Среда, 24-05-15, 01:37

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР
« 1 2 3 4 5 6 7 8 »
«Шумланиш ҳовлида, аёлда ва отдадир»
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шумланиш ҳовлида, аёлда ва отдадир», дедилар». Уламоларимиз бу ҳадиси шариф ҳақида жуда ҳам кўп тортишганлар. Чунки унда шумланиш мумкин эмаслиги ҳақидаги умумий таълмотларга зид маъно келмоқда.
Шунинг учун баъзилар бу ҳадисни сиртқи маъносини олмай таъвил қилиш керак деганлар.
Бошқа бирлари бу ҳадис умумий маънони хусусийлаштириш учун келган дейдилар.
Учинчилари эса, шу ҳадиснинг яна бир ривоятида, очиқроғи кейин келадиган ҳадисда «Агар шумланиш бирон нарсада бўладиган бўлса» деган маъно борлигини эътиборга олиш зарурлигини таъкидлайдилар.
Биз мана шу қавлни қабудга яқинроқ ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1127 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-19

Аввалда эшитилмаган одат

Савол: Бизни қийнаётган бир савол билан мурожаат қилаяпмиз. Бу саволни беришга олдин жуда уялдик, аммо келишмовчиликлар катталашиб кетгандан сўнг беришга мажбур бўлдик… 

Жаъфар.

Жавоб: Бу савол эр ва аёл ўртасидаги жинсий мулоқот кўриниши ҳақида бўлиб, бир неча бор ҳар хил одамлар томонидан сўралган. Биз жавобларни ҳар сафар савол эгаларининг ўзларига юбориш билан кифояланар эдик. Аммо такрор сўралгани учун саҳифа орқали жавоб беришни лозим деб билдик.

Бу масала хусусида шайх Абдуллоҳ бин Жибрин раҳимаҳуллоҳдан сўралганда у киши жумладан, қуйидаги жавобни берганлар:

... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 4708 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-19

Мазлумларни ҳимоя қилиш – барчамиз учун фарз!

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни бир-бирларига дўст ва ака-укалар деб таърифлаган.

والمؤمنون والمؤمنات بعضهم أولياء بعض” التوبة, 71"

"Мўминлар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар”. (Тавба,71).

"إنما المؤمنون إخوة” الحجرات, 10.

"Фақат мўминлар ака-укадирлар” (Ҳужурот, 10).

Дўстлик, биродарлик ва ака-укалик шартларидан бири шуки, улар қийин кунларда елкама-елка ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1236 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-19

Исломда намойишлар ўтказишнинг ҳукми

Зулмга қарши туриш, уни бартараф этиш учун курашиш, ҳеч бўлмаганда ўз норозилигини билдириш Ислом динида буюрилган амаллардан бўлса ҳам бугунги кун одамларига яхши таниш бўлган намойиш, митинг, юриш, пикет каби атамалар қадимда мавжуд бўлган эмас. Шу сабабли бу масалада ҳозирги замон уламолари орасида икки хил фикр шаклланган. Бир жамоа олимлар намойиш ва юришлар ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш бидъат ёки ножойиз амал, дейишади. Яна бир гуруҳ уламолар назарида эса бу ишлар тегишли шартларга риоя қилган ҳолда жойиз ва зарур амаллардан саналади.

Жойиз эмас, дегувчилар мақсадга элтувчи воситаларни ҳам тор маънодаги ибодат қаторига киритишади ва бинобарин, улар Шариат соҳиби томонидан белгиланган бўлиши ша ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1161 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-17

Умид – ёлғиз Унинг Ўзидан

Дунёда мана шундай холис ҳаракат қилувчи олижаноб шахслар, эзгулик йўлида ҳамкорликка келувчи инсонлар бор экан, уларнинг сабабидан Аллоҳнинг нусратлари нозил бўлади, маҳбуслар озодликка чиқади, ҳақ қарор топади, иншоаллоҳ. Биз ўз ҳаётимизда бунинг мисолларига кўплаб гувоҳ бўлганмиз. Аллоҳ барчамизни шундай исломий ва инсоний сифатларда давом этиб, тараққий топиб боришимизни, адолат тикланишига ҳиссамиз қўшилишини насиб этсин. Биз бугун қўлимиздан келган барча ишларни қилишимиз зарур.

Азиз биродарлар, ватандошлар, замондошлар! Барчамиз якка Аллоҳнинг бандаси, Одам ва Ҳавво алайҳимассаломлар фарзандларимиз. Биз қаерда яшамайлик, қандай вазифаларни бажармайлик, Аллоҳ олдида оддий одамлармиз. Бошқа одамлардан кам ёки ортиқ еримиз йўқ. Ҳаммамиз ўзимиз қилган яхшию ёмон амалларимиз юзасидан Аллоҳнинг ҳузурид ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1270 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-17

ЙЎЛДАГИ ТОЙИЛИШЛАР

Кўпгина мусулмонларда Ислом ақидасига зид бўлган амаллар учрайди. Кўпинча исломий шахсияда ўз шахсиятига хилоф ишлар содир бўлади. Баъзилар унинг ақидага зид бу ишлари уни Исломдан, ўз шахсиятига хилоф ишлари эса исломий шахсиядан чиқаради деб ўйлайдилар.
Аммо ҳақиқат шуки, мусулмоннинг турмуш тарзида учрайдиган хатоларнинг мавжуд бўлиши уни исломий шахсиядан чиқариб қўймайди. Бунинг боиси, инсон гоҳида тушунчасини ақидасига боғлашни унутиб қўяди. Гоҳида эса тушунчаси исломий ақидага ёки исломий шахсияга зид келишини билмайди. Гоҳида шайтон қалбига ғулғула солиб, бирор амалда ақидага, мусулмонлик сифатига ёки Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига зид иш қилиб қўяди. Бу ишларни қилаётганда у Исломга эътиқод қилишликда, фикри ва майли учун унга таянишда давом этади. Шунинг учун бундай ҳолатларда у Исломдан чиқди дейиш хато. Агар баъзи бир амалларида осий бўлса ҳам И ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1086 | Добавил: eldar | Дата: 10-09-14

ШАХСИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Қачонки инсон муайян йўналиш асосида бирор нарсани фикрласа, унда муайян ақлия вужудга келади. Қачонки қондиришга ундовчи омилларни нарсалар ҳақидаги тушунча билан қоришиши воситасида ҳаёт ҳақидаги муайян тушунча билан боғласа, унда муайян нафсия вужудга келади. Қачонки нарсаларни фикрлаётганда, уларга майл ҳосил қилаётганда ҳукм чиқарувчи тушунча ҳаёт ҳақидаги тушунчалари билан бир хил бўлса, унда муайян шахсия вужудга келади. Демак, шахсия инсон нарсалар ҳақида фикрлаётганда, уларга майл ҳосил қилаётганда ўз йўналишини битта асосга кўра бир хил қилиши билан ҳосил бўлади. Шунинг учун шахсияни вужудга келтириш инсонга фикрлаш учун, майл учун битта асосни вужудга келтириш билан бўлади. Бу асос - битта ёки бир нечта бўлиши мумкин. Агар фикри ва майли учун бир неча йўналишни асос қилса, инсонда шахсия вужудга келади. Лекин муайян тури ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1280 | Добавил: eldar | Дата: 10-09-14

Илоҳий китобни ёқиб бўлмайди

Мусулмон мамлакатлар Президент Обамадан Флоридадаги кичик черков руҳонийсининг 11 сентябр ҳужумлари тўққиз йиллигини Қуръони Карим нусхаларини ёқиш билан нишонлаш режасини тўхтатишни талаб қилмоқдалар.

Америка расмийлари ҳам режани қоралаб чиқишган, уни "жирканч ва тентакона амал" деб аташган.

Аммо, Қўшма Штатлар Конституциясига кўра, ҳукуматнинг бу ишга аралашуви чекланган доирада бўлади.

Индонезия "ўт қўйиш" маросими Ислом ва Ғарб ўртасидаги муносабатларга путур етказиши мумкинлигини айтган.

Малайзия Қуръони Каримни ёқиш таҳдидларини "жирканч жиноят" деб таърифлаган.

... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1032 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-10

Қамоқдан яна бир диндорнинг ўлиги чиқди

Расмийлар берган гувоҳномада юзи тилка-пора қилинган Шавкат Алимхўжаевнинг "организмнинг умумий қонсизланиши" сабаб бўлгани иддао қилинади.
06.09.2010 Нодира

37 ёшли Шавкат Алимхўжаевнинг жасади Навоий қамоқхонасида 22 июл куни Тошкентдаги яқинларига олиб келинди. Ўлим ҳақидаги гувоҳномада марҳумнинг организми умумий қонсизланиш туфайли вафот этгани айтилган. Лекин раҳматлик ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1136 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-07

ИСЛОМИЙ ШАХСИЯ
Ислом инсонни комил суратда муолажа қилди ва муайян мумтоз шахсияни вужудга келтирди. Унинг фикрларини ақида билан муолажа қилди. Зеро, унга ақидани фикрий асос қилиб берди. Инсон ўз фикрларини шу асос устига қуради ва шу асосга биноан тушунчаларини шакллантиради. Натижада фикрни исломий ақидага қиёслаб, хато фикрдан тўғри фикрни ажратиб олади. Унинг ақлияси мана шу ақида асосида шаклланади ва мумтоз ақлия вужудга келади ва унда фикрлар учун ўлчов пайдо бўлиб, унинг асосида хато фикрлардан сақланади ва доимо соғлом фикрга эга бўлади.
Шу билан бирга Ислом инсоннинг узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларидан содир бўлаётган амалларни мана шу ақидадан келиб чиқаётган шаръий ҳукмлар билан муолажа қилди. Бу муолажа унинг ғаризаларини ўз ҳолига ташлаб қўймай, уларни тартибга солиб, мувофиқлаштирди ҳамда эҳтиёжларни қондириш йўлларини кўрсатиб берад ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1524 | Добавил: eldar | Дата: 10-09-04

ШАХСИЯ
Ҳар бир инсондаги шахсия унинг ақлия ва нафсиясидан таркиб топади. Бунга унинг жисми ва ташқи кўринишининг алоқаси йўқ. Бу нарсаларни шахсиянинг омилларидан ёки унга таъсир кўрсатадиган нарсалардан деб ўйлаш тўғри эмас. Чунки инсон ақли билан бошқа инсонлардан ажралиб туради. Унинг тутган йўли эса унинг олийлиги ёки тубанлигига далолат қилади. Инсоннинг ҳаётдаги тутган йўли унинг тушунчаларига биноан бўлганлиги сабабли, улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Инсоннинг тутган йўли унинг ўз ғариза ва узвий эҳтиёжларини қондириш учун қилаётган амалларидир. Бу амаллар инсондаги майлларга мувофиқ бўлади. Шунга кўра, унинг тушунча ва майллари шахсиятининг асосидир. Аммо бу тушунчаларнинг ўзи нима? Улар нимадан таркиб топади? Қандай натижа беради? Майллар нима? Уларни нима пайдо қилади? Уларнинг таъсири қандай бўлади? Буларнинг ҳаммасини шарҳлаб ўтиш зар ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1205 | Добавил: eldar | Дата: 10-09-04

Янгийўлда нима бўлган эди?

Янгийўлдаги отишмада қўлга олинганлар орасида 'Жиҳодчилар', дея аталаётган гуруҳга аъзоликда айбланиб, қидирувда бўлган Баҳром Соипов ҳам бор.

Янгийўлдаги отишмада қўлга олинганлар орасида "Жиҳодчилар", дея аталаётган гуруҳга аъзоликда айбланиб, қидирувда бўлган Баҳром Соипов ҳам бор.

30.08.2010 ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1164 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Ground Zero да масжид қуришга қарши ва тарафдорлар намойишлар ўтказди 

Нью Йорк шаҳридаги 11 сентябр террорчилик хуружи содир этилган ҳудуд яқинида исломий марказ ва унинг қошида масжид қуриш ғоясига қаршилар ҳамда тарафдорлар Манҳэттенда кўча юриши ўтказди.

Лойиҳага қаршилар ватанпарварлик мазмунида қўшиқларни куйлаб, исломий экстермистлар содир этган зўравонликларни қораловчи плакатларни намойиш қилди.

Лойиҳа тарафдорлари эса, бир кўча нарида Американинг бағрикенглиги ҳамда бу давлатда диний ҳақ-ҳуқуқлар устуворлигини намойиш қилувчи палакатларни намойиш қилди.

Шаҳар полицияси намойишчилар ўртасида тўқнаушувларнинг олдини олиш учун назоратни кучайтирган ҳолда намойишларни кузатиб турди.

... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1046 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

ХАЛИФАЛИК ВА ҲИНДИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ (2)

Ҳиндистон ва унинг уламолари Халифаликнинг бекор қилиниши ҳодисаларига нисбатан қандай якдил муносабат билдирганлари ҳақида ўқиган кишини уларга нисбатан чуқур эҳтиром ҳисси эгаллайди. У уларнинг Халифалик мусулмонлар ҳаётида нақадар аҳамиятли эканини чуқур ва ёрқин тушунганликларини, Халифаликнинг мусулмонларни бирлаштиришдаги ва Ислом мақсадларини рўёбга чиқаришдаги ролини ҳамда бу ҳодиса, яъни Халифаликнинг бекор қилиниши ўзлари учун нақадар хатарли эканини тўла англаб етганликларини кўриб уларга нисбатан чуқур эҳтиром ҳиссини туяди. Шунингдек, уларнинг Исломий Умматнинг қоқ юраги бўлмиш Халифаликка ҳанжар санчган жиноятчи қўлга бўлган муносабатлари ҳам унинг эътиборини ўзига тортади. Ана шу «қўл» Британия бўлиб, у мусулмон фарзандлари орасидан хоин «қўл»ларни топиб, ишга солган эди. Оқибатда ўша хоинлар ўз биродарлари қонларига қўлларини ботиришди…
Бу мақоланинг иккинчи қисми айрим ҳинд уламолари ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1366 | Добавил: eldar | Дата: 10-08-29

ХАЛИФАЛИК ВА ҲИНДИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ
Ҳар йили Халифалик давлати йўқ қилинганлигини хотирлар эканмиз, бу давлат тарихи ҳақида ва мусулмонларнинг бу давлатнинг завол топганлиги ва йўқ қилинганига нисбатан билдирган муносабатлари ҳақида яхшилаб, узоқ фикр юритишимиз биз учун муҳимдир. Айрим кишилар «мусулмонлар ва уларнинг уламолари Халифаликни йўқ қилишга бўлган чақириққа қарши чиқмаганлар ёки улар Халифаликнинг аҳамиятини тушуниб етмаганлар», деб ўйлашади. Бу хато гумондир. Чунки тарихнинг ўзи мусулмонларнинг бунга қандай муносабат билдирганига, Халифаликни сақлаб қолиш учун олиб борган курашларига ва Халифаликнинг завол топганидан алам, қайғу чекканларига гувоҳдир. Тўғри, улар билдирган муносабат Халифалик завол топганлиги сабабли юз берган улкан ларза даражасида бўлмаган. Лекин алам чекиб, ҳаракатга келган, қўзғолон кўтарган мусулмонларнинг бўлганлиги ҳам айни ҳақиқатдир. Биз ушбу мақолада Ҳиндистондаги мусулмонлар билдирган муносабатлар ва улар тузган ў ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1616 | Добавил: eldar | Дата: 10-08-29

Ҳижрат – дорул куфрдан дорул Исломга чиқиб кетишдир
Аллоҳ Таоло деди:

– „Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофир¬лар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину имонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жонлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! 98-99. Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир". [4:97-99]
Абу Довуд Жарир ибн Абдуллоҳ орқали Набий нинг шундай деганларини ривоят қилди:
... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1189 | Добавил: eldar | Дата: 10-08-20

Ўзбекистон "нурчилар”ни таъқиб қилишни тўхтатмаётир
Uznews.net – Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 16 август куни Ангрен шахри Турк лицейининг тўққизта битирувчисига қарши айблов ҳукмини чиқарди. Уларни тақиқланган «Нурчилар» ташкилотига аъзо деб топди.

Уч нафар «нурчилар»: Жасур Хасанов, Фарход Хасанов ва Дилмурод Рахматов — Жиноят кодексининг 244-2 моддаси «диний экстремистик, сепаратистик, фундаментал ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, раҳбарлик қилиш, иштирок этиш» бўйича 5 йилга озодликдан маҳрум қилиндилар.


Олти нафар «Нурчилар»га эргашувчи: Тохир Ваққасов, Ойбек Латипов, Шерзод Хайтбоев, Жамшид Жабборов, Жахонгир Тиллаев ва Асилхўжа Тўраевларни — суд ЖКнинг 216 моддаси «Ноқонуний жамоатчилик ёки диний уюшма тузиш ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1172 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-20

Рисқни кўпайтирувчи ва камайтирувчи амаллар

Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халқ табиби.

Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм!
Пайғамбар саллалоҳу алайҳи васаллам буюрганлар: «Ризқни садақа билан (осмондан) туширинглар!» Яъни муҳтожларга садақа ва эҳсон қилиш ризқу рўзининг зиёда ва фаровон бўлишига боис бўлади.

Эрта тонгда турмоқлик баракали ва хайрли бўлиб, тан-сиҳатлик, яхши кайфият мол-авлод, ризқу-рўз, илму амал ва бошқа неъматларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Масалан: қўй йилига битта бола туради ва қанча кўп сўйилса ҳам, тонгда бедор бўлгани учун ниҳоятда кўпдир. Ит эса йилига тўрттадан тўққизтагача туғади, боз ус ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 3139 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-20

Москва масжидларида жой етишмаяпти

Москвада Таровеҳ намозини ўқишни ният қилган мусулмонлар масжидларга сиғмай, пойтахт кўчаларини тўлдирмоқда.
Умидбек

Москва ҳукумати шаҳарнинг Диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича қўмитаси ва префектураларга мусулмонларга Рамазон ойидаги маросимлар учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришни буюрди. Москва шаҳар ҳукуматининг тахминларига кўра, Москва жомеъ масжиди, Ёрдам масжиди, Катта Татар кўчасидаги тарихий масжид ва Шухада масжидларида Таровеҳ намозини ўқишга кунига 60 мингдан ортиқ мусулмоннинг келиши кутилмоқда.

Лекин Россия Муфтийлар кенгаши раисдош ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1031 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-16

Тожикистонда партия масжиди атрофидаги баҳс авж олаяпти

Тожикистон Ислом уйғониш партияси қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда мамлакат Дин ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Абдураҳим Холиқов исломий партия офиси қошида ташкил этилган масжид жамоат намозлари учун ёпилиши зарурлигини таъкидлади.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда мамлакат Дин ишлари бўйича қўм ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1190 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-16

Тошкентда 11 нафар диндор устидан маҳкама бошланди 

Тошкентнинг Собир Раҳимов туман судида 11 нафар диндор устидан маҳкама бошланди.

Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳининг билдиришича, судланаётганларнинг бари Тошкент шаҳридан бўлиб, улар ноқонуний диний ташкилот тузиш ва исломий экстремизм ғояларини тарғиб этишда айбланмоқда.

Ўзбекистонда ҳукумат назоратидан ҳоли ҳар қандай диний фаолият жиноят даражасига кўтарилган. Халқаро ташкилотлар эса Тошкент ҳукуматини диний эркинликларни чеклаётганликда танқид қилиб келади.


http://www.ozodlik.org/archive/uz-news/20100811/402/402.html?id=2124331 ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 948 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-14

ИСЛОМДА Дарс бериш йўли
Дарс беришнинг энг тўғри йўли ўқитувчи тарафидан фикрий мурожаат, ўқувчи тарафидан эса фикрий қабул қилишдир. Зеро, ўргатиш ва ўрганиш қуроли фикр ёки ақлдир. Оллоҳ Таоло инсонга ақл бериб, уни бошқа махлуқотлардан мукаррам ва афзал қилди. Ақл туфайли инсон мукаллафлик мақомига кўтарилди.
Ақл тўрт қисмдан таркиб топади: Фикрлашга яроқли мия, ҳис қилиш, воқе ҳамда воқе хусусидаги собиқ маълумотлар. Ақл, фикр ва идрокнинг маҳноси битта. Унинг таҳрифи мана бундай: «Ҳис қилувчи аъзолар воситасида воқеликни мияга кўчириш ҳамда шу воқени тушунтириб берувчи собиқ маълумотларнинг мавжудлиги», кейин эса воқе устидан ҳукм чиқаришдир. Агар бу фикрни - таълим соҳасида бўлганидек, бошқаларга ўтказиш ирода қилинса, ўқитувчи бу фикрни ифодалашнинг бир ёки кўпроқ воситалари орқали ва энг аввало тил орқали ўқувчиларга етказади. Агар талабал ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1279 | Добавил: eldar | Дата: 10-08-13

ТАЪЛИМ АСОСЛАРИ
Қайси уммат бўлишидан қатъий назар, ҳар бир умматнинг сақофати унинг мавжуд бўлиши ва ҳаётийлигининг умуртқа поғонасидир. Чунки уммат ҳазорати шу сақофат устига қурилади, унинг ғоя ва мақсадлари шу сақофат асосида белгиланади, турмуш тарзи ҳам шу сақофат билан ажралиб туради. Уммат аъзолари битта «қозон»да шу сақофат билан пишиб етилади. Натижада уммат бошқа умматлардан ажралиб турадиган умматга айланади. Уммат ақидаси, шу ақидадан келиб чиққан ҳукмлар, ечимлар, низомлар, шу ақида асосидаги илму маърифатлар, шу ақидага боғлиқ ҳодисалар - ҳамма-ҳаммаси шу умматнинг таржимаи ҳоли ва тарихи сифатида ана шу сақофатда мужассамдир. Бу сақофат тугаб битса, уммат ҳам тугаб битади, унинг мумтозлигидан асар ҳам қолмайди, ғояси, яшаш тарзи ўзгариб кетади, дўст-душманни танимай қолади, ўзлигини бой бериб, бошқа умматлар сақофати ортидан тентираб ю ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1054 | Добавил: eldar | Дата: 10-08-13

Маккаю Мукаррамада дунёдаги энг йирик соат ишга тушди

Ғарбликлар соатларини Гринвичга қараб тўғрилашса, араб олами учун ушбу вазифани Макка бажаради.

Айни шу муносабат билан Ислом оламининг энг муқаддас қадамжосида муборак Рамазон ойининг илк кунида дунёдаги энг йирик соат ишга туширилди.

Саудия қироллигининг "Биг бен"и Британия қироллигидагисини ҳам ортда қолдириб кетди. Ўзиям соатмисан соат - ҳозирча дунёда ҳеч бир томонлама унга тенг келадигани йўқ.< ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1146 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-12

Қуръон нозил бўлганидан 1,400 йил ўтиб...

Қуръони Карим

Қуръон Карим нозил бўлганига 1,400 йил тўлди

Исломнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръон эрамизнинг 610 йилида Пайғамбар Муҳаммадга нозил қилинганди.

Фаришта Жаброил билан кутилмаган қўрқинчли учрашувида Пайғамбарга Қуръоннинг илк оятларини ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1225 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-12

Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ



Бесплатный хостинг uCoz