Воскресенье, 24-05-05, 06:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 6 » Афғонистонда 'Қуръон'ни ёқилишига қарши намойишлар давом этмоқда
12:05
Афғонистонда 'Қуръон'ни ёқилишига қарши намойишлар давом этмоқда

Афғонистонда 'Қуръон'ни ёқилишига қарши намойишлар давом этмоқда

Афғонистонда америкалик фундаменталист руҳоний Терри Жонес бошчилигида "Қуръон"нинг ёқилишига қарши бешинчи кундирки давом этаётган норозилик намойишлари бугун Кобул Университетига кўчган.

Ҳам талабалар ва ҳам четдан қўшилганлардан иборат юзлаб намойишчилар "Талабалар шаҳарчаси"да йиғилиб, Америкага қарши шиорларни айтиб, ҳайқиришган.

20 март куни юз берган ҳодиса ўтган беш кун давомида бутун Афғонистон бўйлаб минглаб кишилар иштирокидаги норозилик чиқишларига сабаб бўлмоқда.

Аксарият намойишлар Америка байроғи ва президенти Барак Обаманинг тулупларини ёқиш билан якунланган бўлса, шимолий Мозори Шариф ва жанубий Қандаҳор шаҳарларида инсоний талофатлар билан якунланганди.

Ўтган дам олиш кунлари Қандаҳорда юзлаб намойишчилар Толибоннинг оқ байроқларини ҳилпиратиб, машиналарга ўт қўйишган, полиция ходимларига ҳужум қилишган, дўконларни вайрон этишган ва зўравонликлар боис ўндан ортиқ киши қурбон бўлганди.

Жума куни Мозори Шариф шаҳрида аввалига тинч бошланиб, сўнгра зўравон тус олиб кетган намойишлар чоғида Бирлашган Миллатларнинг ваколатхонаси ҳужум нишонига айланганди.

Натижада Бирлашган Миллатларнинг етти нафар ходими дохил 14 киши ҳаётдан кўз юмганди. Кўплаб кишиларга тан жароҳати ҳам етганди.

Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай юз берган ҳар икки ғалаён юзасидан тергов жараёни олиб боришга буйруқ берган.

Расмийларга кўра, текширувлардан мақсад зўравонликлар сабабини аниқлаш ва полиция нега ўлим ҳолларининг олдини ололмаганлигини ўрганишдир.

Афғонистон президенти тергов жараёнларини олиб бориш учун иккита махсус қўмита ташкил этилишини билдирган.

20 март куни америкалик мутаассиб руҳоний Уэйн Сапп Терри Жонес бошчилигида Флорида штатидаги черковда "Қуръон" устидан олти соатлик маҳкама жараёни олиб бориб, сўнгра уни керосинга ботириб, ёқиб юборганди.

Оқ Уй бу хусусда расмий баёнот билан чиқиб, "Қуръон"нинг ёқилиши "Америкага хос бўлмаган" иш эканини айтган.

Американинг Афғонистондаги Бош қўмондони генерал Девид Петреус ҳам ҳодисани кескин қоралаб, бу - "нафратга лойиқ, ўта ҳурматсизлик ва мислсиз тоқатсизлик" кўриниши эканини билдирган.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1079 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz