Хасан Темиров
ХАЛҚ ҲАЙРОН
Қишлоғимиздан уч киши диний айбловлар билан қамалган. Ўша вақтлар ҳамма ёққа жар солишганидек булар тушунчаси паст, ишсиз, ҳаётда ўз йўлларини топа олмаган, диний билимсиз эмас, балки ҳаммалари олий маълумотли йигитлар эди. Биттаси ТашДУнинг магистратурасида, яна биттаси эса Тошкент Автомобил Йўллари институтида битирув курсида ўқирди. Акам эса институтни тугатиб, ҳисобчи бўлиб ишларди.
Қишлоқда ҳамма бир-бирини танийди ва сал нарса ҳам тезда гап бўлиб кетади. 2004 йил ўз ишлари билан банд, ҳеч нарсадан хабарсиз бу йигитларни қўлга олиш жараёнида ўйларига бир гуруҳ маскалилар ваҳима билан келиб, уйларини тинтув қилиб, наша, ўқ-дори қўйишиб, қўлларига кишанни уриб, халқ орасида янада кучлироқ ваҳима ўйғотиш учун аввал қишлоқ кўчаларида сазойи қилишган. Яъни бошларига қоп кийгизишиб, мана бу халқ душмани, террорчи... деб кўчама-кўча айланти
...
ДАВОМИ »