|
|
|
|
Главная » БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА
|
| Юсуф Расулов, ўзбек мухолифати Анвар Каримов тимсолида МХХ жосуси билан иш кўрмоқда дея ишонади | Ўзбек мухолифати ичидаги "сассиқ така”?
|
БАХСДА БОСИКРОК БУЛАЙЛИК…
Ботир Норбой, Филология фанлари доктори
Эрк тарафдори булиб, тахаллус билан маколалар ёзаётган Самандар
Самаркандий ва Узбекистон Инсон хукуклари жамияти президенти Абдужалил
Бойматов орасида бахс кизиб бормокда. Бу бахс бахонасида айрим
фикрларимни илгари сурмокчиман. «Сохта президент дейиш урнига, балки,
Толиб Ёкубовнинг президенти дейиш тугрирок булармиди, чунки Абдужалил
Бойматовни президент этиб Толиб Ёкубов тайинлаган», дейди уз исмини
яширган С. Самаркандий.
Толиб Ёкубов 20 йилдан купрок вакт давомида мухолифат сафлари (Бирлик
халк харакати, Инсон хукукларини химоя килиш жамиятлари) да катнашиб,,,
унлаб кишиларнинг хукукларини химоя килди, диктатурани фош этиб жуда куп
маколалар ёзди. Маълу
...
ДАВОМИ »
|
БАХС МАЙДОНИ”ГА!
Ассаламу алайкум ва роҳматиллаҳи ва барокатух! Аввало,"қўлга қурол олиб, намойиш ўтказиш шаръийми?”даги "шаръий” лафзи, ўтказил-ган бахс мазмунига ва бахсда қатнашганларга ҳечқандай алоқаси йўқ.Уни ўрнига "шартми?” ибораси қўлланганда тўғри бўлар эди. Ҳа, майли, Барно мусулмонлар рукнини олиб боргани учун бўлса керак, шариатга таалуқли ибораларни ҳам кўпинча ишлатиб юборади. Беайб парвардигор. "Қўлга қурол олиб майдонда намойиш ўтказиш шартмиди?” деб, Андижон қатлиомидаги воқеаларга ўз фикримни билдирмоқчи эмасман. Фақат "БАХС” қатнашчиларига берадиган саволларим бор. 1) Мақсудбек Атаматовга: Мақсуджон, "бизниг ҳаракатимиз 1991-1992 йилдан бошланган ва у фақат халқимизни ижтимоий - тинч пикетлар уюштирдик, барча жойларга ёздик (санаб ўтдингиз) ва х.к..... фақат 2005 йилда куч ишлатар тизимл
...
ДАВОМИ »
|
Ўзбек мухолифати қачон сиёсий кучга айланади?
Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.
Ўзбек мухолифати 1989-1992 йилларда Ўзбекистон сиёсий саҳнасида
жиддий сиёсий кучга айланган эди. Бунинг исботи сифатида 10 мингларча
ўзбек фуқароларининг мухолифатни ("Бирлик” ҳалқ ҳаракатини)
қўллаб-қувватлаб митингларда қатнашгани, ўзбек тилини давлат тили
сифатида тан олиниши, Ўзбекистоннинг сиёсий мустақиллигига эришиши,
уйсиз ўзбек фуқаролариг
...
ДАВОМИ »
|
Шоду – хуррам яшаётганларни байрам билан табриклайман.
Кимгадир байрам, кимгадир қайғу
Янги йил арафасида, кўпчилик бир – бирларини кириб келаётган янги йил байрами билан табриклашмоқда. Начора, кимгадир байрам, кимгадир қайғу бўлмақда. Хозирги вақтда, мусулмонлар куйиб-ёниб турганда, мен учун хеч қандай байрам бўлиши мумкин эмас. Қирғизистонда аҳолининг 80% ошиғи мусулмонлар яшашади. Мусулмонлар учун Аллоҳ тарафидан Қуръон, яъни илм, тарбия ва қон
...
ДАВОМИ »
|
Миллий Мажлис ҳақидаБу Баҳодир Файз деган одам шундай катта нарсага қўл урибдию аммо
МУХОЛИФАТ Тарихини яхши билмагани ва керакли барча адабиётлардан
фойдаланмагани учун жуда кўп нарсаларни бузиб, яқин тарихни ўз билганича
талқин қилиб, катта бир савоб ишни расвои радди қилибди.
Энди бу
расво қилинган нарсани бутун дунёга тарқатиб уни ўзи ҳам, буларни
тарқатаётганлар ҳам расво нарсани дунёга ёйишга ҳиссса қўшмоқдалар. Мен
бу нарсаларни ичидан бир жойини мисол келтираман холос:
Бу
одам мен асос солган ва кейин бу масалани ривожлантириб,
Ўзбекистондаги барча (!!!) жамоат ташкилотларини ўз даврасига тортган
Миллий Мажлис масаласида шундай ёзибди: "МИЛЛИЙ МАЖЛИС”
Бир нечта узоқни кўра олмайдиган кишилар «Миллий мажлис” деган
акцияни бевақт ва бемавруд кун тартибига олиб чиқишди. Уни тузиш
таклифи
...
ДАВОМИ »
|
Парвез Мушарраф: ‘Ал-Қоида’ ва исломий жангариликни Ғарб яратди01.10.2010 Парвез Мушарраф: Ғарб ва Америка ўз манфаатини кўзлаб Афғонистонга киришган
Покистон ва Афғонистондаги абгор ҳолатни Шўролар Иттифоқини маҳв
этиш мақсадини кўзлаган Ғарб юзага келтирди, деб айтди Покистоннинг
собиқ президенти Парвез Мушарраф Би-би-си билан суҳбатда.
Қудратдан кетказилганидан кейин Парвез Мушарраф Лондонда истиқомат қилмоқда.
У шу йил бошида Покистондаги вазиятни ўнглаш мақсадида янги сиёсий партия барпо этаж
...
ДАВОМИ »
|
Давра Кенгашининг навбатдаги йиғилиши Кеча 2010 йил 26 сентябр якшанба куни соат 16-00да Дунё Ўзбеклари Давра Кенгашининг навбатдаги 2 - йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон фуқоралик жамиятининг координатор(биринчи мажлисда мухолифат лидери танлаш ўрнига фуқоралик жамияти координатори танлашга келишиб олинган эди) танлаш бўйича 2-мажлиси бўлиб ўтди.Мажлисда Толиб Ёқубов,Абдужалил Бойматов,Мухиддин Қурбонов,Мухаммад Солиҳ Абутов иштирок этди. Эртанги кундан умид мақсадида ўтказилган 1-мажлисда, яни давра сухбатида тўрт йўналиш бўйича болалар мехнати ва мажбурий меҳнат, Юсуф Жумани озод қилиш, Андижон қирғини ва Алматидаги 29 қочқинларни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўхтатиш муҳокама қилинган эди.
...
ДАВОМИ »
|
Эртанги кундан умид
Биринчи учрашув
Бугун жаҳоннинг турли шаҳарларида яшаётган Ўзбекистонлик фуқоралик
жамияти вакиллари интернет орқали ўзаро боғланиб, ўзбек мухолифатининг
бугунги аҳволи, мамлакатимиздаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият,
миллий ўзлигимиз ва бошқа масалаларда ўзаро фикр алмашдилар. Давра
суҳбатида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов (Франция), Ўзбекистон
Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов (Ирландия),
"Бирлик” халқ ҳаракати асосчиси, шоир ва журналист Фахриддин Худойқулов
(Канада), "Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориев (АҚШ), Ҳуқуқ
ҳимоячилари халқаро жамияти раиси Муҳиддин Қурбонов (Швеция) ва "Янги
Дунё” интернет нашри муҳаррири, камина Юсуф Расул (Швеция) иштирок
этдилар.
Йиғилишдан асосий мақса
...
ДАВОМИ »
|
Тошкент йиғини бойкот қилинди Айни
кунларда¸ Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Осиë тараққиëт банки
йиллик йиғинининг Тошкентда ўтказилишини мамлакатдаги ютуқлар эътирофи
дея тақдим этмоқда. 29.04.2010
|
Тўртлик
Исроил режаларини қоралади
|
Тўртлик Қуддус мақоми 2
йил ичида аниқланишини истайди |
Бирлашган Миллатлар
Бош Котиби Бан Ки Мун Исроилни барча келгиндилар жамлоқлари қурилишини
музлатишга чақирган.
БМТ, АҚШ, Оврўпо Иттифоқи ва Россия
вакилларидан ташкил топган "Яқин Шарқ
...
ДАВОМИ »
|
Фаолиятимда яна бир босқич
Ўтган ҳафта "Бирдамлик”
ҳаракатининг АҚШ бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳасан ўз хоҳишига кўра ҳаракат
сафидан кетгани ҳақида билдиришнома эълон қилинди. Шу муносабат
билан биз Бахтиёр Ҳасанга баъзи бир саволлар билан мурожаат қилдик.
-Нега ўз ихтиёрингиз билан "Бирдамлик”нинг АҚШ бўлими
раҳбарлигидан кетдингиз?
Бахтиёр Ҳасан: -Мен сиёсий фаолиятимни янада ривожлантириш мақсадида
ва Университетга ўқишга кирганим муносабати билан "Бирдамлик”нинг АҚШ
бўлими раҳбарлиги вазифа
...
ДАВОМИ »
|
Динийлик ва дунёвийлик
Намоз Нормўмин
(Пўлат Охунга ва исломий эмас, дунёвий жамиятда яшашни истайдиган бошқа кишиларга Ислом даъвати)
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин, пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)га, у зотнинг
оила-аҳлига, саҳобаларига ва қиёматгача У зотнинг йўлидан юрадиган
мўмин мусулмонларга салом ва салот бўлсин!
Бу мақола баъзилар учун маълумот, баъзилар учун йўл айирими,
...
ДАВОМИ »
|
«Менинг кимлигимни эл билса бўлди»
Абулқосим Мамарасулов
(Ёқуббек Самарқандийнинг "Террорчилик Ғарб маҳсули” номли мақоласини ўқиб)
Аввало айтишим лозимки, мен Ёқуббек ака Самарқандийни ҳам, Абдулла
бобо Абдуқодирни ҳам шахсан танимайман. Аммо уларнинг "янгидунё”даги
чиқишларини катта қизиқиш билан кузатиб бораман. Фикрлари фикрларимга
ҳамоҳанг келади. Шундан хурсанд бўламан. Ўзимга тасаллилар бераман.
Худога шукрки, ёлғиз эмас эканман, дея кўнглим кўта
...
ДАВОМИ »
|
Эътироз
Исмоил Дадажонов. Тўғрисини айтганда ёзувчилик қўлимдан
келмаганлиги учун, қўлга қалам олиб, фикримни ёзиш мен учун жуда
машаккатли ишдир Имкони бўлса, фикримни одамларга юзма юз айтсам мен
учун қулай ва завкли бўлар эди. Минг афсуски бундай имконият ҳамма вақт бўлавермас экан. Мени шахсим тўғрисида ёзилган кўплаб ғийбат ва бўҳтонларга жавоб ёзмасликка ўзимда журъат топа олганман. Лекин бугунги мавзуга қараб жим тураолмадим. Ва албатта жавоб ёзишга қарор қилдим. Бу мавзу Бирлик партиясининг Ислом дини ва мусулмонларга муно
...
ДАВОМИ »
|
"Ўзбек эркаклари лозим киядиган даража қўрқоқлашди”
Москвада мардикорлик қилаëтган суҳбатдошимиз назарида Ўзбекистонни қўли
гул усталар¸ миришкор боғбон ва қўли ширин ошпазлар тарк қилмоқда
- Яқинда бир эшиттиришда ўзбекистонлик чиновниклардан
Россияда¸ шу атрофларда ишлайдиган мардикорлар тўғрисида эшитиб қолган
эдим. "Улар шунақа айëр одамлар” деган эди. Бу ерга ишëқмаслар
келмайди. Бу ерга ҳақиқий меҳнаткашла
...
ДАВОМИ »
|
"Роғун ГЭСи қурилиши зарур”
Абдулла Искандар 19.02.2010
…дея ўз миллатдошларига таъна қилар экан муҳожиратда яшаëтган
26 яшар Набижон¸ уларни қуруқ сўзамолликни тўхтатиб¸ Ўзбекистондаги
репрессияларни тўхтатиш учун ўз конститутсиявий ҳақларидан фойдаланиш
ва ҳукумат истеъфосини талаб қилиб чиқишга чорлайди.
Кейинги кунларда Озодликка қўнғироқ қилаëтган тожикистонлик ўзб
...
ДАВОМИ »
|
ОЗОДЛИКНИНГ "ҚУРУЛТОЙИ” ЖУДА ПАСТ САВИЯДА ЎТДИ
Турлибеков Ёдгор
Кечаги ўтган "Қурултой” жуда оташин ўтгандай бўлсада, менимча савияси қониқарсиз ўтди. У ерда қатнашганлар "Мен нима дейман-у, қўбизим нима дейди” қабилида жуда кўп хатоликларга йўл қўйилган.
Шунчалик фаросатсизлик, билан жуда саёз уюштирилган бу эшиттириш кўп эшитганларнинг пешонаси қолиб, товонларигача тиришиб кетган бўлса ажаб эмас.
Қурултойга мен ҳам Бишкекдалигимда неча бор қатнашиб, қизғин мунозараларнинг гувоҳи бўлганман, уларнинг ҳаммаси анчайин мақсадли бирор фикр атрофида бўлган.
Аммо АҚШга келган дастлабки кунларимда, Сарвар Усмонниг би
...
ДАВОМИ »
|
Яна Роғун ГЭСи ҳақида
Абулқосим МАМАРАСУЛОВ
Мен кўп қизиққанман: Тожикистоннинг бор йўғи иккита катта шаҳари бор
экан, улар ҳам Сталинобод ва Ленинобод деб аталишган. Ўзбекистонда эса
катта шаҳарлар кўп бўлишига қарамай, уларга русларнинг номини
беришмаган. Бухоро ёки Самарқандни Ленинск, Сталинск дея атаб кўришнинг
ўзи устингизга муздай бир пақир сувнинг ағдарилишидай гап: жунжикиб
кетасиз.
Мен кўплардан сўраб кўрганман: Тожиклар нега бунақа қилишган? Ўзларининг энг ишонган шаҳарларининг номларини ўзгартишган?
Булар ўзи шунақа халқ, - дейишган. - Шамолнинг энишига қараб ўзгараверишади.
Мен Самарқанд уни
...
ДАВОМИ »
|
Мухолифат Роғун атрофида бир фикрдами?
Ёдгор Турлибеков, АҚШ.
Роғун ГЭСими, Қамброта ГЭСими ва яна ҳозирги МДҲдаги ишлаб турган
барча ГЭСлар, совет мутахассислари томонидан аниқ лойиҳалаштирилган ва
уларнинг хавфсизлиги жиҳатидан камида беш баробар хавфсизлик кафолати
таъминланишига ҳаракат қилинган иншоотлар бўлиб, одатда бундай жиддий
ишлар илмий асосларда бир неча марта синовлар ўтказилиб, асослангандан
сўнггина темир йўл, катта дарё кўприклари, канал ва сув омборлари
қурилишлари бошланган.
Албатта кутилмаганда замондошларимиздан бирининг тасодифий авто ёки
ави
...
ДАВОМИ »
|
Муҳокамада "Роғун” ГЭСи
"Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун томонидан бугун тарқатилган баёнотда Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСининг келажакда минтақага, жумладан Ўзбекистонга хавф солиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилган. Ушбу баёнот бугунннинг ўзида оммавий ахбарот воситаларида кенг муҳокама қилина бошлади. Биз шу муносабат билан ўзбек мухолифати фаоллари ва инсон ҳақлари ҳимоячиларига бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.
1. Сизнингча, Роғун ГЭСи ҳақиқатдан келажакда минатақага хавф солиши мумкинми? 2. Роғун масаласида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида кучайиб бораётган низода ким айбдор деб ўйлайсиз? 3. Сизнингча бу муаммони қандай йўллар билан ҳал қилса бўлади? 4.
...
ДАВОМИ »
|
Айрим ҳукмдорлар ҳақида
(Абдулла ака Абдуқодирнинг мақолаларига муносабат)
Ҳурматли Абдулла ака!
Мен сизнинг Ислом Каримов ҳақида ёзган мақолангиз
чоп этилган (янгидунё) сайтда анчадан буён ҳалол билан ҳаром аралаш,
қуралаш қилиб ташлангани боис у сайтга мақола ҳам, шарҳ ҳам ёзмайдиган
бўлганман. Шу сабаб бу мақолани умумий бир хат сифатида дўстлар
даврасининг интернет тармоғи орқали тарқатаяпман.. Чунки сизнинг
мақолангизни ҳам, мени жавобимни ҳам аҳамияти кўпчиликка тегишлидир.
Энди мақолангизга қайтадиган
...
ДАВОМИ »
|
Эркин микрофон - Мухолифат бирлашсин!
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
30.09.2009
Фаррух Юсуфий
Ўзбекистонда
оддий одамлар ҳамон хориждаги мухолифатга умид кўзини тикмоқда;
халқимиз озодлиги йўлида улар бирлашсин¸биз ҳам уларга ëрдам берайлик¸
дейди Жиззахдан сим қоққан Қаҳрамон ака.
Озодликка Қашқадaрёдан қўнғироқ қилган илк
...
ДАВОМИ »
|
Ўзим ҳақимдаҚирқ тўрт ёш ҳам келдию қўлимдан тутди, Борман на эртакда, на афсонада. Қирқ тўрт йилнинг нақ ярми йўлларда ўтди, Ярми эса ўтди қамоқхонада.
Инсоннинг ўзи ҳақида ёзиши ноқулай, балки, нотўғридир. Шундай бўлсада,
ўзим баҳона жамият иллатларини қаламга олишга ҳаракат қилдим. Аллоҳ
менга қирқ тўрт йил умр берди. Яна қанча давом этади умрим, Аллоҳ
билади. Абдулла ака шеърларида "беморхонада", деган эканлар, мен
қамоқхона, деб ўзгартирдим. Чунки, илгариги собиқ СССР, ҳозирги ўрусия
режими, Каримов режими бу режимлар ҳаммаси халқлар турмасидир. Хўп, ким у ғазовот отига минган Дилмурод Худойқул? ... Б
...
ДАВОМИ »
| |
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|