Вторник, 24-05-07, 04:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 23 » Диктатор Каримовнинг Рецидивист Ҳукумати
20:20
Диктатор Каримовнинг Рецидивист Ҳукумати

Диктатор Каримовнинг Рецидивист Ҳукумати

Ҳазратқул Худойберди

Бугун эрталаб янги бир хабарни ўқиб қолдим. Унда қашқадарёлик синглимиз Гулшан
Қораева, Хўш, ҳукумат нега бизни кузатаяпти, биз қандай хавф туғдиришимиз мумкин? деган бир ўринли савол қўйибди. Ва ўзи унга жавоб беришга ҳаракат қилиб, бундан бир неча йиллар олдин акаси Тўлқин Қораевни ҳам ҳукумат айнан ана шундай кузатганини ва натижада уни провокация қилиб (яьни атайлабдан бир жиноий ҳаракат уюштириб) қамоққа олиб, уни қамоқда 10 кун ушлаб турганларини айтибди. Ана шунақа таъқиб-тайзиқлар туфайли охир оқибатда Тўлқин Қораев мамлакатни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлгани ҳақида ёзибди.

Жуда тўғри жавоб. Мен фақат бу жавобни сал тўлдирмоқчиман.

Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Ҳукумати ўзининг фаол фуқароларидан ҳадиксирайди. Чунки Диктатура ҳукмрон бўлган ҳар қандай давлатда Ҳокимиятнинг фаол фуқаролардан ҳадиксираши табиий бир нарсадир. Аммо бу дегани унинг ҳаракатлари қонуний дегани эмас албатта.

Табиий деганимнинг сабаби, ҳар қандай диктатура айнан ана шундай йўллар билангина яшай олади, яъни барча диктатура ҳукмрон бўлган давлатларга хос бўлган табиий бир нарса шундан иборатки, уларнинг ўз фуқароларидан доимий равишда ҳадиксираб яшашлари остида улкан бир Қўрқув ётибди. Ҳар бир ўғри бировни нарсасини ўғирлаётганда ҳадиксирагани каби, ҳар бир муттаҳам ўзининг навбатдаги шумлигини қилаётган пайтида атрофга олазарак бўлиб ҳадиксирагани каби Ўзбекистон Ҳукумати ҳам ўзининг шумликларидан ҳамиша ҳадиксирайди. Сабаби – бу Ҳукуматнинг одамлари ўзлари қилаётган ишлар ноқонуний ва жинояткорона эканлигини яхши тушунадилар.

Ҳар қандай ўғри ва муттаҳам ўзининг фош бўлиб қолишидан ҳадиксирагани каби Ўзбекистон Ҳукуматининг вакиллари ҳам, унинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб кетган минглаб ялоқхўрлари, такси шофёрию мактаб қоровули ёки маҳалла посбони каби лавозимларга жойлашган ИИВ, МХХнинг муттаҳам исковучлари ҳам ўзларининг қилаётган муттаҳамликлари фош бўлиб қолишларидан ҳадиксирашади. Уларнинг бундай Ҳадиксирашлари, бундай Қўрқувларининг ортида эса уларнинг ўзлари билиб, тушуниб қилаётган сон саноқсиз жиноятлар ётибди.

Ҳар қандай жиноий ишни қилган одам ўзининг қўлга тушиб қолишидан қўрққанидек, ҳар қандай жиноятни қилган ҳукумат ҳам ўзини фош бўлиши ва қўлга тушиб қолишидан қўрқади албатта! Шу сабаб уларга хавф соладиган бирдан бир нарса, бу айрим фаол инсонларнинг уларни жиноятларини фош қилиш хавфидир.

Ана шунинг учун улар ҳамиша ана шу хавфни олдини олишга мажбур бўлиб яшайдилар, бундай яшашни уларнинг ҳаёт тартиблари тақозо қилади ва ниҳоят, фақат ва фақат ана шундай йўллар билангина, яъни ўзининг барча фуқаролари устидан доимий ва қаттиқ назорат ўрнатган ҳолдагина Диктатура тузуми ўзининг яшай олишини таъминлай олади холос.

Хўш, нега бугун Ўзбекистон ҳукумати Гулшан Қараева, Нодир Аҳатов каби инсонлардан ҳадиксирайди? Нега ҳукумат ўзининг миллиардлаб пулларини юзлаб инсон ҳуқуқлари фаоллари, минглаб демократик мухолифат намоёндалари ва миллионлаб оддий мусулмонлардан ҳадиксирашга сарфлайди? Нега давлатнинг миллиардлаб пуллари кечаю кундуз ана шунақа Ҳадиксираш операцияларига сарфланади?

Наҳотки Ўзбекистон давлат Университетларида ва Милиция Олий Мактабларида тайёрланадиган ва кейинчалик Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Ички Ишлар Вазирлигига кириб ишлайдиган ёшларга ана шунақа исковучлик ҳунарлари, фаол инсонларни қандай қилиб кузатиш, уларни узлуксиз таъқиб қилиш ва ниҳоят уларга қарши қандай писмиқ йўллар билан ҳар хил жиноий ҳаракатлар уюштириш, кейин эса у инсонларни ана ўша ўзлари уюштирган жиноятларда айблашга ўргатишса?

Ҳа, худди шундай қилишади. Бу ишлар учун ҳам Ҳукуматнинг миллиардлаб сўмлари ана шунақа қинғир ва писмиқ ишларни фаол инсонларга қай тарзда ишонарли қилиб олиб боришни ўргатувчи минглаб ўқитувчиларга тўланади.

Бу соҳада ўз ишини пухта билувчи, руслар таьбири билан айтганда бунақа ишларда кучукни ҳам еб юборган (сьевший собаку в этом деле) муттахасислар кўп топилади. Улар аввалига Ўзбекистон демократик мухолифати намоёндаларини ва инсон ҳуқуқлари фаолларини, кейинчалик эса оддий мусулмонларни таьқиб ва тайзиқлар қилишда устаси фаранг бўлиб кетишган.

Маълумки, ақлли бўлиш ва ақлли ишларни қилиш кўп меҳнат ва кучли фаросатни талаб қилади. Аммо ақлни тўғри ишлата билиш ундан ҳам кўпроқ меҳнат ва ундан ҳам кўпроқ фаросатни талаб қилади. Албатта бу ерда ҳар бир инсоннинг қай даражада ақлли бўлиши маьлум бир миқдорда унинг ота онаси ва бобокалонларига, уларнинг зеҳниятлари қай даражада ўткир бўлганлигига ва ана ўша зеҳниятнинг қанча қисми уларнинг фарзандларига генетик йўл билан ўтган қудратга ҳам боғлиқ.

Оддийроқ қилиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистон ҳукуматининг атайлабдан жиноий ҳаракатлар қилиши ортида айнан Фаҳм-фаросат ва Ақл-заковатни нотўғри ишлатишдек буюк бир хатолар тўплами ётибди. Айнан буюк бир хатолар, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, буюк бир жиноий ҳаракатлар тўплами.

Бир марта ўғирлик қилиб жазосиз қолган одамга иккинчи марта ўғирлик қилиш, бир марта бировни ҳақоратлаган ва бу ахмоқлиги учун ҳеч кимдан кескин ўгит эшитмаган одамга иккинчи марта бошқа бировни ҳақоратлаш, бир марта одам ўлдирган аммо қўлга тушиб жазоланмаган қотилга иккинчи марта одам ўлдириш осонроқ бўлганидек, Ўзбекистон Ҳокимияти вакилларининг бугунги кунда миллионлаб фаол, ростгуй, ҳақиқатгуй, имони пок инсонларга қарши гуёки тушуниб бўлмас, айрим соддалар учун эса ишониб бўлмас буюк хатолари, тўғрироғи, жиноятлари ортида бегуноҳ инсонларни ана ўша биринчи марта сабабсиз қамоққа олишлар, биринчи марта уларни пойлаб юришлар, биринчи марта у инсонларга қарши провокация уюштиришлар ва ниҳоят биринчи марта уларни қамоқларда уриб, ўлдириб кейин эса ҳеч нарса бўлмагандек уларнинг жазосиз қолишлари ётибди.

Жамият ва давлат деб аталмиш фанлардан бир нарса маълумки, ҳар қандай жиноятга қарши маълум бир жазо чораси бор. Масалан, ўғирлик учун бир неча йиллик қамоқ, ҳақорат учун жарима, бировга тан жароҳати етказгани учун қамоқ, бировни ўлдиргани учун эса умрбод қамоқ каби турли туман жазо чоралари бор.

Ҳар қандай жиноятчи ўз вақтида жазоланиши керак.

Ўз вақтида ушланиб жазога тортилмаган одам яна янги-янги жиноятларни қилаверади ва энди у "рецидивист” деган ном олади. Рецидивист дегани бу такроран, қайта қайта жиноятлар қиладиган, тузатиб бўлмас жиноятчи деганидир.

Агар ана шулардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Ҳукумати ҳам аллақачон Рецидивист Ҳукуматга айланиб бўлган.

Минглаб одамларни ҳеч бир сабабсиз назоратга олиш, улар устидан доимий кузатув ўрнатиш, уларнинг ичидаги ўта фаол инсонларнинг ҳаракатларига тўсқинлик қилиш, агар бундай тўсқинлик қилишлар иш бермаса, у ҳолда бундай фаолларга қарши турли туман провокациялар уюштириш, уларни ноқонуний ҳибсга олиш ва ниҳоят улар устига турли туман бўҳтонлар ёғдириб, уларни ҳеч бир асоссиз турли туман жиноятларда айблаб, уларни узоқ муддатга қамоқларга ҳукм қилиш аслини олганда Ўзбекистон Ҳукуматининг жиноий рецидивистик ҳаракатларидир.

Қиссадан ҳисса шуки, бугун мамлакатда қолган ва ҳар қандай босим ва ситамларга қарамай инсонларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини қўрқмасдан ҳимоя қилаётган барча дўстларимиз ана шу рецидивист ҳукумат вакилларидан эҳтиёт бўлишлари керак.

Қилган жиноятлари учун қўлга тушмаган ва жазо олмаган ҳар қандай жиноятчи борган сари қутуради, энди у борган сари дадилроқ ҳаракатлар қила бошлайди ва ўзининг навбатдаги жиноятларини борган сари дадилроқ ва ваҳшийроқ йўллар билан амалга ошира бошлайди.

Энди фараз қилингчи, ана ўшандай жиноятчилардан ташкил топган катта бир шайка нималарга қодир бўлиши мумкин?
Энди эса фаразингизни янада кенгайтириб, бир тасаввур қилингчи, ана шундай шайкалардан ташкил топган улкан бир гуруҳ муғул татарлар ёки немис фашист қўшинлари каби бир давлатни босиб олганлар, у ердаги барча қаршилик кўрсатувчи кучларнинг асосий қисмини янчиб ташлаб, у ерда ўзларининг мустаҳкам ҳукмронликларини ўрнатганлар.

Ҳўш, бундай ҳолда бундай "ҳукумат”дан нималарни кутиш мумкин?

Ҳазратқул Худойберди
2009 йил 27-декабр
www.stopdictatorkarimov.com

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1196 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz