Россия, Москва: Дўкон сотувчиси калтаклаган ўзбек аёл энди нима қилади?
Москва вилоятида яшовчи Ҳафиза Бўтаева озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун "Магнит" савдо дўконига кириб, сотувчи томонидан калтакланади.
39 ёшли ёшли муҳожиранинг айтишича, дўппосланишига сабаб сотувчининг шахсий адовати бўлган.
- Бир йил олдин 8 ёшли ўғлим шу дўкондан яроқлилик муддати ўтган йогуртни сотиб олиб, укасига берган. Натижада 1 ёшли боламнинг мазаси қочган. Мен дўконга чиқиб, бошлиғига арз қилгандим. Эшитишимча, сотувчининг бир ойлик иш ҳақини жарима тариқасида беришмаган. Шундан кейин катта ўғлим яна шу дўконга кирганида, сотувчи аёл ўғлимни қувиб солганди, - дея ҳикоя қилади Ҳафиза Бўтаева.
Аёлнинг айтишича, она-бола бир йил давомида бу дўконга киришмаган. 3 март куни уйига меҳмон келиб,
...
ДАВОМИ »