Суббота, 24-05-04, 22:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ
« 1 2 3 4 »
Саиджаҳон Равоний: НАВО БЎЛУПТУР
Алишер Навоий таваллудининг 570 йиллигига шаҳсий бағишлов.
1. Рубоий
2 – 4. Тахмислар
***
1. ЧАШМА *

Навоий ҳақида

Чиқур ердин чашма қандоқ, аён ўлмас,

Ташласалар тошу туроб, ҳаён ўлмас,
Шумғиялар тўксалар ҳам, зиён ўлмас –
Қулф урарким оби зилол, паён ўлмас!

2. ОҲКИ *

(Ўшни ўйлаб)

Мунча синаро Худовандо мени,

Бунча қилиб муштаҳи пайдо мени,
Кучди ғўё дўзахи фардо мени –
Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,
Солди жунун кўйиға савдо мени.

Ҳар кишиға дилкушо эрдим рафиқ,

Бердим есирлара то сўнги тариқ,
Энг яқин "оғам” деса ҳам "ит сариқ”,
Ишқ ила савдо бўлубон муттафиқ,
Айладилар даҳр аро расво мени.

Тўсди замон ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1263 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-02-08

Шайтонми дўстлари?


Абдуқодир Сатторов

Ўзлигини унитди ўзбекнинг баъзи қизлари,
Минг бўёқ чаплаган шаҳло кўзлари,
Оғзидан чиқади беъмани хориж сўзлари,
Ўйлайсан, шайтонми дея дўстлари!

Кўчада юришар, бошлари яланг,
Кийиб олган калта кўйлаги таранг.
Уялиб ўтасан олдидан аранг,
Ўйлайсан, шайтонми дея дўстлари.

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1133 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-01-18

Дунёнинг қисмати


Муҳаммадсолиҳ  Абутов

Бу синов дунё, қаранглар, ҳақ бўлак, ёлғон бўлак, ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1449 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-01-07

Каримовга қон ширин!

Эътиборингизга  ҳавола  қилаётганимиз  қуйидаги шеър кекса ва кўпни кўрган Исмоил Ота  ижодидан  бўлиб,  у  кишини  шу  каби  дардли  шеърлари  бисёрдир. Кекса  Шоир  юрт дардини, ва ундаги адолатсиз тузумни ва қийноқдаги  мусулмонларни дарду ҳасратини қаламга олади. Ва  бир ҳадиси шарифда зикр қилингани каби Золим Подшоҳга Ҳақ  сўзни айтишга ҳаракат қилади.Биз Отахоннинг ўзларига  соғлик омонлик, аҳли оиласига  тинчлик  хотиржамлик  ва  ижодларига баракотлар тилаб қоламиз.

Саҳифамиз  мухлисларига  кекса  Отахоннинг  дарли  шеърла ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1287 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-12-27

Жасур журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Ишонқуловаларга

 

Бўрилар галаси ичида яшаб

Уларни инсофга чақирай дейсиз

"Инсофли бўлинглар барчага бирдек”

Шу каби шиорлар қиласиз тарғиб

 

"Анови кўк бўри қутурди"дейсиз

"Манови оқ бўри ҳайқирди” дейсиз

"Қари тўллаги эса шанғиллар тинмай.

Уялмай ҳақимиз еяр у” дейсиз

 

Крилов бобони танимайсизми?

"Бўри ва қўзичоқ”ни эсламаймизми?

Билмайсизми қўзининг ҳақсизлигини?

Бўрининг доимий қўполлигини?

 

Арз қилибсиз Бош Бўрига ҳақиқат излаб

Бош урибсиз оёғига адолат истаб

Аммо шуни билмайсизки у ҳам бўрику

"Зўрларингни тийиб қўй” деб юрасиз бўзлаб

 

Очлик эълон қилишингиз самарасиздир

Чунки бўри таламайди ўз бўриларин

Бордир сизда ушбу кунда фақат 2 йўл

Бўри каби яшаш ёки доимий кураш  

 

Сизга ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1160 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-12-10

 Юсуф Жума            
           Вaтaн

Сeнгa қийин, қийин Вaтaн:
Қaдринг чaқa, тийин Вaтaн.
Aввaл курси, aввaл унвон,
Aввaл жону, кeйин Вaтaн.

Шоҳгa эгдик бўйин, Вaтaн,
"Юрт – жон”, - дeмaк – ўйин, Вaтaн.
Aввaл қозон, aввaл пaлов,
Aввaл пaтир, кeйин Вaтaн.

Aйтсaм диллaр сирин, Вaтaн,
Сeндaн мaйиз ширин, Вaтaн.
Сeндaн авло бир отим нос,
Aввaл aйрон, кeйин Вaтaн.

Болaлaринг хоин, Вaтaн,
Ўпмокдa шоҳ пойин, Вaтaн.
Ишонмaгин сўзлaригa,
Aввaл қорин, кeйин Вaтaн.
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1072 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-10-04

НЕГА БЕРДИНГ

Нега бердинг бу жонни,
Уни фақат қийнайсан.
Қафасга қамаб қўйиб,
Қийнаб-қийнаб тўймайсан.

Бу жонга севги гулин
Экиб кўрсин, дедингми.
Сўнг айрилиқ азобин
Чекиб кўрсин, дедингми.

Нега бердинг бу жонни,
Яшатмасдан, ўлдирдинг.
Ҳақ сўз айтиш азоби
Не эканин билдирдинг.

Менга битта жон бериб,
Дард-аламни минг қилдинг.
Қалбим айтиб йиғлайди,
Нега тилим гунг қилдинг.

Жоним куяр, жонимдан
Чидай олмай, жон кетди.
Ўзинг буюрганмидинг,
Нодон унга тош отди.

Нега бердинг бу жонни,
Дўсту душман қийнайди.
Азобимни хуш кўрар,
Бир тортишда сўймайди.

Нега бердинг бу жонни,
Золимга нишон қилдинг. ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1620 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-27

КУНЛАР ЎТАР

Кунлар ўтар кетма-кет,
Уларда ҳеч маъно йўқ.
Инсон нечун туғилди?-
Билгувчи бир доно йўқ.

Кунлар ўтар кетма-кет,
Бари хунук, тасқара,
Мўридан чиққанмикан,
Юз-кўзлари қоп-қора.

Кунлар ўтар кетма-кет,
Ҳеч бир ишим бўлмас ҳал.
Кунларни пана қилиб,
Келар бераҳм ажал.

Кунлар ўтар кетма-кет,
Дўстлиги кам, душман кўп.
Йиғи-сиғи, мусибат,
Ғам-қайғу ва пушмон кўп.

Кунлар ўтар кетма –кет,
Деразамга тош отар.
Кунларнинг ҳар одими
Кўнгилга оғир ботар.

Кунлар ўтар кетма-кет,
Дилимда дард- битмайди.
Оғир, сурбет кунлар бор,
Минг йилда ҳам ўтмайди.

Кунлар ўтар кетма-кет,
Бир кун мен ҳам ўтаман.< ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 2129 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-27

Хасталик дафтари

Раҳмат Қурбон

Шеърлар

Мен 2006-2009- йиллар орасида жуда кўп шеър ёзиб юбордим. Ёзганларимнинг озгина қисмини дўстларим китоб ҳолида нашр қилишди. Уларга раҳмат. Худди милтиқдаги ўқ отилиши керак бўлганидек, ёзилган шеър ҳақ ўқувчига етиб бориши, ўқилиши керак. Умуман, биласиз, ҳозирги кунда моддиятчи бўлиб кетган бутун дунёда кишилар шеър ўқишга унчалик рағбат қилмаяпти. Шеър инсон кўнглида раҳмдиллик, инсонпарварлик туёғуларин уйғотиши бор гап. Лекин кескин иқтисодий рақобатлар чангалида яшаётган бугунги кун одами учун раҳмдиллик, ўзгалар дардига ҳамдард бўлиш уларнинг моддий дунёқарашларига зарар келтиради. Ҳар ҳолда кўнгли юмшаб қолган киши иқтисодий рақибига қарши астойдил кура олмай қолиши эхтимоли бор. Хуллас, ер ўз ўқи атрофида а ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 2007 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-27

   بسم الله الرحمن الرحيم

 Шаҳид марсияси

Оғир келди мусибат, кетди ҳузур-ҳаловат

Бугун қон йиғлаган кўз, қилинмайди маломат

Уммат бугун яна бир ботиридан айрилди

Куфрга қўл бермаган Тоҳиридан айрилди

Кема ёқиб жанг қилган Ториқидан айрилди

Ҳақни халққа фош этган "Форуқ"идан айрилди

Тиғни танга ўткизмас совутидан айрилди

Кам бўлиб кўпни енгган Толутидан айрилди

Етим қолди мужоҳид, волидидан айрилди

Бир лаҳзада Мусанно, Холидидан айрилди

Темир каби мустаҳкам иродадан айрилди

Алб Арслонлар авлоди туркзодадан айрилди

Мазлум уммат интизор халоскордан айрилди

Тоғутни бошин эгган қасоскордан айрилди

Кофирга даҳшат солган мард шеридан айрилди

Теккан жойини узган шамширидан айрилди

Сен турганда сангарда бошқаларга йўл бўлгай

Жавлон урсанг жангларда, кофир мурда мўл бўлгай

Сен умматни ғамида, ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1249 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-19

Муборак ой Рамазон, келмокдадир!

Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз. 185 Бақара сураси.

Ғафлатда қолмангиз, эй Мусулмонлар,
Яқин келаяпди, файзли онлар.
Бизга Яратганнинг раҳматин олиб,
Кириб келаяпди, улуғ айёмлар!

Раҳмати Ҳақдин нишон, келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон, келмокдадир!

Ўтиб неча йиллар, неча асрлар,
Келади улуғ ой, покланар диллар,
Бу муборак ойнинг шарофатидан,
Ҳидоятлар топар, с ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1228 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-07-29

«Ўнгга боқиб «қушман» дейди у,
Сўлга боқиб «туяман» дейди.»
                                (Эркин Воҳидов)

                                    ТУЯҚУШ
Ўнгга боқиб қушман дейди у, Сўлга боқиб туяман дейди.
Мусулмонман ва лекин, бир оз, Ароқ ичиб қўяман дейди.

Савдогарлик қиламан бозор, (Камбағалнинг ҳаққидан ҳазар)
Сал бўшроғи кеп қолса агар, Тарозудан қияман дейди.

Тақводорман, қўлимда тасбеҳ, Ёш-ялангга айтамиз танбеҳ.
Баъзан хилват хоналарда, эҳҳ, Жононларни суяман дейди.

Мусулмонлар, эшит ваъдамни, Динда собит қилдим қадамни.
«У ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1292 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-07-14

Қасидаи шамсия

Шамсуддин Ҳакимзода

Лаббайка ё, Муҳаммад,Саъдайка ё, Муҳаммад!
Ассолату вассалому,Алайка ё, Муҳаммад!

Дунё фасод бўлганда,Ер гуноҳга тўлганда,
Ширк олови ловуллаб,Тавҳид нури сўнганда...
Муваҳҳидлар авлоди,Мушриклара дўнганда,
Тош санамлар илоҳий,Мақомлара қўнганда...

Ақидалар кирлашиб,Олов ва сув "тиллашиб”,
Денгизларнинг ичинда,Дўзах ути ёнганда...
Одамийлар илоҳнинг,Бирлигидан тонганда,
Кўплар ҳатто даҳрийлик,Шаробига қонганда...

Залолатнинг йўллари,Бўлиб узундан узун.
Жаҳолатнинг и ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1198 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-05-28

Тиғ тортма.


Йиғлайди булутлар, йиғлар Андижон,
Бекордан бекорга берилганга жон.
Кимлардир беҳаёт, кимдир чалажон,
Ўзлигинг ўзинга тиғ тортма элим.

Портласа Бухоро, пойтахт Тошкентим,
Не-не ситамларга дучор бошкентим.
Қўлларга иссиқ нон берган ошкентим,
Ўзлигинг ўзинга тиғ тортма элим.

Ким ўзи бир-бирин беаёв отган,
Ким ўзи миллатни манфаатин сотган.
Ким ўзи н ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1172 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-05-16

Ёмонлар яхшидан қоча бошлади.

Энди билдим замонанинг озганин,
Ёмонлар яхшидан қоча бошлади.
Қайтиб баднасллар аслзодадан,
Писанд этмай, тўрга кеча бошлади.

Риё бўлди кўпнинг қилган намози,
Тангри ҳеч биридан бўлмади рози,
Пайғамбар ўрнида ўтирган қози,
Пора учун қўлин оча бошлади.

Шоҳларда қолмади ҳукми адолат,
Бир пул учун муфтий берар ривоят,
Бил, бу ишлар – нишонаи қиёмат,
Золимлар тавбасиз ўта бошлади.

Додхоҳлар турубон, юзин сарғайтиб,
Ким тўрасин топиб, рангин қизартиб,
Золимлар мазлумга, сиртин қабартиб,
Қамчисиндан қонлар соча бошлади.

Мужтаҳид сўзига амал бўлмади,
Мунофиқлар Яратганни билмади,
Сўфилар пиридан таълим олмади,
Дунё учун диндан кеча ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1596 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-04-27

Энди қайтмайди баҳор


Дадахон Ҳасан

Ватан

Қанчалар гўзал бахтдир сени севиб яшамоқ,
Телба қилади мени сенга бўлган иштиёқ.
Файзу латофатингни кўриб турибман ахир,
Сендан узоқлашсам гар ёниб кетади бағир.

Сендай ватан қайда бор,
Бағринг ҳамиша баҳор.
Қадрингни билмаганлар
Охир бўлар хору- зор.

Сенда туғилмоқ бахтдир,
Йиғламоқ кулмоқ бахтдир.
Сендан кўнгил узолмай
Бағринг ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1227 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-03-19

Саодат Пўлканова


Наззора

Кўнглум маним адо бўлмиш,
Дарду дилим сиё бўлмиш,
Мусофирлиғ бошға келмиш,
Не иш этсам хато бўлмиш,
Назар қилсун фақат Тангри.

Бандасида вафо йўқтур,
Каломинда риё хўпдур,
Андин безиб юрак хундур,
Хаста дилда мадор йўқтур,
Назар этсун фақат Тангри.

Кутмам алардин рўшнолиғ,
Билгум чиқмас ошинолиғ,
Ситаминдин юрак доғлиғ,
Ҳар тарафда риёкорлиғ,
Нажот эрур фақат Тангри.

Билиб дилни бездирсалар,
Шайтон изминда юрсалар, ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1777 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-02-23

Рахмат кил дерлар, ёраб, ким арзийди рахматга
(Юсуф Жума)

Нега жаннат қурдинг, сўрайман ҳайрон
Тангрим, муносиб йўк карам раҳматга.
Агар «амнистия» қилмасанг эълон,
Тушмас одамзотдан ҳеч ким жаннатга.

Чўтингнинг тошлари бор юлдуз бўлса,
Бир менинг айбимни санашга етмас.
Энг покдомон деган мобода ўлса,
Пули сиротингдан ўтолмас, ўтмас.

Ўн саккиз минг олам бўлса дафтаринг,
Ёзсанг гуноҳларим сиғмайди унга.
Инсон боласига басдир маҳшаринг,
Барчаси мансубдир «нафс» деган динга.

Гарчи ҳақ ёғилар дил порасидан,
Гарчи ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1554 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-02-23

Раҳмат Қурбон

БУ ЮРТНИ

Бу юртни Бобур Мирзо
"Оҳ” дея ташлаб кетган.
Фурқат ҳам Қошғар томон
Кўзларин ёшлаб кетган.
Бу юртнинг хон, беклари
Машрабни дорга осган.
Ким авлиё, ким доно,
Юзига оёқ босган.
Бу юртнинг хон, беклари
Халқни жондан тўйдирган.
Бухоролик бир жаллод
Нодирани ўлдирган.
Бу юрт Усмон Носирни
Сибирга сургун қилган.
Кесак отиб, тош отиб
Ойбегини гунг қилган.
Бу юрт Фитрат, Чўлпонга
Тахт эмас, тобут булган.
Қодирийдек улуғ зот
Бекафан нобуд бўлган.
Бу юртнинг хон, бекларин
Қўлида қон изи бор.
Ўз халқига тош отар,
Душманга нон, тузи бор.
Ўзбекни душман эмас,
Хон, беклари этар хор.
Хушёр бўлгин эй халқим,
Орамизда душман бор.

УСТОЗ ТИЛИДАН ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1280 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-02-21

"Хасталик дафтари” туркумидан (9)


Раҳмат Қурбон

ҚИЗИМ МЕҲРИБОНГА

1
Эй Меҳрибон қизгинам
Менинг ёруғ юзгинам.
Юрагимнинг нақшисам,
Яхши, жуда яхшисан.
Менга ўхшар юз-кўзинг,
Ёруғ бўлсин юлдузинг.
Сен дунёга келганда,
Дилим хурсанд кулганди.
Қанду новвот асалсан,
Сен ҳаммадан гўзалсан.
Сен ўзингча ўйнардинг,
Сенга боқиб ўйлардим:
Оллоҳ тинглаб ноламни,
Қайтиб берди Энамни.
Шунинг учун қизгинам,
... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1412 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-02-01

АРУЗНИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНАМИЗ
Саиджаҳон Равоний

2-қисм: Имола, таслим ва тазниб ҳақида.

Арузни мустақил ўрганишни давом этамиз. Бундан аввалги иншомизда, биз ўзимизнинг соддалаштирилган усулларимиз ёрдамида, аруз вазнини тузилишини қандай тахлил қилиш ҳақида, бирмунча, тасаввурга эга бўлган эдик. Бугун, яна шундай оддий усул ихтиро қилиб, арузда "имола” ва "таслим” нима эканлигини ўрганишга харакат қиламиз.

 Ўтган сафар биз "васл” ва "тақтиъ”ни (кесишни) ўрганган эдик (мураккаб туюлмаслиги учун, атамаларни кам ишлатганмиз ва "васл” сўзини хам ёзмаганмиз. Васл бу – ҳижонинг сўнгидаги ундошни олдидаги унлига қўшиб ўқиб кетиш; раҳ-мэт, меҳ-рила каби). "Имола” "васл”нинг акси, яъни,  ҳижоларни ажратиб ўқиш демакдир.

"Таслим” арузда ҳижоларни танланган баҳрга мослаш учун сўзлардаги ундош ҳарфла ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1507 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-01-08

Ўзбекистон болалари

Яйловларда сон-саноқсиз қўй, мол, пода галалари,
Кўклам ерга донни сочса, кузда сиғмас ғаллалари,
Чўпни суқса мева берар, ўзбек ери-далалари,
Жаннатмакон диёр асли пишиқчилик паллалари,
Қорни тўймай мактаб томон борар нонда хаёллари,
Келажакни мадхин куйлаб Ўзбекистон болалари.

Қонун ишлаб чиқаришда рекордлардан ўзади,
Ўзига хос йўлдан бориб сиёсат юргазади,
Минбарларга чиқиб тез-тез олий режа тузади,
Янги уйни қургач албат, эскисини бузади.
Ахди қаттиқ собит қадам, соғлом авлод дадалари,
Нега мажрух туғилади, Ўзбекистон болалари!

Мехнат қилиб захмат чекар, тупроқ кечиб, кечар лой,
Иш хақини кутар ҳамон, ўтар кеча-кундуз,ой,
Яшамоқни хохлар яхши, улар ҳам бир бўлиб бой,
Тушларида ичиб чиқар, тўйиб-тўйиб ширин чой.
Қулоғига кирмас хатто онасининг аллалари,
Уйқуда ҳам тамшанади, Ўзбекистон болалари!

От ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 2840 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-01-06

Муҳаммадсолиҳ Абутов

ЙИҒЛАТАР

Йиғламок осон эмасдир, эй жигарбандим эшит,
Мулки дил садпора бўлгач, дийдасидан нам келур.

Бобораҳим Машраб


Ҳаётимда кўп синадим, одамни,
Меҳр муҳаббату, эҳсон йиғлатар.
Аслида йиғламок осон эмасдир,
Инсонни доимо, инсон йиғлатар.

Таърихдан ҳам ибрат олмоқлик керак,
Қуръон берар, Фиръавн Намруддан дарак,
Салтанат соҳиби, бўлса тош юрак, ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1348 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-01-01

Муҳаммадсолиҳ Абутов

Ҳасратнома

Ўткинчи дунёда яшаймиз беш кун,
Баъзида ғамгинмиз, баъзида кулиб.
Эслаймиз ўтганлар кимлигин гоҳо,
Ё ҳурматла ёки, нафратга тўлиб.

Ота-боболару, қавму-қариндош,
Баъзиси "яхши” деб эсланар доим.
Яқинда ўтамиз биз ҳам, дунёдан,
Ажални белгилаб қўйган, Худойим.

Пайти келиб, бизни эсга олсалар,
"Нима дейишаркан зурриётимиз?”
Ароқхўр, Зинокор, Фирибгар, Фосиқ,
Деган сифат билан чиқса отимиз?!

Баъзи бир имонсиз одамларни ҳам,
Эсламоққа лойиқ сифатлари бор.
Эслашар уларни зурриётлари,
Ҳатто улар билан қилар ифтихор.

Не бўлди Ўзбеклар зурриётига?
Бир разолат билан ошно бўлдилар.
Одамийлик турқин йўқотиб буткул.
Улардан баттарроқ расво бўлдилар.

Ширку ноҳақ қатл, ёки ўғирлик,
Судхўрлик, қимору, ароқу-ви ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1128 | Добавил: himoyachi | Дата: 09-12-30

Юсуф Расулга шикоятим


Дадахон Ҳасан

Салом Юсуфжон!
Ҳали тантаналарнинг ҳоври совимай туриб ушбу шеърни қандоқ бўлса шундоқлигича, сарлавҳага тегмай, бугуноқ чоп этсанг айни муддао бўларди.
Сенга оила аъзоларингга янги йилда янада равнақлар тилайман. Янги йилда дийдор кўришмоғимизни Худодан тилайман. Барча аҳли дил, ватанпарвар, миллиятчи, чинакам фидоий тоза курашчиларга менинг янги йил табригимни етказарсан деб умид қиламан.
Сизларни ҳамиша, ҳар он соғиниб Дадахон Ҳасан.

****

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1426 | Добавил: himoyachi | Дата: 09-12-27

Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ



Бесплатный хостинг uCoz