Воскресенье, 24-05-05, 02:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И
« 1 2 3 4 5 6 »

Эрон Президентининг БМТда сўзлаган нутқи норозиликка сабаб бўлди

Аҳмадинежод жаноблари норозиликка эътибор бермай, нутқида давом этган

БМТ саммитида Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинежод нутқ ирод қилаётган маҳал Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатлари вакиллари норозилик билдириб чиқиб кетишган.

Нью Йоркдаги БМТ Бош ассамблеясида гапирган Эрон раҳбари кўплар 2001 йил 11 сентябр ҳужумлари ортида АҚШ турганига ишонишини айтган. Унга кўра, Америка Яқин Шарқдаги манфаатларини мустаҳкамлаш ва Исроилни ҳимоя қил ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1059 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-22

Инсонни нималар яшартирадию яна нималар қаритади?

Ҳазратқул Худойберди

Инсонни нима қаритади ёки яшартиради? Кишиларнинг ҳаётларига қандай омиллар салбий таъсир қиладию қай бирлари ижобий? Асли ўзбекистонлик муаллиф Ҳазратқул Худойбердининг муҳожиротда битган илк асари ана шу саволларга бағишланган. Бу китобнинг номи швед тилида "Du åldras inte, Du förstörs” деб аталади. Уни ўзбекчага сўзма-сўз таржима қилинса, "Сен қаримайсан, балки емираласан,” деган маънони билдиради. Китобнинг асосий мазмуни бугунги кунда жаҳондаги энг кучли адабиётлар, хусуса ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1745 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-10

Фожеали рақс

Ушбу видеолавҳада Би-би-си Ўзбек хизмати ходими Рустам Қобил Афғонистон бўйлаб қайта бош кўтараётган бачабозлик одатини тадқиқ этади.

Тинимсиз урушлар, чуқур илдиз отган қашшоқлик, қурол кучи ҳокимлиги, қонунсизлик ва бир бурда нон учун кўчада ишлашга мажбур етимлар сонининг кўплиги бу юртда бачабозлик барқ уриши учун замин яратган.

Айни дамда, кўп жойларда бача тутиш жиноят эмас, балки ота-боболардан мерос анъана, деб билинади.

Мазкур одат шу даражада кучлики, у ҳатто Ўзбек ва Форс анъанавий ашулачилигида ўзига хос йўналиш ва услубга асос солган.

Бироқ айрим ҳолларда раққос болалар, яъни бачаларнинг иши давралард ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1247 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-10

Америкалик пастор Қуръонни ёқиш фикридан қайтмаяпти 

АҚШ нинг Флорида штатидаги Гейнесвилле шаҳарчасида "Dove World Outreach” черкови пастори ва қавми 2001 йил 11 сентябрда уюштирилган ҳужумнинг 9 йиллиги хотирасига муқаддас Қуръон китобини ёқиш режасидан воз кечгани йўқ.

АҚШ жамоатчилиги, жумладан, турли дин жамоалари норозиликларига жавобан, черков пастори Терри Жоунз АҚШ ҳукуматининг вазиятини тушунишини, гарчи муқаддас китобни ёқиш ёки ёқмаслик ҳақида ҳали ҳам якуний қарорга келмаган бўлса-да, тадбир ҳануз режалаштирилганича қолганини айтмоқда.

Сешанба куни кечки пайт АҚШ Давлат департаментида ташкил қилинган ифторликда Давлат котиби Ҳиллари Клинтон черков пасторининг бу ҳаракатини шармандалик, деб баҳолади.

- Биз бугун биргаликда бир дастур ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1276 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-08

Петербургда ўзбекистонлик боксчи хотинини уриб ўлдирди 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича спорт усталигига номзод, 31 ёшли ўзбекистонлик Василий Киселев никоҳ тўйидан 2 кун ўтар-ўтмас ўз рафиқасини калтаклади. Олинган оғир жароҳатлар туфайли аёл шифохонада жон таслим қилди.

"Жанжалга маст ҳолатда уйда ухлаётган Киселевнинг ишдан келган хотинига эшикни очмагани сабаб бўлган. Унга хотинининг танбеҳи ёқмаган ва у уйининг олдидаги Гагарин проспектида хотинини калтакланган”, дея маълум қилинади Петербург прокуратурасининг тергов бошқармаси расмий сайтида.

Ўзбекистон фуқароси Василий Киселевга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси бўйича айблов эълон қилинди ва у ҳибсга олинди.

... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1108 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-08

Қозоғистонда таниқли ҳуқуқ фаоли қамалди 

Қозоғистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Вадим Курамшин безориликда айбланиб, 10 кунга қамалди.

Якшанба куни ўтказилган судда у Дэнис Ситско исмли шахсни ҳақорат қилганликда айбдор, деб топилди.

Давлат рўйхатга олмаган "Алға” партияси фаоли Виктор Новиковга кўра, Курамшин суд залидан қамоққа олиб кетилган.

Шанба куни эса ҳуқуқ фаоли автобус бекатида нотаниш одам унга ҳужум қилгани ҳақида оммавий ахборот воситаларига хабар берган эди. Унинг ҳамкасблари Курамшиннинг жазога тортилиши сиёсий мотивлар асосига қурилганини таъкидламоқда.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1023 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-02

Амнистия сиёсий маҳбусларни яна четлаб ўтди  

Ўзбекистонда эълон этилган амнистия бу йил ҳам сиёсий маҳбусларни четлаб ўтди. Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси - Сенат мустақилликнинг 19 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Айни қарорга мувофиқ, аёллар, енгил жиноят содир этган ёшлар, 60 ёшдан ошган маҳбуслар ҳамда чет эл фуқаролари муддатидан аввал озодликка чиқарилади. Аммо жамият учун хавфли жиноятларни содир этган, диний-сиёсий айблар билан қамалганлар авф этилмайди.

Аввалроқ ACAT-France, Насронийлар қийноқларга қарши деб аталувчи ташкилот Ўзбекистон президентига очиқ хат йўллаб, 18 нафар сиёсий маҳбусни озод қилишга чақирган эди.

- Ҳар йили 1 сентябр куни нишонланадиган мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон ҳукумати кўплаб маҳбусларн ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1080 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-02

Ўзбекистонлик аёл фарзандини 10 минг рублга сотди 

Москва вилоятида Ўзбекистон фуқароси 3 ойлик ўғлини 10 минг рублга (325 АҚШ долларига) сотганликда айбланмоқда.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, 2010 йил февралида "Мытищинский” туғруқхонасида ўғил туққан 35 ёшли аёл фарзандидан кўнгилли равишда воз кечган.

Бир неча кун ўтиб яшашга жой топганини айтиб туғруқхонадан чақалоқни олиб кетган.

Россия ҳудудида ноқонуний яшагани айтилаётган бу аёл ўғлини милициянинг махфий ходимига сотаётган пайтда қўлга олинган.

Чақалоқ болалар учун мўлжалланган махсус муассасага жойлаштирилган.

Россия Федерацияси қонунларда бундай жиноят содир этган шахслар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши кўзда тутилган.

... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1050 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-02

Марказий Осиё гази учун рақобат авжида

01.09.2010 Умидбек

Ўзбекистон Хитой билан газ экспорти борасида музокара олиб бормоқда. Буни мутахассислар Марказий Осиёда Хитой ва Россия ўртасида энергия заҳиралари учун рақобат кучайганидан дарак, дея баҳоламоқдалар.

Ўзбекистон Хитойга юзланди

Июн ойида Синхуа ахборот агентлиги Хитойнинг Миллий нефт корпорацияси (CNPC) "Ўзбекнефтегаз”дан йилига 10 миллиард куб метр газ сотиб олиши тўғрисида хабар тарқатг ... ДАВОМИ »
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1321 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-09-02

Эрон йирик ҳужумчи кемаларни қурмоқда 

Эрон бортидан ракета ҳужуми амалга ошириладиган иккита йирик ҳужумчи кема қуришни бошлади.

IRNA агентлигининг мамлакат мудофаа вазири Аҳмад Волидийдан иқтибос келтиришича, "мамлакат армияси ўзининг барча ҳарбий қувватини ишга солиб Форс кўрфази, Уммон денгизи ва Ҳормуз бўғози ҳавфсизлигини таъминлайди”.

Фарс агентлиги хабарига кўра, бу кемалардан отилган ракета оғирлиги 300 тоннага қадар бўлган нишонни уриши мумкин. "Сирай” ва "Зулфиқор” деб номланган икки ҳарбий кемадан патрул назорати ҳамда ҳужум амалиётлари учун фойдаланилиши хабар қилинмоқда.

22 август куни эса Эронда узоқ масофага парвоз қиладиган ва учувчисиз бошқариладиган бомбардимончи учқичнинг тақдимот маросими бўлиб ўтган эди.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1118 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Россияда "Усмонов экранлари” ишлаб чиқарилади 

Россиянинг "Спецмонтаж” МЧЖ си ўзбекистонлик олим ва ихтирочи Миржалил Усмоновнинг ўт ўчирувчилар учун юқори ҳароратдан ҳимояловчи экран ишлаб чиқара бошлади.

"Спецмонтаж” ташкилоти ўзбекистонлик олимнинг ихтироси ёрдамида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг алангага қарши ҳимоя экранларини ишлаб чиқиш бўйича тендерида ғолиб чиқди.  

Самарадорлиги бўйича дунёда Усмонов экранларига тенг келадиган иссиқ ҳароратдан ҳимояловчи восита ишлаб чиқилмаган: у иссиқлик оқими ҳароратини 100 баробаргача камайтириши мумкин.

Ўзбекистонлик олим ихтироси нефт ва газ қувурларидаги аварияларда чиққан ёнғинларни ўчиришда самарaдорлиги синаб кўрилган.

Бугунги кунда Миржалил Усмоновнинг ўт ўчириш экрани 17 мамл ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1070 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Жорий йилда 100 минг афғон қочқини ватанига қайтди 

Эрон ва Покистонда қочқинликда яшаб келган афғон қочқинларидан 100 мингги жорий йилда ватанига қайтган. Бу ҳақда БМТ Қочқинлар идораси маълум қилди.

Ташкилотга кўра, қочқинларнинг 95 мингги Афғонистонга Покистондан қайтган. Покистонда юзага келган иқтисодий қийинчиликлар ва айни пайтда Афғонистоннинг айрим ҳудудларида хавфсизлик вазияти яхшилангани афғонларни ватанларига ундаган омиллардан экани айтилади.

БМТ Қочқинлар идораси келтирган рақамларга кўра, ватанларига қайтган афғонистонликларнинг учдан бир қисми мамлакат шарқий худудларига яна учдан бир қисми пойтахт Қобулга ва қолгани Афғонистоннинг шимолий-шарқий қисмларига ерлашган.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 940 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Исроил Ғазодаги тунелларни нишонга олди 

Исроил учқичлари Ғазо секторидаги бир нечта жойга "ҳаво-ер” русумидаги ракеталар отди.

Фаластин хавфсизлик кучлари ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини билдирди.

Исроилнинг "F16” жанговар учқичлари Рафоҳ шаҳридаги Мисрдан Ғазога маҳсулотлар контрабанда қилинадиган тунелларни нишонга олгани натижасида тунел йўқ қилингани билдирилди.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 953 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-23

Франция лўлиларни мамлакатдан чиқариб юборади 

Франция ҳукумати бугундан бошлаб мамлакат ҳудудида ноқонуний равишда истиқомат қилаётган 700га яқин лўлини Руминия ва Болгарияга депортация қила бошлашини эълон қилди.

Хабарларга кўра, мамлакатни ўз хоҳиши билан тарк этишга рози бўлган лўлиларга Франция ҳукумати 400 доллардан товон пули тўлайди.

Лўлиларни депортация қилиш жараёнини август охирига қадар ниҳоясига етказиш режаланган.

Франция ҳукумати, шунингдек келаси уч ой давомида лўлилар ноқонуний равишда қурган 300га яқин турар жой биноларини йўқ қилиш ниятида эканини ҳам маълум қилди.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1015 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-23

Вашингтонга Миср ва Иордания етакчилари таклиф қилинди 

Миср президенти ва Иордания қироли Исроил ва Фаластин етакчилари ўртасида тўғридан тўғри ўтказиладиган музокараларда иштирок этишга оид АҚШ ҳукумати таклифини қабул қилди.

Хабарларга кўра, жума куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ҳусни Муборак ва қирол Абдуллоҳни 2008 йилдан буён Исроил ва Фаластин ўртасида илк бор ўтказиладиган тинчлик музокараларига таклиф қилган.

Шу куннинг ўзида Клинтон хоним Исроил ва Фаластин ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш мақсадида ҳар иккала давлат етакчилари АҚШга таклиф қилинганини эълон қилди.

Давлат котибига кўра, АҚШ президенти Барак Обама иштирокидаги тинчлик музокараларининг 2 сентябр кунги саммит доирасида ўтказилиши кутилмоқда.
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1068 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-23

Исроил Эрон АЭСини танқид қилди 

Исроил ҳукумати Эроннинг Бушеҳр шаҳрида атом электр станциясининг ишга туширилишини кескин танқид қилди.

"Халқаро келишув шартларини бузаётган давлат ядровий технологиялардан фойдаланиш имкониятларидан мосуво қилиниши шарт", дейилади Исроил ҳукуматининг эълон қилинган баёнотида.

Айни пайтда расмий Лондон ҳам халқаро ҳамжамиятни Эронни уранни тўйинтириш ишларидан воз кечтириш мақсадида ушбу давлатга босим ўтказишга чақирди.

Шанба куни Эроннинг Бушеҳр шаҳрида Россия ёрдамида барпо қилинган биринчи атом электр станцияси ишга туширилди.

21 август куни станция реакторини ядровий ёнилғи билан тўлдириш жараёни бошланди ва ушбу жараённинг бир ҳафтага чўзилиши айтилмоқда.

Атом электр станцияси кузда Эроннинг ягона энер ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1008 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-23

Эронда учувчисиз бошқариладиган учқич қурилди  

Эронда узоқ масофага парвоз қиладиган ва учувчисиз бошқариладиган бомбардимончи учқичнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида Эрон ҳукумати расмийлари, жумладан, мамлакат президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод иштирок этди.

Йиғилганлар олдида чиқиш қилган Аҳмадийнажод бундай бомбардимончи учқичнинг яратишдан мақсад Эронга қарши "агрессия” қўллашни режалаштирган давлатлар ҳаракатларини олдини олиш эканини алоҳида таъкидлади.

Бундан бир кун аввал эса Эронда биринчи атом электр станцияси ишга туширилди.
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1001 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-22

Арманистондаги Россия ҳарбий базаси ижараси узайтирилди 

Дмитрий Медведев ва Серж Саркисян Арманистондаги Россия ҳарбий базаси ижарасини узайтиришга оид шартномани имзоладилар.

- Имзоланган протоколда нафақат Россия ҳарбий базаси ижарасини узайтириш, балки Россия ҳарбийларининг стратегик ва географик масъулияти доирасини ҳам кенгайтириш назарда тутилган,- деди Арманистон президенти Серж Саркисян.

Президентлар ўртасида имзоланган янги шартномага мувофиқ, Россия ҳарбий базасининг ижара муддати 2020 йилдан 2044 йилга қадар узайтирилади, ҳамда Россия Арманистонга замонавий қурол-аслаҳа ва техника етказиб беради. Хабарларга кўра, Медведев ва Саркисян учрашуви чоғида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи ва минтақадаги вазиятга оид ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1137 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-21

Исроил ва Фаластин етакчилари АҚШга таклиф қилинди 

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил ва Фаластин ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш мақсадида ҳар иккала давлат етакчилари АҚШга таклиф қилинганини эълон қилди.

- АҚШ ҳукумати номидан мен Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняҳу ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббосни тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш ва барча муаммоларни ҳал этиш мақсадида, 2 сентябр куни Вашингтонга таклиф қилдим. Барча муаммолар бир йил ичида ҳал этилишига ишончимиз комил, - деди Ҳиллари Клинтон.

Клинтон хонимга кўра, АҚШ президенти Барак Обама иштирокидаги тинчлик музокараларининг 2 сентябр кунги саммит доирасида ўтказилиши кутилмоқда.

Бундан бир оз ваал Ғарб агентл ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1037 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-21

Эронда янги ракета синовдан ўтказилди 

Эрон "ер-ер” русумдаги янги ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди.

Бу ҳақда Эрон Мудофаа вазири Аҳмад Воҳидий Теҳронда жума намозига тўпланганлар олдида қилган чиқиши чоғида билдирди. Бироқ мудофаа вазири ракета синови ўтказилган санани ошкор қилмади. Эрон давлат телевидениеси ҳам ракета синови ўтказилганига оид лавҳани намойиш қилди.

21 август куни Эроннинг Бушеҳр шаҳрида Россия ёрдамида барпо қилинган атом электр станциясини ишга тушириш режаланган.

Ғарб давлатлари Россияни Бушеҳрда атом станцияси қурилишида иштирок этгани учун кескин танқид қилиб келмоқда. Россия томони эса атом электр станцияси тинчлик мақсадларга йўналтирилган лойиҳа эканини таъкидламоқда

http://www.ozodlik.org/archive/uz-news/20100820/402/40 ... ДАВОМИ »
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1101 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-21

АҚШ Ўзбекистондан мева ва сабзавот сотиб олади 

АҚШ Афғонистонда жойлашган ҳарбийлар учун Ўзбекистондан мева ва сабзавот сотиб олиш ниятида эканини билдирди Тошкентдаги Америка Савдо палатаси президенти Дональд Николсон.

Д. Николсонга кўра, америкалик тадбиркорлар ўзбек фермерларидан мева-сабзавотни сотиб олади ва саралаб, қадоқлагандан сўнг уларни Афғонистонга юборади.

У шунингдек, Афғонистондаги америкалик қўшинларнинг мева-сабзавотга бўлган кунлик эҳтиёжи 40 тоннадан зиёд эканлигини билдирди.

Ҳозирда Ўзбекистонга маҳаллий расмийлар билан учрашиш учун бир гуруҳ АҚШ ҳарбийлари ташриф буюрган.

"Агар ўзбек ҳукумати қўллаб-қувватласа, биз бу лойиҳани 6 ой давомида амалга оширамиз”, деди Дональд Николсон.

http://www.ozodlik.org/archive/uz-news/20100820/402/402.html?id=2132884
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1097 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-21

Носир Зокир - 60 ёшда!

Бугун ўзбек мухолифатининг кўзга кўринган вакили, таниқли журналист Носир Зокир 60 ёшга тўлди. Ҳеч ишонгинг келмайди. Наҳотки йигитлардек абжир, хушчақчақ, одамшаванда бу инсон олтмишга кирган бўлса!

Ҳа, йиллар шу қадар шафқатсиз, тутқич бермас. Кўз очиб юмгунча вақт ўтади. Шу ўтган вақт ичида нимадир қилишга улгурсангиз бахтлисиз, бўлмаса фақат пушаймонлик қалбингизни эгаллаб олиб сизга тинчлик бермайди.

Носир Зокирнинг олтмиш йиллик ҳаёти бутун ўзбек халқига ўрнак бўлгулик эмасми? Совет Иттифоқи пайтида Намангандаги маданият даргоҳларида ишлаб юрган Носир Зокир қайта қуриш йилларидаёқ мухолифат сафларига келиб қўшилди. ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1309 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-20

Европага бориб ишласак, қалай бўларкин?...

"Эркин микрофон” эшиттиришининг яна бир қаҳрамони эса Украинанинг Луганск шаҳрида яшаб юрган, асли самарқандлик муҳожир Бахтиёр Алибеков.

У 1990 йилда Ўзбекистон ва Украина ўртасида талаба алмашинуви бўйича давлат дастури орқали Украинага бориб қолган ва ўша ерда яшаб қолганини айтди.

Мана 20 йилдирки, Украинада ишлаб юрган Бахтиёр ака шунча йилдан бери муҳожирлигича қолмоқда ва шу кунларда унинг сафига келиб қўшилаётган яна юзлаб ўзбекистонлик муҳожирларни собиқ МДҲ давлатларига эмас, ғарбий Европа давлатларига ишга боришга даъват қилмоқда.

- Мен айтмоқчи эдимки¸ Ўзбекистонимиз меҳнаткашлари кўпроқ Европаларга бориб ишласалар. Шунинг иложи борми? Мен ўзим Лугансктепловозда ишлайман. Илгари токар бўлиб ишлардим. Ҳозир бизларнинг цехларни қисқартириб ташлади. Шунинг учун мен қурилиш цехига ўтдим.

Озодлик: Сиз 1990 йилдан бери ўша ерда ишлайсизми? ... ДАВОМИ »
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1140 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-20

Еркин микрофон - Ит итга, ит қуйруғига - мен эса ерсиз қоляпман

Дейди Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидан телефон қилган фермер Шарофиддин Азаматов. 2008 йилда деҳқон хўжаликларини йириклаштириш қарори ортидан унинг ери бошқа фермерга қўшиб берилган. Бунинг эвазига туман ҳокими фермерга аввалги еридан 5 гектар майдонни сабзавот етиштириш учун ажратиб берган. Энди эса, Шарофиддин Азаматовга қарашли бўлган ерни ўзига бириктириб олган фермер бу беш гектар ернинг ярмини ҳам ториб олган.

- Беш гектар сабзавотга 2008 йилда туман ҳокимининг қарори чиққан. Кейин давлатга озиқ-овқат етиштириш бўйича сабзавотчилик фермер хўжалигига айландида.

Озодлик: Шунда ҳам фермер хўжалиги бўйича қолаверди шунақами?

- Ҳа. Номи қолаверди. Икки гектар пиëз эккан эдик. Туман прокурори¸ началник милицияси орага тушиб икки гектардан 40 сотихини буздириб ташлади.

Озодлик: Нимага буздириб ташлади?
... ДАВОМИ »
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1113 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-20

Эркин микрофон - Жаслиқдаги рўзадорлар хўрланмоқда

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.  18.08.2010 Нодира

Чоршанба куни "Эркин микрофон"га Жаслиқ қамоқхонасидаги меҳмонхонадан қўнғироқ қилган Сайёра опа турмуш бир турмуш ўртоғи тақдиридан хавотир олса, бир қамоқхонада сахарликка сув ичиб, рўза тутаётган мусулмонларнинг хўрланаётганига куюнади.


Жаслиқдан келган хабар


"Эркин микрофон”нинг яна бир қаҳрамони бизга Ўзбекистондаги Жаслиқ қамоқхонасининг меҳмонхонасидан телефон қилганини айтган Сайёра исмли муслима аёл бўлди.

Сайёранинг турмуш ўртоғи "Ҳизбут-Таҳрир”га аъзоликда айбланиб, кўп йиллик муддатга озодликдан маҳрум этилган экан. Сайёра сўнгги 4 о ... ДАВОМИ »
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1069 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-20

Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ



Бесплатный хостинг uCoz