Пятница, 24-05-03, 06:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ
« 1 2 3 4 ... 11 12 »

АҚШ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқди

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли. 

Қўшма Штатлар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиққанини билдирди. АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли 19 июнь куни бунга кенгашда ислоҳотлар олиб борилмаётгани ҳамда Исроилнинг Фаластиндаги сиёсати доимий равишда танқид қилиб келинаётгани сабаб бўлганини айтди. Хейлининг фикрича, кенгаш Куба, Россия, Хитой, Миср, Венесуэла каби давлатларда инсон ҳуқуқлари бузилаётганига кўз юмган ҳолда Исроил фаластинликларга зўравонлик қилаётганини муҳокама этмоқда. АҚШдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Дональд Трамп маъмуриятининг бундай қароридан афсус билдирди. АҚШ 2006 йилда ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўй ... ДАВОМИ »

Прикрепления: Картинка 1
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 546 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-24 | Комментарии (0)

Рустамбанк: Мени суд қилишларини талаб қиламан (ВИДЕО)

Москва полицияси Ўзбекистондаги илк хусусий банк асосчиси Рустамжон Усмоновга Ўзбекистон элчихонаси олдида футбол бўйича Жаҳон чемпионати якунига қадар норозилик пикети уюштиришга рухсат йўқлигини билдирди. Халқ орасида "Рустамбанк" номи билан танилган тадбиркор уни 19 йил қамоқда сақлаган амалдорлар жазога тортилишини талаб қилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси эса тадбиркорнинг талабларидан хабари йўқлигини билдирди. 14 июнь куни таниқли ўзбекистонлик тадбиркор, республикадаги илк хусусий банк таъсисчиси Рустамжон Усмоновнинг Фейсбук саҳифасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга қилган мурожаати пайдо бўлди. Каримов даврида умрининг 19 йилини панжаралар ортида ўтказиб, мамлакатда энг узоқ қамоқда сақланган сиёсий маҳкумлардан бири сифатида ... ДАВОМИ »

Прикрепления: Картинка 1
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 563 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-20 | Комментарии (0)

Тошкент суди қийноқларни кўрган гувоҳларнинг чиқишига қаршилик қилди

4 Июн 2018

Тошкент шаҳар судьяси Сарвар Каримов судланаётган диндорларнинг қийноққа тутилгани борасида кўрсатма беришни истаган гувоҳларнинг кўрсатмасини тинглашни рад қилди. Адвокатлар дастлабки тергов давомида тезкор ходимлар томонидан қийноқлар қўлланилгани исботланса судланувчилар суд залидан озод қилиниши кераклигини айтмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 нафар диндор устидан маҳкама давом этмоқда. Улар "Ҳизбут таҳрир" фирқасига аъзоликда айбланмоқда. Судланувчиларнинг барчаси уларга нисбатан қўйилган айблар туҳматлиги ва дастлабки тергов вақтида даҳшатли қийноқлар ва таҳқирлашлар остидан айблов хулосасига қўл қўйиб берганини айтишган.

... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 463 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-20 | Комментарии (0)

Прокурор "Жаслиқ"дан озодликка чиқиши керак бўлган маҳкумга яна 5 йил сўради

84 ёшли Қумрихон ая ўғлига яна муддат қўшмасликни сўраб Мирзиёевга мурожаат қилганди Қўнғирот шаҳар прокурори Давлат Элмуродов 23 апрел куни Жаслиқдан озодликка чиқиши керак бўлган Саидаҳрор Атаходжаевга 5 йилу 1 кун қамоқ жазоси сўради. Адвокат Дилшод Жаббаров ҳимоясидаги шахсга қўйилаётган айблар ўз исботини топмагани ва далиллар келтирилмагани учун уни озод қилишни сўраган. Мўйноқ тумани судьяси Темирнияз Абиниязов суд 12 июнь, сешанба куни ҳукм чиқаришини маълум қилган. "Прокурорнинг чиқишидан сўнг йиғлаб юборишимга оз қолди. Қилмаган айби учун яна беш йил сўраяпти. Бугун суд залидан озод бўлишини кутган ... ДАВОМИ »

Прикрепления: Картинка 1
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 539 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-20 | Комментарии (0)

Ўзбекистон четдаги ўзбекларни алдаб чақирмоқдами?

"Укам Зокир Алиевни Ўзбекистон расмийлар келсин, айбсизлигини исботлаб кетади, деб чақиртиришганди" - дейди Чироқчидан Би-би-си Ўзбек Хизматига гапирган акаси Нурулла Алиев.

"Келгач, мана ушлаб кетишди ва беш хил айблов қўйишмоқда" - давом этади у - " Энди АҚШ бирон ёрдам берармикан, деб кутяпмиз".

Ҳозир АҚШ фуқароси бўлган асли қашқадарёлик Зокир Алиев Президент Мирзиёев четдаги ўзбекларни ватанга қайтишга чорлаганига ишониб келган.

... ДАВОМИ »

Прикрепления: Картинка 1
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 552 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-17 | Комментарии (0)

БМТ Олий комиссари Ўзбекистон қамоқхоналарини танқид қилди

11.05.2017

Муқобил Ўзбекистон, СИЁСИЙ ҚАТАҒОН No comments 11 май куни пойтахтдаги Халқаро Пресс-клубда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайн иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Олий Комиссар узоқ йиллардан бери мамлакат имиджини бузувчи ҳолатлар — Ўзбекистон қамоқхоналари эканини эслатиб ўтди. Олий комиссарга кўра, мамлакат қамохоналари жаҳон стандартларига жавоб бермайди ва бу ерда узоқ сақланаётган маҳкумлар учун етарли шароитлар яратилмаган. БМТ мулозимининг ўта эҳтиёткор ва муросасоз гаплари мазкур ташриф давомида кўп марта янгради. ... ДАВОМИ »

Прикрепления: Картинка 1
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 409 | Добавил: himoyachi | Дата: 17-05-11 | Комментарии (0)

Барно Анвар 13.02.2012

Швеция полицияси Ўзбекистонга берган 9 ўзбек ҳибсга олинди

Б у ҳақда Озодликка 13 феврал куни йўлланган ва ҳали расман тасдиғини топмаган хабарга кўра, Швециядан сиёсий бошпана қидирган ҳамда Миграция хизмати томонидан бу ҳақдаги сўровига рад жавобини олган 9 ўзбекистонлик ўтган душанба куни мамлакатдан депортация қилинган.

Ўзини Нодирбек, деб таништирган ва бу ҳақда Озодликка интервю берган манбага кўра, ёши 26-34 ёшлар атрофида бўлган ўзбекистонлик йигитларнинг 8 нафари Тошкент аэропортидаёқ ҳибсга олинган.


Яна бир нафари эса эртаси куни ўз уйидан Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб кетилган.


... ДАВОМИ »
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1437 | Добавил: himoyachi | Дата: 12-02-14

АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ëрдамни тиклади

АҚШ ҳарбийлари ўзбекистонлик аскарларга қуролли машғулот ўтказмоқда.
23.09.2011
АҚШ Конгресси инсон ҳақларининг муттасил ëмонлашгани боис 2004 йилда тўхтатиб қўйилган бу ëрдамни қайта тиклашга қарор қилди.

АҚШ Конгресси Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қўйилган чекловларни бекор қилди. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг аянчлилиги боис АҚШ Конгресси 2004 йил охирида бу мамлакатга¸ вазиятда яхшиланиш бўлгунга қадар¸ ҳар қандай ҳарбий-хавфсизлик ëрдами беришни тақиқлаган эди.

Eurasianet.org сайтининг АҚШ сенатидаги манбага таяниб маълум қилишича, Конгресс вакиллари Обама маъмуриятининг кучли босими ва Ўзбек ... ДАВОМИ »
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1388 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-09-28

Барак Обаманинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш режаси норозиликларга етаклаган

Ўзбекистон ҳукумати "Хонобод"даги АҚШ базасини чиқариб юборганидан бери узилган ришталарни боғлашга Вашингтон яна эҳтиёжманд

Президент Обаманинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш режаси халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ғазабига сабаб бўлмоқда.

Қатор нуфузли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари шу ҳафта АҚШ сенатига мактуб йўллаб, Оқ Уйнинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш ҳақидаги сўровини рад этишга чақирганлар.

Хабарларга кўра, Президент Обама маъмурияти Афғонистондаги урушда муҳим таъминот йўлига айланаётгган Ўзбекистон билан алоқаларни яхшиламоқчи.


Ҳюман Райтс Уотч ва Халқаро Амнистия дохил 9та халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти имзо чеккан мактуб АҚ ... ДАВОМИ »
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1074 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-09-28

ОЛТИН КЎЛНИНГ ОЛТИН ПАНЖАСИ
Садрохун Сўпиев

Олтинкўл туманимизда бир фуқаро яшар-ки, уни биз бугунги кунги "Давр
қаҳрамони” деб атасак адашмаймиз. Жамиятимизнинг қанчалик тубанлашиб
кетганини шу фуқаро тимсолида бемалол кўришимиз мумкин.

Энг қизиғи шуки, бу уддабурронинг, биз ҳамқишлоқлари, унинг устидан
қанча шикоятлар ёзмайлик, маҳаллий хокимиятнинг паноҳида, бу шаҳс
давлат хазинасини ҳам ўмариб, фуқароларнинг ҳақларини ҳам, ҳеч қандай
муаммоларсиз, еб юрибди.

Давр қаҳрамонимзнинг исми Шамсиддин А. Фамилиясини Интернетга ҳозирча
ёзмай турамиз, чунки, у ҳозирда эркин фуқаро-да. Унинг ҳуқуқларини
бузиб, балоларга қолиб юрмайлик тағин.

Шамсиддин А., бир пайтлар республика микёсидаги амалдорладан бири
бўлган, Ботир Парпиев билан қисқа вақт ишлашга мияссар бўл ... ДАВОМИ »
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1454 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-05-21

Ўзбекистон давлати раҳбарига айтмоқчи бўлган айрим фикрлар
http://stopdictatorkarimov.com/Karimov_haqida_fikrlar.htm
Жаноб Каримов.
Мен "Россия, демократия ва Марказий Осиё диктаторлари ҳақида бир қисса"( http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t284-topic ... ДАВОМИ »
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1489 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-24

Пресс-релиз №16, 23.04.2011 йил

ДИҚҚАТ, ЦЕНЗУРА!.. "ИНСОН ВА ҚОНУН” ГАЗЕТАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БОСИМИ ОСТИДА!

Дастлаб Сурхондарё вилояти Шеробод тумани "Катта ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаролар Одил Исмоилов ҳамда Баҳриддин  Номозов (тел: +998 94 466 57 42)нинг шикоят-аризаси юзасидан журналистик тадқиқотлар билан шуғулланадиган "Pegas-media-press” жамияти томонидан "Қонунга тасли ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1458 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-24

Париждаги де Шайо Миллий театрида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазият тилга олинди
Chorshanba, 13 - Aprel 2011  by mutabar
Франция пойтахти Парижнинг марказий кўчаларидан бирида жойлашган машхур де Шайо Париж Миллий театрида Марказий Осиёдаги инсонлар ҳаёти ва ички кечинмаларини ишоралар орқали намойиш қилинувчи саҳна асари кўрсатилди. Саҳна асарини яккахон актриса, узоқ йиллар давомида Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистонда рақс сабоқларидан таълим бериб келган хореограф Лорен Левассё (Laurence Levasseur) ижро этди. Саҳна асарининг иккинчи кунги премьерасида Халқаро амнистия та ... ДАВОМИ »
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1207 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-19

ЗУЛМНИНГ УМРИ ҚИСҚА


Носир Зокир

Яқинда шарқ мамлакатларида бўлаётган воқеаларни кузатиб, АҚШ президенти Борак Обама ва Давлат Котиби Хиллари Клинтоннинг бундан икки йил бурун «XXI асрга мўлжалланган Инсон ҳуқуқлари дастури» ҳақида сўзлаган нутқлари ёдимга тушди. Сўнг бу нутқларни электрон архивимдан топиб қайта ўқиб чиқдим ва шунга амин бўлдимки, яқин шарқ мамлакатларидаги ҳалқ исёнлари бежиз содир бўлаётгани йўқ.

АҚШ бундан буён қайсики диктаторлар ўз ҳалқи усти ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1441 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-14

Эксперт Ишчи гуруҳи: Сурхондарёда норозилик кайфиятлари ўсиб бормоқда

Ўзбекистондаги Эксперт Ишчи гуруҳи томонидан чиқарилган ҳисоботга кўра, Сурхондарё вилоятида мавжуд вазиятдан оммавий норозилик кайфиятлари ўсиб бормоқда.

Ҳисоботда айтилишича, август ойига режаланган "Баркамол авлод" деб номланган спорт мусобақаларига тайёргарликлар манзарасида вазият янада ёмонлашган.

Эксперт Ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, мана шу тайёргарликлар ишларига аҳолининг баъзи қатламлари мажбурий равишда жалб қилинмоқда.

"Бунга мисол сифатида ўрта мактаблар, академик лицейлар, коллежлар ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари ҳамда талабаларни келтириш мумкин. Улар 10-15 кунгача шу вилоятда жойлашган спорт объектларини оқартириш, тозала ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1209 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-06

Тошкентда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдулло Тожибой ўғли ҳибсга олинган

Абдулло Тожибой ўғли

Абдулло Тожибой ўғли 2007 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сурганди

Абдулло Тожибой ўғли "Қуйлуқ" бозори яқинидаги мардикорлар билан учрашаётган маҳал қўлга олинган.

Би-би-сига гапирган инсон ҳуқуқлари фаоли ўзини махсус машинада Ҳамза туман ички ишлар бўлимига олиб боришганини айтган.

Абдулло Тожибой ўғли ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1185 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-04

Тошкентда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдулло Тожибой ўғли ҳибсга олинган

Абдулло Тожибой ўғли

Абдулло Тожибой ўғли 2007 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сурганди

Абдулло Тожибой ўғли "Қуйлуқ" бозори яқинидаги мардикорлар билан учрашаётган маҳал қўлга олинган.

Би-би-сига гапирган инсон ҳуқуқлари фаоли ўзини махсус машинада Ҳамза туман ички ишлар бўлимига олиб боришганини айтган.

Абдулло Тожибой ўғли ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1089 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-04

"Эзгулик” Россияда қулликда қолаётган Ўзбекистон фуқароси ҳолатидан эътироз билдирди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган релизида таъкидланишича, Россия Федерациясининг Тула шаҳрида асли Сурхондарёнинг Олтинсой туманидан бўлган Эсон Бобоев қулликда тутиб турилибди, унинг икки йиллик иш ҳақлари берилмаган ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1353 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-03

Ўзбекистонга турмушга чиққан қирғиз аёллари депортация қилинди

Ўзбекистондан депортация қилинган қирғиз келинлари сони қанча экани аниқ маълум эмас.

Ўзбекистондан депортация қилинган қирғиз келинлари сони қанча экани аниқ маълум эмас.

26.03.2011
Шерзод

10 йилдан бери Ўзбекистонда яшаган уч қирғиз аёли ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1242 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-29

Мемориал: Ўзбекистонда қатағонлар авжига чиққан

Ўзбекистонда репрессиянинг кучайганига халқаро ҳамжамият бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига етарли эътибор бермагани натижасидир, дейди Виталий Пономарев.

Ўзбекистонда репрессиянинг кучайганига халқаро ҳамжамият бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига етарли эътибор бермагани натижасидир, дейди Виталий Пономарев.

18.03.2011 ... ДАВОМИ »
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1301 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-24

'Туркманистонда ўзбек мактаблари қолмади'

Туркман инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг хабар қилишича, Туркманистондаги мактабларда ўзбек тилида таҳсил бериш бутунлай тўхтатилган.

Бунга бошқа тиллардаги мактабларнинг ҳаммаси туркман тилида сабоқ беришга ўтказилгани ва ўзбек тили ва адабиётини ўрганиб келган болаларнинг ўтган йили мактабни битирганлари сабаб бўлган, деб хабар тарқатган "Хроника Туркменистана" нашри.

Расман Туркманистонда беш миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 8-10 фоиз ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1315 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-24

"Алжазира” телевидениеси: "Қирғизистон ўзбеклари адолатсизлик гирдобида”

Бахтиёр Шоҳназаров

2010 йил июн ойида Қирғизистон жанубида ўзбекларга қарши қатлиом уюштирилганига тўққиз ойдан ошди. Аммо, қонли воқеалардан кейин ҳам минтақадаги ўзбек аҳолисининг ҳуқуқлари очиқ-ойдин пой-мол қилиб келинмоқда. Куни-кеча хабар телеканали "Алжазира” орқали Ўшдан тайёрланганиб, намойиш қилинган репортаж ҳам буни тасдиқлайди.

Репортаж муаллифи, мухбир Робин Форестаер-Уолкер (Robin Forestier-Walker) қирғи ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1438 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-19

Намойишлари давом этаётган Баҳрайнга хорижий қўшинлар олиб кирилди

Аксил-ҳукумат намойишчилар бир ойдирки хавфсизлик кучлари билан тўқнашмоқдалар

Баҳрайн расмийларининг тасдиқлашича, қироллик илтимоси билан бир қатор Форс Кўрфази мамлакатлари, хусусан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларидан қўшинлар Баҳрайнга келишган.

Якшанба куни аксил-ҳукумат намойишчилари ва хавфсизлик кучлар ўртасидаги тўқнашувларда бир неча киши ҳалок бўлган ва ўнл ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1078 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-16

Ўзбекистон Human Rights Watch тарихида идорасини ёпган илк мамлакат

Кеннет Росс: Human Rights Watchни қувиб солиш билан Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги танқидга тоқат қилмаслигини намойиш этаяпти

Ўзбекистон ҳукумати Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг Тошкентдаги идорасини ёпишга мажбурлаган.

Ташкилот баёнотига кўра, Ўзбекистон Олий суди ёпиш қарорини ҳе ... ДАВОМИ »

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1218 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-16

Тожикистон ўзбеклари: Ҳамма каби қашшоқ, аммо ҳамма нарсадан четлатилган

Сорос Фондининг Очиқ Жамият Институти томонидан чиқариладиган "Еurasianet” ҳафталик дайжестдаги мақолалардан бирининг номи айнан шундайдир. "Тожикистон-Ўзбекистон: Этник муносабатлар” рукни остида берилган мақоланинг қисқача мазмуни қуйидагича.
Сони миллиондан ҳам кўп бўлган тожикистонлик ўзбеклардан ҳаёти қанчалик ёмон эканлиги тўғрисида сўралса, улар бундан ҳам ёмон бўлиши мумкинлигини таъкидлайдилар. Чунки, улар бир авлоднинг умри давомида, Қирғизистондаги ўзбеклар каби, икки марта қирғин ва талон-тарож қилинмаганларидан бахтлилар. Шундай бўлса ҳам, Тожикистон ўзбеклари ҳокимиятнинг сиёсати ўзларига қарши эканлигини яхши ҳис этадилар.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 2205 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-02-28

Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ



Бесплатный хостинг uCoz