Четверг, 24-05-16, 00:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР
« 1 2 3 4 5 6 7 8 »

Рамазон олдидан мусулмонлар ибодати учун чекловлар кучаймоқда

Тошкент бозорларида 2-3 кун давомида осиғлик турганидан сўнг ғойиб бўлган, лекин 'Harakat.net' нашри мухбири суратга олишга улгурган эълон.

Тошкент бозорларида 2-3 кун давомида осиғлик турганидан сўнг ғойиб бўлган, лекин "Harakat.net" нашри мухбири суратга олишга улгурган эълон.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1302 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-10

АМРИ МАЪРУФ ВА НАҲЙ

Мадинада исломий жамиятнинг юзага келиши муяссар бўлиб Ислом давлати барпо бўлди, мўминларнинг ишлари изга тушиб кетди. Энди бу жамиятни сақлаб қолмоқ шарт. Токи одамларнинг қўллари Аллоҳ ва Пайғамбари рози бўладиган тараққий топган йўллигича қолсин. Бунинг учун ҳар бир тўғри йўлдан озганни, ҳақиқатдан тойганни, ҳусни хулқдан адашганни тўсиш керак. Токи озиш, тойилиш, адашишлар кенг ёйилиб кетмасин. Аллоҳ таоло мусулмонларга якка шахс ҳолидами, жамоа ҳолидами бузғунчиликлар ёйилиб кетишининг олдини олиш учун ҳамкорлик билан курашишларини, бир-бирларига ёрдам беришларини вожиб қилган. Мусулмонларни амри маъруф (яхшиликка буюриш) ва наҳё мункар (ёмонликдан қайтариш)га ундовчи ва бу ишни вазифаси ва вожиб амали қилгувчи шаръий ҳукмлар нозил қилинган. Зеро битта жамият битта жисм кабидир. Ундаги бирор аъзога шикаст етса, бошқа аъзолар бедорлик ва иситма билан унга ҳамдард бўладилар. Бир аъзога етган касалликнинг бутун жисмга ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1631 | Добавил: eldar | Дата: 10-08-07

МУСУЛМОНЛАРНИНГ УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТЛАР
Биз бу баҳсимизда Аллоҳ таолонинг Китобига суяниб, улуғ Қуръоний оятлардан бу масъулиятларнинг мусулмонлар устига юкланганлигига далолат қилувчи ҳукмларни чиқарамиз. Бу ҳукмларни чиқаришда шариатнинг иккинчи манбаи бўлмиш Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг покиза суннатларини ўзимизга бир машъала қилиб оламиз. Токи айтаётганларимиз ҳужжатли бўлсин. Керак бўлиб қолганда саҳобаларнинг (Разияллоҳу анҳум) ижмоларига ҳам мурожаат этамиз. Шунингдек, қалбни хотиржамлантирадиган, кўнгилни роҳатлантирадиган тўғри шаръий ҳукмларни топиш учун қиёсдан ҳам фойдаландик.
Ислом бошқа мабда ва динлардан шуниси билан фарқ қиладики, у мусулмонларга ҳатто яшаш хусусида ўйлашда ҳам бошқалар олдида жавобгарлик бурчини юклайди. Чунки яшаш ҳақида ўйлашнинг ўзи шахснинг, оиланинг, халқнинг борингки, умматнинг ҳаётини шакллантиради. Бундан ташқари у (ҳаёт ҳақида ўйлаш) бутун инсоният ҳаётини муайян бир қолипга соладики уни азизлик ва фаровонлик ё ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1056 | Добавил: eldar | Дата: 10-08-07

МУСУЛМОНЛАРНИНГ ИСЛОМНИ ЁЙИШ
Модомики, исломий эътиқодгина ақлий, тўғри эътиқод экан ва ундан келиб чиқадиган тузумгина инсоннинг ҳаётий муаммоларини тўғри ҳал этиб бера оладиган яроқли тузум экан, бу эътиқодни қабул қилиш, ундан олинадиган тузумни татбиқ қилиш ва уни бошқа миллат ва халқларга ёйиш лозим. Уни ёйиш мусулмонларга фарз. Чунки Аллоҳ таоло айтадики:

– „Бу Қуръон сизларни ва у етиб борган ҳар қандай инсонни огоҳлантиришим учун мен (яъни Муҳаммад (с.а.в))га ваҳй қилинди". [6:19]
Демак, огоҳлантириш пайғамбаримиздан бевосита эшитган саҳобаларга ҳам, Қуръон етиб борган кейинги одамларга ҳам баб-баробар тааллуқли. Бу нарса пайғамбардан эшитган нарсани бошқаларга етказишга даъватдир. Пайғамбар (с.а.в) айтадилар: «Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаган, англаган ва бошқаларга етказган бандани Аллоҳ юзини ёруғ қилсин. Кимдир илм тарқатади ўзи олим эмас. Кимдир илмни ўзидан ҳам билувчироққа етказади». Пайғамбар (с.а.в) сўзларини ким эшитг ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1102 | Добавил: eldar | Дата: 10-07-29

УЙҒОНИШ ЙЎЛИ
Модомики, биз Ислом умматини аччиқ, бузуқ муҳитдан, тубан ботқоқликдан, оғир кишанлардан озод қилиб, қаддини ростлаш хусусида фикр юритар эканмиз, унинг халқлар ва миллатлараро юқори мавқеини эгаллаши учун ривожланиш ва уйғонишга имконият яратиб берадиган йўлни қидирмоғимиз лозим. Яна шу нарса лозимки, биз унга масъулиятларни тушунтириб берайлик, токи бу масъулиятлар унинг зиммасига қандай вазифалар юклашини билиб олсин. Яна биз унга шундай йўлни кўрсатиб бермоғимиз даркорки, у ана шу йўлдан бориб, ривожланиш ва уйғониш, масъулиятни ҳис этиш ва вазифаларни бажариш имкониятига эга бўлсин.
Миллатларнинг ривожланиши учун ягона йўл - бу фикрий уйғоқлик, сергакликдир. Бу уйғониш айримлар ўйлаётганидек фақат иқтисодий эмас, балки фикрий юксалишдир. Агар иқтисодий юксалиш ҳақиқий тикланиш бўлганда эди, Қувайт қаддини ростлаб олган давлатлар сафининг энг олдида турган бўларди. Бу тикланиш ахлоқий юксалиш ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1028 | Добавил: eldar | Дата: 10-07-29

Ангрендаги турк лицейи битирувчилари "нурчилик"да айбланмоқда

Ўзбекистонда 'нурчилар' ови 2008 йилдан бошланди ва илк гуруҳ 
устидан ҳукм 2009 йилнинг февралида чиқарилди.

Ўзбекистонда "нурчилар" ови 2008 йилдан бошланди ва илк гуруҳ устидан ҳукм 2009 йилнинг февралида чиқарилди.

09.07.2010  Басира
... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1368 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-07-10

Ҳизбут Таҳрирнинг манҳажи
 Ҳизбут Таҳрир Ислом мабдаъига асосланган сиёсий ҳизб бўлиб, унинг иши сиёсат ва асоси Исломдир. Уммат Исломни ҳаёт майдонига, давлат ишларига ва жамиятга қайтаришни ўз тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масала деб қабул қилиши учун ҳамда Халифаликни тиклаб, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш сари умматни етаклаш учун бу Ҳизб умматнинг орасида ва уммат билан бирга фаолият олиб боради.
• Ҳизбут Таҳрир коҳинликка мансуб руҳий уюшма ҳам, илмий уюшма ҳам, таълим-тарбия ишлари билан шуғулланадиган уюшма ҳам, хайрия ишлари билан шуғулланадиган уюшма ҳам эмас, балки у исломий фикрат асосига қурилган сиёсий уюшмадир. Исломий фикрат Ҳизб жисмининг руҳи, унинг ўзаги, жони ва аъзоларининг ўртас ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1218 | Добавил: eldar | Дата: 10-07-06

Ҳизбут Таҳрирнинг пайдо бўлиши
Азиз биродарлар!
• Жамиятда қаттиқ силкинишларнинг рўй бериши, умматда табиий равишдаги жонланишни пайдо қилади. Бу жонланиш натижасида умматнинг барча аъзоларида муштарак оммавий сезги (яъни воқеликни фаҳмлаш) пайдо бўлади. Бу сезги силкинишнинг сабаб ва натижаларини ўрганиб, ундан қутулиш йўлини топиш хусусида фикрлашга олиб боради.
Шу фикрлаш умматнинг ўтмиши, ҳозири ва келажагини, халқ ва умматларнинг тарихи, уларнинг уйғониш услубларини ва буларнинг барчасини бир-бирига таққослашларни ҳам ўз ичига олади. Ва ниҳоят ақл шу ўрганиш натижасида ечимга йўл топади.
• Мусулмонлар дуч келган силкинишларга келсак, улар шу асрнинг дастлабки йилларида энг қаттиқ силкинишга учрадилар. Бу силкиниш уларнинг бутун ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1445 | Добавил: eldar | Дата: 10-07-06

Ислом ва Куфр
Пайғамбарларнинг саййиди, тақводорларнинг раҳбари Муҳаммад (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га, оилаларига, саҳобаларига, У зотнинг даъвати билан даъват қилган, тариқатига сўзсиз амал қилган, У зотнинг изидан юрган ҳамда Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос, шаръий аҳкомларни ўз ишларига андоза ва ўз ҳукмларига манбаъ қилиб олган кишиларга Оллоҳнинг раҳмати ва саломлари бўлсин!
Азиз биродарлар!
Сизларга Ислом саломи билан салом йўллаймиз. Сизларга Оллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракоти ёғилсин. Оллоҳ таолодан ушбу йиғилишимизни Ўз розилиги йўлидаги холис йиғилишга айлантиришини ва шу йиғилишимиз Ислом ва мусулмонларга эзгулик келтиришини сўраб қоламиз.
Шунингдек, Оллоҳдан қалб кўзларимизни очиб, ҳақиқатнинг ҳақиқат ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1245 | Добавил: eldar | Дата: 10-07-06

Эрон Ислом Республикаси Партияси

Исломий сиёсий ҳаракатлар ҳақида сўз юритилганда 1979 йилги Эрон Ислом инқилобини эсламай ўтишни иложи бўлмаса керак. Чунки, бу инқилобни ҳомейни Рухолла Мусави бошчилигидаги (17 май 1900 туғилган – 3 июня 1989 йилда вафот этган) шиа мусулмонлари амалга оширганди.

Эроннинг Ҳумайн шаҳарида туғилган Мустафо Мусавий ўғли Руҳуллоҳ Мусавий 27 ёшида Мужтаҳид дея тан олинган Олим эди. У ҳам Отаси ва бобоси каби илм йўлини тутган бўлиб, Шиалар илмий унвони бўлмиш Оятуллоҳ м ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1232 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-07-05

Фитна замонида мусулмонлар қандай бўлмоқлари лозим?
   Ислом дини мусулмонлардан ҳар бир қиладиган ишларини илмнинг устида қуришни талаб қилади. Чунки, илмга асосланмаган ҳар қандай сўз ёки амал, албатта жаҳлнинг (илмсизликнинг) устида қурилади. Жаҳлга асосланган амал эса, зарардан бошқа нарсага сабаб бўла олмайди. Мен сизга савол бераман: Бугун мусулмонларнинг мағлуб бўлиш сабаблари нимада? Аҳли илмга қулоқ солмасдан, ҳар ким ўз ақлига суяниб иш қилишида эмасми? Илмсиз, ақлнинг ўзи билангина қилинган иш тўғри бўладими? Унда илм нима учун керак? Дин мукаммал бир илмнинг устида қурилган бўлиб, шу илмни сақлаб қолиш учун, тарих мобайнида юзмингларча олимлар умрини фидо қилишмадими? Илмнинг ер юзидан кўтарилиши, диннинг ҳам кўтарилиши эмасми? Исломдан аввалги динлар, илм унитилиши билан ўзгариб кетмадими? Бундан 150 -200 –йил муқаддам Европада давлатни хрестянлар илмсиз, фақатгина диннинг номи билан бошқарг ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1168 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-06-27

Дуочилар ва фатвочилар

Хамза Абдулмутталиб

Бўлиб ўтган ва давом этаётган вокеа-ходисаларга нисбатан ҳаммамиз бир позициядан туриб чиройлик бир шаклда ўз жавобимизни бериб келмокдамиз. Бу жараёндаги бирликни куриб муштарак максадлар сари бирлашса Бўлар эканку деб хурсанд хам бўлдим.
Аммо мен вокеликнинг окибати хакида гапирмокчи эмасман. Балки нега бундай холатга келиб колдик шу хақда ўз фикрларимни баен килмокчиман холос.

Аввал бошда шу нарсага урғу бериб айтмокчиманки Исломнинг максади фақат бирор бир давлат қуришдангина еки сиёсий харакат қилишдангина иборат эмас.

... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1406 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-06-18

"Калаванинг учи" қаердан бошланади?

Хориждан бошпана топган ўзбекистонлик уламо Обидхон қори 
Назаровнинг айтишича, Ўзбекистон телеканалида намойиш этилган 
'Калаванинг учи' филмини МХХнинг қутуриши деб аташ мумкин.

Хориждан бошпана топган ўзбекистонлик уламо Обидхон қори Назаровнинг айтишича, Ўзбекистон телеканалида намойиш этилган "Калаванинг учи" филмини МХХнинг қутуриши деб аташ мумкин. 28.05.2010 Ҳурмат Бобожон ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1260 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-06-10

Ўзбекистонда  қамашлиш  навбати ТАБЛИҒЧИларга келди
2010 йил 3июл куни Фарғона шахрида бир гурух таблиғ жамоати (даъватчилар) суд қилинган ва 5 йилдан 8 йилгача бўлган муддатга  қамаш учун хукм чиқарилган.  Бу жамоага умуман алоқаси бўлмаган Риштонлик икки фуқаро хам булар билан қамоққа олингани  айтилмоқда. Қамоққа олинганлар қуйидагилардир:
1. Муминов Абдулазиз 1984 йилда туғилган 5 йил озодликдан махрум этилган
2. Жураев Ровшан 1972 йилда туғилган 7 йил озодликдан махрум этилган
3. Усманов Равшан 1968 йилда туғилган 8 йил озодликдан махрум этилган Бу навбатдаги 3 маротаба қамоққа олиниши.
4. Мамажанов Шокир1968 йилда туғилган 8 йил озодликдан махрум этилган.
... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1247 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-06-07

Фарғонада 10 нафар "нурчи" узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум этилди

Ўзбекистон телевидениеси "нурчи"ларни "исломий фундаменталистлар" ва "пантуркистлар" сифатида тақдим этган

Фарғона вилоят маҳкамаси "Нур" оқимига мансубликда айбланган 10 кишини узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум этган.

Айблов хулосасида айтилишича, Фарғона шаҳри ва вилоятнинг Олтиариқ, Қувасой, Бешариқ, Риштон ва Водил тума ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1227 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-06-01

Брекке Ислом Маданий Маркази

Таянч жамияти матбуот маркази

Шу ҳафта Швециянинг Брекке шаҳарчасида Брекке коммун ва шу ерда рўйхатдан ўтган Ўзбекистонликлар диний маданий маърифий Таянч жамияти билан ўзаро келишув асосида Исломий Маданий марказ очилди. Бу марказ учун ижарага олинган Бинони тўловлари бир қисми Брекке Коммун социал таъминоти ва бир қисми Таянч жамияти томонидан тўланиши келишиб олинди. Бу марказда Брекке ҳудудида яшовчи Ислом динига эътиқод қилувчи Ўзбек, Афғон, Араб, Курд ва бошқалар ўзларива фарзандлари ўз она тилларида диний таълим олишлари ва кундалик беш вақт намозларини адо этишлари мумкин. Марказ масжидига асли Тошкентлик шу ерда икки йилдан бери яшаётган муҳожир Камолиддин Қосимо ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1280 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-05-28

Эркин микрофон - Марғилонда ҳижоб тикиш тақиқланди

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

23.04.2010
Абдулла Искандар

Қўқонда жойнамоз сотганларни хавфсизлик хизмати ходимлари олиб кетиб ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1266 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-04-23

Тошкентда ҳижобли қизларнинг бозори чаққон

Ҳижобли қизлар бугун бўйдоқ ўзбек йигитларининг кўпи учун мужассами нафосат¸ мужассами ор¸ бўлиб қолган.

Ҳижобли қизлар бугун бўйдоқ ўзбек йигитларининг кўпи учун мужассами нафосат¸ мужассами ор¸ бўлиб қолган.

23.04.2010
Меҳрибон

Ўзбекистонд ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1546 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-04-23

Ислом фиқҳи аëлларни бичиш жинояти ҳақида

Обидхон Назаров¸ мусулмонлар учун гуноҳга элтувчи буйруқларга итоат қилмаслик фарз эканини таъкидлайди.

Обидхон Назаров¸ мусулмонлар учун гуноҳга элтувчи буйруқларга итоат қилмаслик фарз эканини таъкидлайди.

23.04.2010

Ўзбекистонда врачлар иккитадан ортиқ бола туққан аëлларни оммавий тарзда бичиш бўйича давлат режасини бажара ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1606 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-04-23

Ўзбекистонда қотиллик
Арабистонда илм олиб қайтган ва Тошкентда салафийлик даватини қилаётган  1979 йилда туғилган асли Ачаватлик, хозирда Юнусобод тумани 19 кварталда истиқомат қилаётган Абдуқодир исмли шахс кеча кечаси сиз билан диний бахс қиламиз деб уйларидан олиб кетилган ва бугун эрталаб Абдуқодирни пичоқлаб ўлдирилган холатда топишган. Бу воқеадан хабардор бўлганларнинг бизга билдиришича салафийликнинг 2 хир дунёқарашга эгалиги айтилган.

1.  Ўзбекистон хукуматига мухолиф бўлганлар.
2. Мусулмон султонига қарши чиқмаймиз, яхшиликда итоат қиламиз, қурол билан хам тил билан хам қарши чиқмаймиз,
... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1142 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-04-01

«Европада Исломнинг мавжуд бўлиши аслида кимни ваҳимага солмоқда?»

Украиналик руҳоний: «Айнан Ислом насронийлик нимани йўқотганлигини тушунишга ёрдам беради».

Украиналик руҳоний Европада Исломнинг мавжуд бўлиши насоро олами учун ҳавф туғдирмайди, деб таъкидламоқда. Аксинча, айнан Ислом насронийларга Европадаги насронийлик қайси жиҳатларини йўқотиб қўйганини тушунишга ёрдам бериши мумкин.

Ўзининг «Европада Исломнинг мавжуд бўлиши аслида кимни ваҳимага солмоқда?» деб номланган мақоласида Украин юнон-католик черкови руҳонийси Олег Гирнык, «насронийликдан тойилган европа дунёсида диний эътиқод аллақачон йўқолган», ва шу боис ўз кундалик ҳаётларида ислом кўрсатмаларига амал ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1217 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-03-17

"Жиҳодчилар амири”га ҳукм ўқилди

Сирдарёда судланган ''жиҳодчилар'' Исломий жиҳод иттифоқи деб аталадиган гуруҳнинг Ўзбекистондаги шўъбаси вакиллари сифатида қаралмоқда.
Нисобек  14.03.2010

Сирдарёда Жиҳодчилар гуруҳига алоқадорликда айбланаётган 67 нафар диндорнинг навбатдаги гуруҳига суд ҳукми ўқилди. Гуруҳнинг Ўзбекистондаги амири деб топилган сирдарёлик Авазбек Соипов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1281 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-03-14

Швецияда исломчилар назорат остига олинади

Nalin Pekgul: Мусулмонларнинг тоқатсизлигига қарши курашиш йўлида исломни танқид қилиш имкониятидан фойдаланиш заруриятдир.

Биз, яъни швециялик ва европалик мусулмонлар, ўзимизни исломий тоқатсизликдан ҳимоя қилиш учун сўз эркинлиги тарафдори бўлишимиз ва ҳокимиятга интилаётган диний лидерларнинг талабларига қарши чиқишимиз шарт.

Бу сўзлар Швециядаги энг кучли социал-демократлар партиясининг етакчиларидан бири, социал-демократ аёллар гуруҳининг раиси, Швеция парламентининг депутати Nalin Pe ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1213 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-03-12

Умматнинг ўз-ўзини емириши

Солиҳ Иброхим

Охирги асрларда уммат дучор бўлган вайроналик ва чорасизлик ҳолати Қуръон ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам ) ҳадисларида башорат қилингандир. Ва бу башоратлар ажабланарли тарзда ҳар бир авлод ва ҳалқларга тушунарли бўлган атрофдаги табиатдан мисоллар келтириш орқали ифодаланган. Ва илм-фан ривожланган сари биз бу мисолларни қанчалик яхшироқ идрок этар эканмиз, кўз олдимизда бугунги ҳолатимизнинг даҳшатли манзараси шунчалик равшан намоён бўлади.

Кўпиксимон уммат

Бу аҳвол бизга тасвирлаб берилган, ва биз аниқ ва равшан тарзда бу хақда огоҳлантирилганмиз, шу боис билмас ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1381 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-03-12

Сирдарёда маҳкама яна 11 "жиҳодчи”ни озод қилди 

5 март куни Сирдарёда «Жиҳодчилар» диний гуруҳига алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинган 70 га яқин диндорнинг 11 нафари устидан маҳкама якунланди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан барчаси суд залидан озод қилинди. Бу ҳақда Озодликка "Эзгулик” жамиятининг Сирдарёдаги фаоли Исроил Ризаев маълум қилди.

Ўтган йилнинг октябр ойида сирдарёлик 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган намозхон йигитларни ёппасига ҳибсга олиш бошланган эди.

Улар дастлаб "Ал-Жамоат” диний ташкилоти, кейинчалик "Биродарлар” номли диний гуруҳ ҳозирда эса 70 га яқин намозхон "Жиҳодчилар” гуруҳига аъзоликда айбланаяпти.

Март ойи бошида маҳкама ушбу гуруҳга аъзоликда айбланган 11 нафар фуқародан саккиз нафарини суд залидан озод қилди, уч нафа ... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1041 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-03-06

Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ



Бесплатный хостинг uCoz