Бизку ишонамиз бўлар қиёмат,
Бу дунё барчага, беш кун омонат.
Мезонлар бузулса, садоқат бўлмас,
Шараф ҳисобланар элга хиёнат.
Ўз халқин миллатин қирганлар қанча?!
Элин қон қақшатиб, кулганлар қанча?!
Жонфидолар ўрни қабр, зиндондир,
Замонасоз нокас, зўр, қаҳрамондир.
Юз йил бўлди аҳвол ўша, ўзгармас,
Бугун ҳам шу давр, ўша замондир!
Давру давронини, сурганлар қанча?!
Ҳаммани устидан кулганлар қанча?!
...
ДАВОМИ »