Воскресенье, 24-05-05, 02:37

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ
« 1 2 3 4 »
Муҳаммадсолиҳ Абутов
Қаттол Каримовга бағишланган мадҳия.

Ҳайфдир санга исм, ҳайф сани номинг,

Ўткинчидур барча шуҳрату-шонинг.

Куфр тимсолидур руҳинг-вужудинг,

Мангу азоб ичра қийналсин жонинг!  

-----//-----//-----//----//------

Даврингни сур, кейин имкон топмассан,

Азоб бўлар, ҳаргиз омон топмассан.

Ажалинг етгунча тушма тахтингдан,

Шунда тавба қилиб, иймон топмассан!!

-----//-----//-----//----//------

Золим шоҳ тирикдир, яшар иззатда,

Сабаби халқ ваҳимада, даҳшатда.

Ўлгач бошланади ҳар ёкда қий-чув,

Мақтаганлар сўка бошлар албатта.

-----//-----//-----//----//------

Ҳали юраклардан кетмади алам,

Калтаклардан қолган битмади ярам.

Дилимда яна шу балоларга мен,

Мубтало бўлдиму кетмади бу ғам.

... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1743 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-08-12

НИМАГА ЭНДИ?

Нимага энди Тўнтариш? Ислоҳот яхши-ку ахир !
Нимага энди Жанжал? Муроса яхши-ку ахир !
Нимага энди Ёлғон? Ҳақиқат яхши-ку ахир !
Нимага энди Туҳмат? Тўғрилик яхши-ку ахир !
Нимага энди Зулм? Адолат яхши-ку ахир !
Нимага энди Ҳасад? Ҳавас яхши-ку ахир !

Нимага энди Ғийбат? Ошкоралик яхши-ку ахир !
Нимага энди Худбинлик? Жамоат яхши-ку ахир !
Нимага энди Куфр? Имон яхши-ку ахир !
Нимага энди Ёмонлик? Яхшилик яхши-ку ахир !
Нимага энди Жоҳиллик? Маърифат яхши-ку ахир !
Нимага энди Нафрат? Муҳаббат яхши-ку ахир !
Нимага энди Ўлим? Ҳаёт яхши-ку ахир !
Нимага энди Сан? Сиз дейиш яхши-ку ахир !
Нимага энди Кибр? Тавозе яхши-ку ахир !
Нимага энди Риё? Ихлос яхши-ку ахир !
Нимага энди Душманлик? Дўстлик яхши-ку ахир !
Ни ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1062 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-07-03

Эй, аҳли Ислом!

Кўзим йўлларингга қадалиб толди,
Гўзал орзуларим айладинг бадном!
Бугун мўминликдан фақат ном қолди,
Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!

Энди бу умматга отиш шартмас ўқ,
Дунё кофирларин тамом кўнгли тўқ,
Мўминман деганнинг намози ҳам йўқ,
Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!

Исломнинг дарди не, билмас биттамиз,
Кичигимиз ҳам шу, шудир каттамиз…
Росулуллоҳ деса, ким у деган биз
Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!

Ислом ривожланса, ўйнаб-кулмасак,
Унинг дарди учун маҳзун бўлмасак.
Бухорий авлоди – ҳадис билмасак,
Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!

Тобора кўпайиб бормоқдадир ҳавф,
Тобора торайиб кетмоқдадир саф
Қалбданмас, токчадан жой олган Мусҳаф…
Нега йиғламайсан, эй аҳли ислом?!

Мўминлар ҳолига маймунлар йиғлар
Иморатлар қуриб, унда тинч ухлар,
Камайиб бормоқда нафсдан фориғлар
Нега йиғлам ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1303 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-23

КЎЗ ЁШЛАРИ СОЙДЕК ОҚҚАН АЁЛЛАР

Кўпдир аёллик шаънига бафарқ боққан аёллар
Оқибатта кўз ёшлари сойдек оққан аёллар
Гулдек аёлларинг кириб гўзаллик деган уйга
Гўзал бўлдим деб чиқсалар тушиб кулгили кўйга
Узун сочлар калта бўлиб айланар сап сарикка
Ярим очик кўзинг тушар кўкрагида ариққа
Қалин қаро қошлар гўё игна мисол терилган
қошлар териб ташлаш учунмас хусн учун берилган
Кўз қовоқлар кўмкўк худди эри уч кун ургандай
Лабда турли бўёқ сурган халигини сургандай
Гулдек юзга уч тўрт қават сунъий сувоқ сувалган
Бўйнидачи шоди симлар чувалчангдек чувалган
Бул ясама қўғирчоққа қалбинг қандай очасан
Тирнокларин кўргандаёқ жонинг сақлаб қочасан
Енг ёқасиз калта кўйлак худди тарс ёрулгудек
Шуми чирой бўлса ким ул тупрокка қорулгудек
Зиён захмат етмасин айт Аллох берган чиройга
Aхир пардоз бермасларку доғли са ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1359 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-23

Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан...

 Ёлғиз оёқ йўлда ҳорғин, ўй суриб
 Барча хўрликларни дилдан олиб тан,
 Ҳақиқат шаҳридан қадамин буриб,
Тубанлик сориға кетмоқда ватан. 

 Гарданда юк катта... паймонаси лим,
Ортига қарашга юрак бетламай,
Танбеҳ, ҳақоратга қулоқ солиб жим,
Ҳар онда заққумни ютмоқда ватан  

Уфқ-чи, ҳеч кўринмас....Ҳукм сурар тун,
Қоқ саҳро бозорга айланмиш, хайҳот!
 Сотувчи – фирибгар, харидор - малъун.
Қадрини арзонга сотмоқда ватан  

Гуллашни ўрнига, ҳар баҳор сўлиб,
Томирдан бир қатра сув ҳам келмасдан,
Фақат яратгандан умидлар қилиб,
Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан... 

Масъуд
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1151 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-19

Бугун сайёрада ўзбек иши бор


Асли сенда зўррок кандай киши бор,

Бугун сайёрада ўзбек иши бор,

Хали ўзбекнинг бир хайкириши бор,

Кара томирларинг титрашга тушди.


Шунча сабок етар, ўзингa ишон,

Ўз аклинг, хулосанг, кўзингга ишон,

Сўнгги бор ўз ўглинг, кизингга ишон,

Бугун шулар сени ўйлашга туш ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1109 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-15

Юртим, адо бўлмас армонларинг бор...

Юртим, адо бўлмас армонларинг бор,
Тошларни йиғлатган достонларинг бор,
Ўтмишингни ўйлаб оғрийди ёним,
Кўксинг тўла шахид ўғлонларинг бор.

Бағрим ўртар бир ўй бахор айёмлар,
Ой борган ёқларга термулиб шомлар.
Айбин билмай кетган Акмал Икромлар,
Файзуллодек марди-майдонларинг бор…   

Юртим, кўнглингдек кенг осмонларинг бор,
Юлдузни йиғлатган достонларинг бор.
Осмонларингдан хам дийдорингга зор,
Жайрондек термулган Чўлпонларинг бор.   

Қўлинг қадоғига босай юзимни,
Онамсан-ку, оғир олма сўзимни,
Қайинбарглар ёпиб қаро кўзини
Олисларда қолган Усмонларинг бор.  

Алхазар, алхазар, минг бор алхазар,
Ана, юришибди кийганлари зар,
Қодирийни сотиб шоир бўлганлар –
Мехробингдан чиққан чаёнларинг бор…   

Қурбонинг бўлайин, эй онажоним,
Сенинг фарёдларинг, менинг фиғоним,
Ўтмишингни ўйла ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1326 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-15

Маддохлар тахсин ўқирлар !

Айғоқчилар тушган изимга,

Хадикдаман итдан ва питдан.

Лаънат айтиб бундай тузимга,

Кетгим келар ёлғончи юртдан.

 

Касамхўрлар қулида Қуръон,

Фирибгарлар юртнинг сардори.

Қони кам халк яшар бедармон ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1306 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-13

Эй миллатим уйғон !!!!!

Бу дунёга кимлар келиб ким кетмаган,

Одамзотга молу-дунё хеч етмаган.

Туркий бўлиб туркликни тарк этмаган,

Эй миллатим уйғон энди ғафлатдан тур!

Амир Темур, Алишерлар ўтмиш энди,

Боязид-у, барлос шерлар ўтмиш энди.

Мақтанишмас асл эрлар ўтмиш энди, ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 2052 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-13

               БЕНАМОЗЛИК

Мўъминликка даъво бўлмас бенамозлик,

Бир кунга хам раво бўлмас бенамозлик,

Бу дунё-ку беш махалдек ўтар - кетар,

Лек қабрда хаво бўлмас бенамозлик,

Жазоларга даво бўлмас бенамозлик.

Қуръонда хам унинг мисли келган қавм бу,

Гийғбат-ла ўз дўсти гўштин еган қавм бу,

Росулуллох "Биздан емас" деган қавм бу,

Пешонасин қорайтирмиш - бенамозлик,

Қабрини хам торайтирмиш - бенамозлик!

Бу гунохки, кўнгилларни маст қилгувчи,

Инсон деган шарафни-да паст қилгувчи,

Бошга бало кунни хаққи рост қилгувчи

Гунохларнинг кабираси - бенамозлик,

Асли ширкнинг набираси - бенамозлик!

Жойнамозлар сарполарга жойланади,

Айтинг, қўллар қачон Хаққа боғланади,

Нахот инсон дўзах сари шайланади?!

Шайтон тухфа этган туғён - бенамозлик,

Яратганга энг зўр исён - бенамо ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1240 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-09

Хидоятга бошла дегум

Жохил едим сизнингдайин, Аллох амрин қилмас едим,
Бу дунёни бир мехмону, охиратни билмас едим.
Не бўлдики яхши бир кун, Аллох номин билдирибди,
Ех шайтоннинг алдовлари мени юлдан оздирибди
 
Е вох! қани шунча умр, йиғлар еди бефойда деб,
Енди қанча яшам билмам, тўлғонаман нафсимни еб,
Енди кўзим кўрди дунё, қулоқларим очилдику,
Қайта келгандекман гўё, мехрим хар ён сочилдику,
 
Секин секин боқаяпман, қондошларим қайтинг йўлдан,
Жохил бўлманг менингдайин, Аллох учун тутинг қўлдан,
Кўр қалбларни уйготайлик, шошилайлик ибодатга,
Кечирилмас бир кун келса, дўст бўлмайлик надоматга,
 
Лек сўзларим келди малол, майли дуо қилавергум,
Аллох кечир барчамизни, хидоятга бошла дегум,,,,
Лек сўзларим келди малол, майли дуо қилавергум,
Аллох кечир барчамизни, хидоятга бошла дегум,,,,
УММУ СОЛИХА
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 892 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-08

Хаммасига тайёр тур болам

Бу дунёнинг синоати куп,
Жумбоклари шарофати куп
Адовати,алдовлари куп,
Хаммасига тайёр тур болам.   
Номардларни дуст деб билмагин,
Нокасларга куллик килмагин,
Кадрига ет кадринг билганни,
Хаммасига тайёр тур болам
Гул чечаклар унсин богингда,
Хох ёшлик хох кекса чогингда,
Ота онанг куз карнгингда
Хаммасига тайёр тур болам

Абдукодир Саттаров
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 881 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-06-03

Саиджаҳон Равоний
 СЕНИНГ ИЛА МЕН
(шеърлар)
***
1. Диалог
2. Қўшиқ
3. Ҳажв
***
1. ЁШЛИК

- Кани қалин тим кора сочим,
Қани бастим, бургут қулочим?

- Қаро сочинг мозийда қолди,
Қувватингни авосит олди.

- Бўлиб бир ҳур кўйимда пайдо,
Бўлдим жунун ошиқи шайдо.

- Кечмишдан бу бўлмағил ҳижил,
Ҳар ким бўлур жуфтиға таъжил.

- Берилдим гоҳ айшу тарабга,
Эгмадим бош панду талабга.

- Талаб, зеро бу ёшлиқ эрди,
Рисолада бебошлиқ эрди,

- Вале афсус чекурмен жуда,
Ки ёшлиғим ўтди бехуда.

- Ёшлигини, қилгил хулоса,
Йўқотар ким ошиқ ўлмаса!

- Илло муни қандоқ биламен?
- Мана, ахир, сенинг ила мен!
***
2. СЕНГА ЭСА БАРИ-БИР
(ёшлик дафтаридан)

Эртаю кеч ишқингда ёнурман, эй барно қиз,
Ҳар қайда ҳар иш узра, сени ўйлайман ёлғиз,
Етишмоқдан васлинга ўзга орзум йўқ харгиз,
Сенга эса бари-бир, сенга ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1071 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-05-21

"Шу куннинг масали”

Қанотини кенг ëйиб бургут,
Кўкда мағрур қилади парвоз.
Атрофида қора қарғалар
Қанот қоқар унга жўр овоз.

Нурни тўсган қора қанотлар,
Пастда зиë излар кабутар.
Тўтиқушлар осмонга қараб,
Қора зулмат мадҳини айтар.

Ризқин терар мусичалар жим,
Қалдирғочлар хорижга кетган,
Сайрамайди булбуллар ҳатто,
Бечоралар тили кесилган.

Омадлидир чақимчи чумчуқ,
Гап пойлайди панада туриб.
Хўрозлар ҳам чақирмай қўйган,
Чақиргани сўйилиб кетиб.

Ман-ман деган учқур лочинлар
Катакларга қамалиб қолган.
Пастқамларда чуғур чуғурлар,
Тепаликда овоз бўғилган.

Мусиқачи бугун зағизғон,
Какку куйлар тўтиқушга жўр,
Оққушларчи четга қувилган,
Оқлиги учун бўлиб қолган хўр.

Зулмат ичра оппоқ бўлмоқлик,
Оғирлигин оққуш билади.
Оққушларни қора демаган,
Ўзи оққуш бўлиб қолади.

Ҳакка тинмай титади ахлат,
Қатортолда қумрилар қатор,
Кал ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1251 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-19


Oқ рўмол қизлар!..

Ўтиб туринг кўчамдан гоҳ-гоҳ,
Кўнгил яйрар кўрганим сари.
Эй гулбадан, эй кийикнигоҳ,
Ўзбекойим набиралари —
Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,
Ойдан тушган оқ рўмол қизлар!..

Ерданми ё кўкдан сўрайми,
Пойингизда жоним берайми?
Сизни шундай кўриб қувончдан
Ёрилмаган юрак — юракми?..
Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,
Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

Қонимда-ку абад-азалсиз,
Аммо ёддан чиққан ғазал —сиз.
Дарёларнинг ортида қолган
Афсонавий Тожимаҳалсиз.
Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,
Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

Юрса йўлга ёғдулар изи,
Париларга орзулар изи.
Си ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1340 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-15

С.Равоний: РИЗО ОБИДГА *

Очаман, очаман мен ҳам сайт,
Очаман бир нечта, хайто-хайт!

Сўқаман, сўкаман ҳар кимни,
Нетаман, нетаман, бошқа, айт?

Қилурман, қилурман иғволар,
Деёлмас, деёлмас ҳеч ким: ҳайт!

Мақтайман, мақтайман ахмоқни,
Мақтаса ул мени ҳар бир пайт.

Бўлурман, бўлурман шоир ҳам,
Битарман, битарман тузсиз байт.

Ғаразлиғ, маразлиғ ишимдан,
Ишим йўқ халойиқ қилса қайт.

Номлайман, номлайман "Мамондош”,
"Палакат”, "Панауз”, ҳай, олл райт?!

Бўлсам-да, бўлсам-да шармисор,
Равоний, бу ишдан дема: қайт!
***
*... Нидерландияда сиёсий бошпана олиб яшаётган Ризо Обид исмли
блогер, ўзининг "Замондош” номли веб-сайтида менга нисбатан
"Дўппифуруш Равоний нимани истайди” каби хозирда эълон қилаётган
туркум публикацияларига, жавоб.
*... Хақиқатан мен бу шаҳс билан бир неча ой хат ёзишганман.
Р.Обиднинг мазкур публиқацияларида, шаҳсий хат алмашувидаги, аксар,
мактубларимнинг ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 989 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-15

Ўғилчамга аталган ғазаллар

Сенга бергай Ҳақ Ўзи, имон зиёсидан улуш,

Ҳам расули Мустафо, хулқи-ҳаёсидан улуш.

Ҳам Абу Бакру Сиддиқ, хулқи боикромидан,

Ҳам яна Ҳазрат Умар, хавфу-рижосидан улуш.

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1099 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-11

Толиб Ёқубов

АНДИЖОНГА БАҒИШЛОВ

Водиё, шаҳринг гўзал, ҳур Андижонингдан кетай,
Шуҳратингни элга ёйган марду-майдонингдан кетай,
Шеърият осмонида порлади бир юлдузинг,
Бобурингдан ўлса ортиқ Саиджаҳонингдан кетай.
Қай шаҳар инсонга шунча нон берур, илҳом берур?
Нон ва илҳом бирла сизга чеки йўқ имкон берур?
Золиму манфурга қарши тап тортмас инсон берур?
Андижон! Бағри кенг, оромижон, жаннат-маконингдан кетай,
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1097 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-04-06

Муҳаммадсолиҳ Абутов

 Кўрмай кетдилар, афсус.

Қўнғироқдек йиғи, ингоқларингни,

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1081 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-29

Саиджаҳон Равоний: ҲАЖВИЁТ
***
1. Қора Мушук
2. Чаён
3. Калампир-туз
***
ҚОРА МУШУК
(қайта ишланган)

Қора мушук ўтди йўлимдан,

Олдимдаги тўхтади одам.
Аста, мени кузатиб зимдан,
Сигарета тутатди шу дам.

Бу киши сал менга танишдек,

Қайдадир у кичик амалдор.
Балки, ўша, ёки умас... лек
Иримда ҳам гўёки жон бор.

Қора мушук йўлдан ўтса гар

Омадсизлик келтирар эмиш.
Билмам, бу гап тўғри нақадар,
Қилмагандим илгари ташвиш.

Билмасдим ҳам мушук ўтганин,

Бахтсизликка ким, қачон йўйган.
Адашмасам, суйиб, гарданин,
Пайғамбарлар силашиб қўйган.

Шу чоғ эса бўлдим-ки иқрор,
... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1252 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-19

Абдуллоҳ  Туркистоний


Бу кун охир замон булди муллалар золим томон булди
Мунофиклар имом булиб мусулмонга ёмон булди
Уларда йук диёнат исломгадир хиёнат
Ул фосик бидъатчилар шариатга зиён булди

Хамон яхши инсонлар уз юртида узлатда
Каро юзли каззоблар доимо маъийшатда
Хакни айтган муллалар зиндон ичра зулматда
Темур бетон ичинда саргайиб самон булди

Окни каро деганлар харом таъом еганлар
Халкни алдаб юрганлар золимдан амон булди
Муллалик даъво килганлар суннатга карши турганлар
Шариатни бузганлар барчага аён булди

Хакикатдан адашган имомликни талашаган
Олимларни каматган захар ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1346 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-17


Мусофир

Давлатчилик йўқ, миллатчилик бор,
Очарчилик йўқ, қимматчилик бор,
Оқибат ўрнига кулфатчилик бор
бизда…

Миннатдорлик йўқ, миннатчилик бор,
Вафодорлик йўқ, иллатчилик бор,
Мўъмин иймонларга қаҳатчилик бор
бизда…

Ҳавас килиш йўқ, ғийбатчилик бор,
Чироқ ёқиш йўқ, узлатчилик бор,
Мўъминлик, ҳокисор умматчилик бор
бизда…

Дил соқчилик йўқ, тан соқчилик бор,
Ўртасида мудом алдоқчилик бор,
Тўртта фарзанд билан "бўйдоқчилик” бор
бизда…

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1214 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-07

 Ўшлик аёллар ноласи                                            
Ўш пиримга ўт қўйишди, вайрон бўлди уйларимиз, энди мен не деб йиғлай.
Боғларимга ўт кетди, гули райҳон бўлди кул, энди мен не деб йиғлай.
Кимнингдур ёри ўлди, кимнингдур азиз фарзанди, энди мен не деб йиғлай.
Ўғил ўлиб ўртанди, ёри ўлиб аёллар ҳам бўлди тул, энди мен не деб йиғлай.

Бир кеча – кундузда гўзал Ўшим вайрон бўлди, энди мен не деб йиғлай.
Бу кулфатни тортишга, етармикин бардошим, энди мен не деб йиғлай.
Дардимизни кимга айтай, кимга фарёд қилиб, энди мен не ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1445 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-03-03

Ўш вилоятининг Аравон туманида яшаган 28 ёшли Нафиса Алижонова қирғиз миллатчилари томонидан ўғирлаб кетилган ва орадан бир неча кун ўтгач унинг жасади топилган эди. Уйда эса унинг олти ойлик мурғак қизчаси йиғлаб қолди.

Айни пайтда Австрияда яшовчи таниқли ўзбек шоири Ёдгор Обид қаламига мансуб ушбу шеърни Фасебокдаги саҳифаси орқали тарқатган инсон ҳуқуқлари фаоли Надежда Атаевага ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.

Таҳририят.

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1091 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-02-28

Хайрулло Хамидовнинг панжара ортидада ёзган шеьри

Золимларга Аллох хидоят берсин

Ҳаммамиз соғинчда, ҳаммамиз уйда,
Нимадир етишмас байрамда, тўйда,
Бировга билдирмай ўз ўзларича,
Ақраболаримиз йиғлашар уйда.

Урфда бор балки қондош, саралаш,
Бир дилни шод этмак ëки яралаш,
Тўйга ҳам чорлайди алам аралаш,
Хешимиз соғиниб йиғлайди зор-зор.


Ëшликдан суйдингиз акажон дея,
Мен учун куйдингиз акажон дея,
На қилиб қўйдингиз акажон дея,
Синглимиз соғиниб йиғлайди зор-зор.


Укажон муштоқмиз аëнларингга,
Сўзлаб бераяжак баëнларингга,
Нима дейман энди жиянларингга,
Опамиз соғиниб йиғлайди зор-зор.


Қалби ëнар, чекади фироқ,
 Айтинг бунчалар ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1654 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-02-17

Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ



Бесплатный хостинг uCoz