
Би-би-си томонидан йўлга қўйилган "Ашаддиётлар дунёси" лойиҳасининг мавзуларидан бири динга эътиқоднинг инсонлар ҳаётида тутган ролидир.
'Gallup Survey" омма фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, жаҳон бўйлаб катта ёшдаги иноснларнинг салмоқли 84 фоизи динга эътиқодни ўзларининг кундалик ҳаётларининг муҳим қисми сифатида кўрар эканлар.
114 мамлакатда ўтказилган сўровда аниқ ... ДАВОМИ »


Норвегияда жойлашган "Хелсинки
қўмитаси" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Туркманистон шимолидаги Тошҳовуз
шаҳрида жойлашган аёллар қамоқхонасидаги аҳвол ҳақида махсус ҳисобот
чиқарди. Унда айтилишича, қамоқхонада маҳбуслар сони ўта ортиқ
бўлганлиги сабабли шароитлар ниҳоятда абгор. Ухлаш учун жой етишмайди ва
кўпда аёллар ерда ухлашга мажбурлар. Ошхоналарда ҳам жойлар етишмаслиги
туфайли тез-тез жанжаллар келиб чиқади. Биз ҳисобот муаллифларидан бири
ташкилотнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича тадқиқотчиси Ивар Далени
суҳбатга чорладик: