм аҳлларининг устозидирлар. Аллоҳ таоло у киши билан ўт ва темир билан ҳукм юритган совет иттифоқи даврида Ўзбекистонда динни сақлади. Ул зотнинг қилган ишлари таништириб ўтиришга беҳожатдир. Шундай бўлсада келажакда муҳтарам устоз ҳақида батафсил ёзилади.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан; ким яхши одам деб сўралди? Ул зот шундай деб жавоб бердилар: "Умри узоқ амали яхши бўлган одам". Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ ҳадис.

Абдулҳаким қоридаданинг ёшлари 106 да эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз, деганлар. Ул зотнинг олдларидан бир жаноза ўтганида одамлар уни мақташди. Ул зот вожиб бўлди, дедилар. Яъни сизнинг яхши гувоҳликларингиз туфайли у одамга жаннат вожиб бўлди, дедилар. Устоз Абдулҳаким қоридада ортларидан, у кишини таниган ҳар бир одам (қайси тоифага мансуб бўлишидан қатъий назар) албатта шундай яхши гувоҳликни бериши муқаррар.

Биз Ислом Нури таҳририяти ўлароқ Устознинг аҳли-оиласига, хусусан очиқдаги ва ҳибсдаги ўғилларига қолаверса бутун ўзбек мусулмонларига ўзимизнинг чуқур таъзиямизни изҳор этамиз. Аллоҳ уларга сабр берсин, устоз Абдулҳаким қоридадани Аллоҳ Ўз раҳматига олсин, гуноҳларини мағфират айлаб, жойларини Жаннат боғчаларидан қилсин!

Аллоҳ устознинг аҳли-оиласига ва бутун мусулмонларга кўп яхшиликларни эваз қилишини илтижо қиламиз!

Устоз 6 март  шомдан кейин Аллоҳнинг омонатини топширдилар. Бугун 7 март куни пешин намозидан кейин минглаб мусулмон мухлислари иштирокида ул зотга жаноза намози адо қилинди. Сўнгра дафн маросими бўлди. 

Эй Раббимиз!.. Сендан марҳумларимизни мағфират қилишингни, уларни Ўз раҳматингга олишингни сўраймиз...

Эй Раббимиз!.. Уларнинг гуноҳларини кечир, борадиган ерларини олий қил!.. Дарҳақиқат, Ўзинг барча нарсага Қодир Зотсан!..

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиуун - Дарҳақиқат барчамиз Аллоҳникимиз ва ҳаммамиз Унинг ҳузурига қайтамиз.

 

Қоридаданинг 2009 йил баҳоридаги суратлари. Сурат ИНТга хос (гарчи унинг сифати қуйи бўлса ҳам)

Категория: ТАЗИЯНОМАЛАР | Просмотров: 2845 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz