Муаммадсолих Абутов
Биз кайси тузумда яшаяпмиз?
Қайси тузимда яшаётганимизни ўйлаб ўйимга етмадим. Социализм эмас. Ундан зўрға қутулиб олдик. Капитализм ҳам эмас. Ҳали асосий ер мулк давлатники. Демократия эмаслиги кундек равшан. Эркинликларни ҳидиям йўқ. Либерал секуляр ҳам эмас. Чунки, миллий анъаналарга зид бўлган нарсалар таъқиқланади. Миллатчилик ҳам эмас. Миллатимизни улуғлашдан асар йўқ. Шариат ҳукмлари ижро қилинадиган Диний Қироллик ёки Амирлик эмас. Конституция бор. Унда эса баъзи ҳақ ҳуқуқлар кўрсатилган. Динга ва Рўмолга қаршилик адо бўлмади. Лекин, мусулмонмиз деб гапириб туришдан тинмайдилар. Хуллас, биз қайси измда яшаяпмиз бугун? Қайси мафкура ёки идеология бўйича кетаяпмиз?! Бу кетишда охири қаерга борамиз? ИАК буюк келажак деб алжираб қаро ер тагига кетди. Энди биз бу кетишда қаерга борамиз? Билгичлар бўлса тушунтиринглар илтимос!
Саҳвий
09.04.2019
|