Эй, аҳли Ислом!
Кўзим йўлларингга қадалиб толди, Гўзал орзуларим айладинг бадном! Бугун мўминликдан фақат ном қолди, Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!
Энди бу умматга отиш шартмас ўқ, Дунё кофирларин тамом кўнгли тўқ, Мўминман деганнинг намози ҳам йўқ, Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!
Исломнинг дарди не, билмас биттамиз, Кичигимиз ҳам шу, шудир каттамиз… Росулуллоҳ деса, ким у деган биз Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!
Ислом ривожланса, ўйнаб-кулмасак, Унинг дарди учун маҳзун бўлмасак. Бухорий авлоди – ҳадис билмасак, Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!
Тобора кўпайиб бормоқдадир ҳавф, Тобора торайиб кетмоқдадир саф Қалбданмас, токчадан жой олган Мусҳаф… Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!
Мўминлар ҳолига маймунлар йиғлар Иморатлар қуриб, унда тинч ухлар, Камайиб бормоқда нафсдан фориғлар Нега йиғлам
...
ДАВОМИ »
|